8. 9-синф ўқув дастуридаги мавзулардан илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмаларини яратиш ва тақдимотини ўтказиш
(2соат амалий машғулот)
Технологик харита
Мавзу: IХ синф ўқув дастуридаги мавзулардан илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот.
Таянч сўзлар: илғор технология,технологик харита, баҳолаш турлари, мустақил фикрлаш,технология турлари, слайд, тақдимот, компьютер, проектр.
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи :
Таълимда интерфаол метод – бу ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида таълимни ўзлаштириш муносабатларини кучайтириш, фаоллаштириш демакдир. Мазкур методлар ҳамкорликда ишлаш воситасида дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Улар ўқувчиларни мустакил фикрлашга ундайди Интерфаол дегани бу - берилган мавзуни ўқитувчи ва ўқувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик асосида дарс самарадорлигини ошириш, мустақил фикр бериш кўникмасини шакллантириш, фикр-мулоҳаза, баҳс орқали ўрганиш демакдир. Ҳар бир ўқувчи қўйилган мақсадга мустақил ўзи фаол иштирок этган ҳолда якка, жуфтликда, гуруҳларда жавоб топишга ҳаракат қилади, фикрлайди, ёзади, сўзга чиқади, далил ва асослар орқали масалани ёритиб беришга ҳаракат қилади. Бу эса қатнашчиларнинг хотирасида узоқ сақланади.
Интерфаол методларни ўқитишнинг моҳияти
қуйидагича:
ўргатувчи ҳам ўрганувчи ҳам маълумотлар билан фаол ишлаши;
ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундаши ва ўргатиши;
ўқитувчига “ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш учун” хизмат қилса, ўқувчиларга эса, “фикрлашни ўрганиш учун” хизмат қилиши.
Интерфаол усуллардан фойдаланиш шакллари:
Индивидуаллаштириш;
Кичик гуруҳларга ажратиш;
Табақалаштириш;
Ўргатиш ва ўрганиш жараёнида демократик, дўстона муҳитни яратиш;
Ўзаро мулоқот, ҳамкорликни ташкил этиш.
Интерфаол усулларни қўллашда фойдаланадиган
воситалар:
1.Дарсликлар, қўшимча ўқув адабиётлар:
2.Техник воситалар; 3.Тарқатма материаллар; 4.Мультимедиалар.
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: Амалий бажариш, баҳс мунозара.
Шакл: амалий бажариш, кичик билан катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, слайдлар, компьютер, проектр.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб.
Баҳолаш: Рағбатлантириш)
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий:
Тингловчиларнинг илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиши ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш.
Тарбиявий:
Тингловчиларнинг илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиши ҳақида ва таълим жараёнига кенг қўллашни жорий этиш.
Ривожлантирувчи: Тингловчиларнинг илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиши ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш уларни афзалликларини ҳамда ўзига хослигини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш юзасидан маълумотлар оладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш юзасидан маълумотлар тушунтириш юзасидан кўникмасини хосил қилади.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш юзасидан илмий изланишлар олиб борадилар.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
1) Кичик гуруҳда ишлаш.
|
Белгилар орқали
|
2 мин
|
2-босқич: Рефлексия) Эҳтиёжларни аниқлаш
|
1)Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш.
Рефлексия.
2)Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш
|
“Ақлий хужум” машқи
Слайд асосида
|
6 мин
2 мин
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
1) Слайдлар асосида ўқитувчининг дарс ишланмалари тақдимоти
2) Кичик гуруҳда баҳс мунозара ўтказиш.
3) Ўқитувчининг дарсни хулосалаши
|
Слайдлар тақдимоти
Кичик гуруҳда ишлаш
Слайдлар асосида
|
10 мин
10 мин
8 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Физика ўқитишда илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш.
|
Мустақил иш
|
25 мин
|
5-босқич: Баҳолаш)
Дарс якуни
|
1) Гуруҳларда дарс ишланмалари натижаларини таҳлили ва баҳолаш
2) Физика ўқитишда илғор педагогик технологиялардан дарс жараёнида кенг фойдаланиш усулларини ҳамда дарс ишланмаларини яратишдаги ютуқ ва камчиликларини тушунтириш.
|
Гуруҳни баҳолаш
|
5 мин
10 мин
|
6-босқич: Уйга вазифа
|
Физика фанидан ВИИИ-синфлар учун педагогик технологиялар асосида бир соатлик дарс ишланмасини яратиш.
|
|
2 мин
|
Мавзу: Линзалар ҳақида тушунча. Лупа. Фотоаппарат.
Дарснинг технологик харитаси
Дарснинг мақсади
|
Ўқувчиларга линзалар ҳақидаги билимларни бериш, турли оптик асбобларнинг ишлашида линзаларнинг ўрни муҳимлигини тушунтириш, линзалар ва уларнинг ишлатилиши ҳақидаги тарихий маълумотлар, ва ватандошларимизнинг шу соҳадаги фаолияти ҳақида таништириш, ўқувчиларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
|
Вазифалари
|
Ўқувчиларга мавзу асосида оптикага доир билимларни бериш билан бирга қизиқувчанлик, топқирлик, ҳозиржавоблик, ижодий қобилиятни шакллантириш, ҳамда касбга йўналтириш, компютерлардан фойдаланиш ва мавзуга доир масалаларни йечиш кўникмасини шакллантириш .
|
Ўқув жараёнининг мазмуни
|
Ўқувчилар мавзунинг мазмун моҳиятини тушуниб йетишлари унда оптик асбоблар номлари, уларнинг тузилиши, ишлаши ва техникада қўлланилиши бўйича билим, кўникма ва малакаларга ега бўлиш
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси.
|
Услуб: “Ақлий ҳужум”,“Гуруҳлар билан ишлаш”,
Шакл: Савол-жавоб, жамоа ва якка тартибда ишлаш, Амалий машғулот.
Восита: плакатлар, линза, лупа, фотоаппарат,проексион аппарат, графопроектор, тарқатма материаллар, ўқув филми, савол ва топшириқлар.
Усул: . Савол-жавоб, баҳс мунозара
Назорат: ёзма, оғзаки
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 балл тизим асосида баҳолаш.
|
Кутилаётган натижалар
|
Ўқитувчи:
Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиши ортади. Ўқувчилар ўртасида дўстона муҳитни ярата
ди. Ўз олдига қўйган мақсадларига еришади. Ўқувчиларни мустақил
ликка ва ижодкорликка ўргатади. Паст ўзлашти
рувчи ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстиради.
|
Ўқувчи
Ўқувчилар мустақил ва эркин фикрлайди. Гуруҳлар билан ишлашни ва ўз устида ишлашни ўрганадилар, еслаб қолиш, айта олиш, кўрсата олиш кўникма ва малакаларга ега бўладилар.
|
Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар).
|
Ўқитувчи:
Янги педагогик технологиларни дарсда қўллашни, уларни такомиллаштиришга еришади. Дарсни ташкил қилишда сзборот технологиялардан фойдаланади..
|
Ўқувчи
Мавзу юзасидан берилган топшириқ устида мустақил ишлаши ўрганади. Ўз фикрини равон баён ета олади. Гуруҳда ишлашда жипсликка е`табор қаратади. Мавзу учун қўшимча на`лумотлар топишга ҳаракат қилади.
|
Дарснинг бориши
Дарс жиҳози: 6-синф физика дарслиги, ўқув филми, тарқатма саволлар, линза, лупа, фотоаппарат, проексион аппарат, графопроектор.
Дарс жараёнида амал қилиниши зарур бо'лган қоидалар доскада илинган ҳолда туради.
Аниқлик , ҳаққонийлик
Ростго'йлик, фаоллик
Ко'ргазмалилик, исботталаб
Амалда ко'рсата олиш
О'заро ҳурмат
Вақтга амал қилиш.
Ўқитувчи томонидан рағбат карточкалари, шарт саволлари конвертларда тайёр ҳолатда бо'лади. Гуруҳ сардорлари белгиланади.
3 балл, 4 балл 5 балл
Дарс режаси:
1. Ўқитувчининг кириш сўзи. (1 дақиқа)
2. Гуруҳларга бўлиниш. (2 дақиқа)
3. Ўтиган мавзу бўйича савол-жавоб ( 5 дақиқа)
4 Янги мавзу баёни. Ўқитувчининг кичик маърузаси (10 дақиқа)
5. Компютерда анимасион кўргазмали тажрибаларни намойиш қилиш ( 7 минут)
6. Гуруҳлар тақдимоти. (15 дақиқа)
7. Мавзуни мустаҳкамлаш. (2 дақиқа)
8. Ўқувчиларни рағбатлантириш ва баҳолаш. (2 дақиқа)
9. Уйга вазифа. (1 дақиқа)
1. Ўқитувчининг кириш сўзи. (1дақиқа)
Дарснинг ташкил етилиши:
а) саломлашиш, давоматни аниқлаш;
б) ўқувчиларни дарсга ҳозирлаб, жонли муҳит яратиш;
с) О'қувчи қоидалар билан таништирилади.
2. Гуруҳларга бўлиниш. (2 дақиқа)
Ўқувчилар танлаган емблемалари орқали 5 та гуруҳга бўлиниб, жойларига ўтиришади.
1-гуруҳ. Линза
2-гуруҳ. Лупа
3-гуруҳ. Фотоаппарат
4-гуруҳ. Кўзгу
5-гуруҳ. Нур
3. Ўтилган мавзу бўйича савол-жавоб ( 5 дақиқа).
Ўқитувчи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган савол ва топшириқларни гуруҳлар бошлиғИ чиқиб танлаб оладилар.
1-савол: Ёруғлик нури деб нимага айтилади?
Жавоб: Шаффоф бир жинсли муҳитда тўғри чизиқ бўйлаб тарқалади. Ёруғлик тарқалаётган чизиқ ёруғлик нури деб аталади.
2- савол: Ёруғликнинг қайтиш қонунини тушунтиринг.
Жавоб: Тушган нур ва нур тушган нуқтага ўтказилган перпендикулар орасидаги бурчак α тушиш бурчаги, қайтган нур ва перпендикулар орасидаги бурчак γ қайтиш бурчаги дейилади. Тушиш бурчаги қайтиш бурчагига тенг.
3- савол: Ёруғликнинг синиш қонунини тушунтиринг.
Жавоб: Синган нур ва нур тушган нуқтага ўтказилган перпендикулар орасидаги бурчак синиш бурчаги дейилади. Ёруғлик тезлиги катта бўлган муҳитдан тезлиги кичик бўлган муҳитга ўтганда синиш бурчаги тушиш бурчагидан кичик бўлади.
4- савол: Кўзгу деб нимага айтилади?
Жавоб: Бир томони кумуш билан қопланган шиша пластина. Пластина шаклига қараб, ясси, қавариқ ва ботиқ бўлади. Нарса , буюмлардан қайтган ёруғлик кўзгуга тушади ва унинг кумушланган қатламидан қайтади.
5-савол: Ёруғлик тезлиги нечага тенг ва уни биринчи бўлиб ким аниқлаган?
Жавоб: Ёруғликнинг бир жинсли муҳитда 1 секундда босиб ўтган йўли. Вакуумда тнг катта тезлик 300000 км/с гат енг. Бошқа муҳитларда ундан кичик. Табиатда бирорта жисм ёки заррача ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига тенг ёки ундан катта тезликда ҳаракатлана олмайди. Ёруғликнинг тезлигини биринч бўлиб 1676 –йилда даниялик астроном Олаф Рёмер ўлчаган.
. Янги мавзу баёни
Ўқитувчининг кичик маърузаси (10 дақиқа)
Режа:
1. Линза нима?
2. Линзанинг бош ортик ўқи нима?
3. Линзалар қандай турларга бўлинади?
4. Линзанинг фокуси нима?
5. Линзада тасвир қандай ҳосил бўлади?
6. Линзанинг оптик кучи нима?
7. Лупа деб нимага айтилади?
8. Линзалар қандай асбобларда қўлланилади?
9. Фотоаппарат қандай тузилган. ва ишлаши.
10. Компютерда анимасион кўргазмали тажрибаларни намойиш қилиш
Янги мавзуда ўрганиладиган асосий тушунчалар анча кўп бўлганлигидан ўқитувчи томонидан "Фаол маъруза" усулида ўтиш мақсадга мувофиқ. Бериладиган ахборот кўп бўлиши билан бирга уларнинг кўпчилиги олдинги мавзудаги сферик кўзгулардан маълум. Шунга кўра, уларга таянган ҳолда маърузани ташкил етиш мумкин. Айрим ўқувчилар линзаларга кундалик турмушда дуч келганлар. Уйда ота-оналари ёки айрим ўртоқларининг кўзойнакларини ушлаб кўрганлари ҳам бор. Дарсни линзаларда тасвир кўрсатишни намойиш қилишдан бошлаган маъқул. Ҳар хил кўзойнакларни ўқувчиларга тарқатиб, улар орқали буюмларга қараш сўралади. Шундан сўнг линзага таъриф берилиб, маъруза бошланади. Линзаларда тасвир ясаш, сферик кўзгуларда тасвир ясаш принсипидан фарқ қилмайди. Бунда ҳам асосан иккита нур ёрдамида тасвир ясалади. Битта нур линза маркази ва буюм учидан ўтказилса, иккинчиси буюм учидан бош оптик ўққа параллел ҳолда ва линзадан ўтиб фокусга боради. Бунда ўқитувчи яна бир бор тасвир характеристикалари: мавҳум-ҳақиқий; тўғри-тескари; кичиклашган-катталашган кабиларга е’тиборни қаратади.
Янги мавзу пройексион аппарат ёрдамида катта екранга чиқариб, ўқувчиларга ҳавола етади.
Ўқувчилар бу ҳодисаларга қизиқиб қоладилар ва уни моҳиятини англашга ошиқадилар. Янги мавзуни ўқувчи онгига сингдириш мақсадида саволлар ва унга жавобан слайдлар намойиш етилади. Ҳар бир кўриниш ўқувчилар томонидан ўзлаштирилгач, янгиси билан алмаштирилади.
Ўқитувчи қуйидаги саволлар билан мурожаат қилади:
Линза нима?
Е кранда линза тасвири ҳосил қилинади. Икки ёки бир томони сферик сирт билан чегараланган шаффоф жисмга линза дейилади. Уни ҳар қандай шаффоф материалдан, ҳатто муздан ҳам ясаш мумкин.
Линзанинг бош ортик ўқи нима?
Сферик сиртнинг О1 ва О2 марказларидан ўтувчи тўғри чизиқ линзнинг бош оптик ўқи дейилади.
Линзалар қандай турларга бўлинади?
Линзалар қавариқ ва ботиқ линзаларга ажратилади. Қавариқ линза йиғувчи, ботиқ линза сочувчидир.
Линза фокуси нима?
Линзадан ўтган нурлар бир нуқтада йиғилади. Бу нуқта линзнинг фокус масофаси дейилади. Фокус нуқтани Ф ҳарфи билан белгиланади. Линзанинг маркази О нуқтадан Ф нуқтгача бўлган масофа линзанинг фокус масофаси дейилади. Ботиқ линзада тасвир ҳосил бўлмайди. Ботиқ линзада мавҳум фокус мавжуд. Сочилган нурларни гўёки Ф нуқтадан чиқиб келаётгандек тасаввур қилиш мумкин.
Линзада тасвир қандай ҳосил бўлади?
Б уюмдан линзага қараб иккита биринчиси оптик ўққа параллел, иккинчси линзанинг марказига йўналтирилади. Нур линза фокусидан ўтса, иккинчиси линза марказидан синмасдан ўтади ва А нуқтада учрашади ва тасвир ҳосил бўлади. Линзанинг оптик кучи, буюм ва линза орасидаги масофага боғлиқ равишда тасвир турлича бўлади.
Линзанинг оптик кучи нима?
Линзанинг фокус масофасига тескари бўлган катталикка линзанинг оптик кучи дейилади?
Дқ
Лупа деб нимага айтилади?
Фокус масофаси 25 смдан бир неча баробар кичик
бўлган йиғувчи линзага лупа дейилади. (юпқа линза)
Линзалар қандай асбобларда қўлланилади?
Фотоаппарат, кўзойнак, проексион аппарат, микроскоп, телескоп, перископ….
Фотоаппарат қандай тузилган.
Фотосуратга олиш аввалги асрнинг бошида кашф етилган. 1840 йилда биринчи марта Ой, 1842 йилда Қуёш суратга олинган. Фотоаппаратнинг асосий қисми 1 об`ектив ва 2 камерадан иборат. Тасвир 4 камеранинг орқа томонида тўнкарилган ҳақиқий ва кичрайган ҳолда ҳосил бўлади. Камеранинг шу жойига фотоплёнка жойлаштирилади.
Фотоаппаратда екран вазифасини ўлчами катта бўлмаган плёнка (ёки пластинка) бажаради, чунки тасвир кичиклаштирилиши керак. У албатта ҳақиқий бўлиши керак, чунки мавҳум тасвир плёнканинг ёруғлик сезгир таркибига та`сир қила олмайди. Бундай тасвир линзанинг иккиланган фокус масофасида ётганида ҳосил бўлади. Бу тасвир линзанинг фокуси билан иккиланган фокуси орасиида ётади.
5. Компютерда анимасион кўргазмали тажрибаларни намойиш қилиш ( 5 минут)
Янги мавзу билан таништирилгач бир неча оптик аппаратлар ва улар ёрдамида амалга ошириладиган ишлар жонли тасвирда намойиш етилади
6. Гуруҳлар тақдимоти. (15 дақиқа)
Ўқитувчи ажратиган вақт ичида ўз маърузасида айтилган маълумотларни ўқувчилар билан биргаликда мустаҳкамлаш мақсадида гуруҳларга ўзлари мустақил равишда тажриба қилиб, хулосани тушунтирадилар. Ушбу дарс юқори самара бериши ва ўқувчилар билимида бўшлиқ ҳосил бўлмаслиги кўзда тутилади.
Гуруҳлар ўқитувчи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган савол ва топшириқларни танлаб оладилар.
1-шарт. Тезкор саволлар. Ҳар бир гуруҳга 1 тадан савол карточкада берилади.
1. Савол: Оқ рангнинг таркибий қисми ёрдамида ҳосил қилувчи спектрларни кузатиб , ўрганадиган асбоб.
Жавоб. Спектроскоп.
2. Савол:Йеринг табиий йўлдоши ёрдамида ҳосил қилувчи кўзнинг нуқсонини олдини олувчи оптик жисм.
Жавоб. Кўзойнак
3 савол: Одамнинг кўзи нима учун совуқни сезмайди?
Жавоб: Совуқни ҳис этувчи асаб толалари жойлашган айрим нуқталар орқали ҳис етамиз. Кўзда еса бундай нуқталар йўқ.
4 савол: Линзалар неча ҳил бўлади?
Жавоб: Линзалар 2 ҳил бўлади: Қавариқ ва ботиқ.
5 савол: Нурлар тўпланадиган нуқта нима деб аталади?
Жавоб: Фокус деб аталади
2 шарт: . «Ўзинг бажар» бу шартда ўқувчилар амалий бажариб кўрсатадилар.
1-гуруҳга “Ёруғликнинг қайтиш қонуни” (Ёруғликнинг манбаи, ясси кўзгу, диск)
2-гуруҳга “Ёруғликнинг синиш қонуни” 1 стакан сув, 1 варақ оқ қогоз, қалам.
3-гуруҳга “Линзада тасвир ҳосил қилиш”
4-гуруҳга Ботиқ линзада қандай тасвир ҳосил бўлади. (Ёруғликнинг манбаи, ботиқ линза екран)
5-гуруҳга Қавариқ линзада қандай тасвир ҳосил бўлади. (Ёруғликнинг манбаи, қавариқ линза екран)
3 шарт: Ўқувчилар қизиқишини орттириш мақсадида қизиқарли саволлар берилади.
1. Муз ёрдамида олов ҳосил қилиш мумкинми?
Жавоб: Ҳа мумкин. Муздан линза ясалади. Линза ёрдамида нур йиғилади ва куйдириб, олов ҳосил қилинади.
2. Қуёшли кунда ўсимлик устига сепилган сувлар қандай зарар келтириш мумкин.
Жавоб: Ўсимлик устига сепилган сув томчилари линза шаклини олиб унинг баргларини куйдиради.
3. Жонли организмларда линза мавжудми?
Жавоб: Ҳа, мавжуд. Кўз – жонли линза.
4. Шиша бутилка табиатга қандай зарар келтириши мумкин?
Жавоб: Табиат қўйнида қолдирилган шиша бутилка ёки унинг бўлаги линза вазифасини ўташи мумкин. Маълум шароитларда бундай қўлбола линзалар орқали тўпланган ёруғлик нури ёнғин ҳосил қилиши мумкин.
5. Шишани синдирмай , ичкари кирадиган нарса?
Жавоб: Нур
4 шарт: 5. Топишмоқлар.
1. Боқсанг аксинг қайтади, фақат ростин айтади.
Жавоб: Кўзгу
2. Сандиқга нимани яшириб бўлмайди?
Жавоб: Ёруғлик нурини.
3. Чопса чопилмайди, кўмса кўмилмайди?
Жавоб: Соя
4. Нур сочар иссиқ
Боқолмайман кўзим қисиқ.
Жавоб: Қуёш
5. Икки оғайни бир-бирини кўрмайди.
Жавоб: Кўз
7. Мавзуни мустаҳкамлаш. (2 дақиқа)
Ўтилган мавзу бўйича ўқитувчи ўқувчиларнинг тақдимотига якун ясайди ва ўқувчилар томонидан берган жавоблардаги камчиликларни тўлдирилиб кетади.
Бошқотирма.
Саволлар. 1. Шишани синдирмай уйга кира олади. 2. Ўз аксингизни кўра оласиз. 3. Қуёшдан келиб оламни ёритади. 4. Иссиқлик узатишнинг бир тури. 5. Расмингизни оладиган оптик қурилма. 6. Спектрдаги ранглардан бири. 7. Ватандошларимиздан бири. 8. Кўзойнакнинг асосий қисми. 9. Ёруғликнинг тўғри чизиқ бўйлаб тарқалишидан ҳосил бўлади.
Бошқотирма жавоби.
1. Нур 2. Кўзгу 3. Ёруғлик 4. Нурланиш 5. Фотоаппарат 6. Зарғалдоқ 7. Беруний 8. Линза 9. Соя
8. Ўқувчиларни рағбатлантириш ва баҳолаш (2 дақиқа)
Дарс якунида гуруҳ ўқувчилари тўплаган балларига рағбатлантирилади.
11. Уйга топшириқ:
Изоҳ: Ўқитувчи олдиндан оқ (ватмин) қоғозга уйга вазифа ёзиб осиб қўйилади.
Ҳар бир оптик асбоб учун “Синквейн” ёзиб келиш. Масалан:
1. “Фотоаппарат”
2. Фотоаппарат - оптик асбоб
3. Тавсир ҳосил қилади.
2. “Линза”
1. Линза- сферик сирт билан чегараланган шаффоф жисм
2. Линзалар 2 ҳил бо'лади: қавариқ ва ботиқ
3. Нурлар то'планадиган нуқта фокус.
Дарс давомида “Гуруҳлар билан ишлаш” усулидан кенг фойдаланганда ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадларига еришади. Ўқувчилар оғзаки ва амалий машғулотларни мустақил бажарадилар, бошқаларга йетказиш, савол ва жавоб беришга ўргатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |