ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
КУРСЛАРИ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТАНЛОВ МАВЗУЛАРИ
1. Физика фанидан билимлар беллашувини ташкил этиш тартиби ва унга ўқувчиларни тайёрлаш (2 соат амалий)
Матераллар: Инатов Х.,Каримов Р. Физика фанидан билимлар беллашуви учун синов материаллари ва унга ўқувчиларни тайёрлаш ( Методик тавсиянома)
2.Физика фанида компетентциявий ёндошув (2 соат амалий)
Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ёшларимизни ҳаётга тайёрлашда уларни шахсий ва жамоа олдига кутилмаганда қўйилган муаммоларнинг мақбул ечимини топа оладиган, мустақил равишда зарурий ахборотларни излаб топадиган ва улардан таҳлил асосида зарурийларини ажратиб оладиган, барча билан мулоқатга кириша оладиган,таълим муассаcсида олган билимларини ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган хусусиятларга эга ҳолда тарбиялаш зарур бўлади. Амалиётда мактабда ёки академик лицейда билимларни яхши ўзлаштирган айрим кучли ўқувчилар дарсда пайтида ҳамда ҳаётида учрайдиган ностандарт вазиятга тегишли масалаларни ечишда ўрганган билим ва кўникмаларини қўллай олмайдилар. Бунинг сабаби шундаки ўқувчиларда компетенциялар шакллантирилмаганлигидадир. Ҳозирги кунда таълим муассасасида умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларга билим, кўникма ва унга доир малакаларга эга бўлишлари билан биргаликда, ўз фикрини бошқаларга тушунтира олиш, бошқаларни тинглаб уларни тушуна олиш, баҳсга киришиш яъни бошқача қилиб айтганда коммуникатив компетенцияга эга бўлишлари керак. Биз ахборот оламида яшаймиз. Ўқишда ёки кундалик фаолиятда муаффақиятга эришиш учун ахборот билан ишлаш олиш керак. Ахборотни излаб топиш,ундан кераклисини ажратиб олиш ва фойдаланишни ўрганиши керак. Шу билан биргаликда ўрганилган билим, кўникма ва малакаларидан кундалик ҳаётларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда фойдалана олишлари шаклланиши зарур. Шунга кўра бу вазифаларни таълим муассасида ўқувчиларни ўқув предметларини ўрганиш жараёнида зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга қилиш билан биргаликда уларни ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ҳолда тайёрлаш керак. Бунинг учун Давлат таълим стандартларини компетентлик ёндошувга асосланган ҳолда такомиллаштириш керак.
Компетентциявий ёндошув деганда нимани тушунамиз?
Таълимда компетенциявий ёндошув дейилганда, ўқувчиларнинг шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётларида учрайдиган вазиятларда эгаллаган турли типдаги малакаларини самарали равишда қўллашга ўргатиш тушунилади. Бунда олдиндан кўзда тутилмаган ноаниқ, янги, муаммоли вазиятлар вужудга келганда иш берадиган малакаларга алоҳида аҳамият берилади. Уларни шунга ўхшаш вазиятларда талаб қилинадиган натижаларни берадиган ечимни топиш жараёнида топилади. Юқоридагиларга асосан физикадан мавжуд ДТС ва ўқув дастури компетентциявий ёндошув асосида қайта ишланиб чиқилди. Унда ДТС бўйича ўқув фанидан узлуксиз мажбурий таълим тизимини битирувчиларга қўйиладиган мажбурий минимал талабларни бажарилишига эришиш билан биргаликда унда шакллантириладиган компетенциялар келтирилди.
Шундай қилиб компетентциявий ёндошувда физика фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда қуйидаги компетенциялар шакллантирилади:
1. Коммуникатив
2. Ахборот билан ишлаш
3. Жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш
4. Катталикларни ўлчаш ва аниқлаш
5. Жараён ва ҳодисаларни тушунтириш
6. Тажрибаларни ўтказиш ва хулосалар чиқариш
7. Физик асбобларнинг ишлаш принципини тузилишини тушунтириш
8. Физик билимларни амалиётда қўллаш
Шунга кўра тажриба-синов ўтказаётган педагог ўқитувчи мазкур фандан компетентлик ёндошувига асосланган ДТС ва ўқув дастурини
(1илова)синчиклаб ўрганиб чиқиши керак. Бунда тажриба-синов жараёнида ДТС бўйича ўқув фанидан узлуксиз мажбурий таълим тизимини битирувчиларга қўйиладиган мажбурий минимал талабларни бажарилишига эришиш билан биргаликда унда келтирилган компетенцияларни ўқувчиларда шакллантириши керак. Бунда унга ўқитувчига тақвим-мавзу
(2 илова)берилиб, унда ҳар бир мавзуда шакллантирилиши керак бўлган компетенциялар келтирилган. Тақвим мавзу режада шунингдек уни амалга ошириш юзасидан қисқача усуллар ҳам келтирилган. Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантиш учун дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этиш тавсия этилади. Бунга кўпроқ муаамоли таълим технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Дарсларда ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал, қўшимча адабиётлар,луғатлар, интернет ресурсларидан фойдаланишни ўргатиш керак.
Коммуникатив компетенцияни шакллантириш ўз фикрини исботлаб кўрсатиш, ўртоқлари билан суҳбатда қатнашиш, гуруҳда ишлай олиш, дарсларда синфдошлари билан мулоқат қила олиши каби лаёқатлари тушунилади. Бунда физик қонун ва қоидаларнинг энг тўғри таърифларини баён эта олиш ,ҳодисаларнинг моҳиятини бошқаларга тушунтириб бера олишларига ҳам эътибор қаратилади.
Мактабнинг ўқитиш тизимида бундай компетенция янгилик эмас.
Масалан ўқувчининг партадошига мисолни ечишни тушунтириши, жавобни тинглаши , саволлар бериши, доска ёнида туриб ишлаган мисолини ёки кузатган ҳодисасини тушунтириб бериши ва ҳ.к. Мазкур компетенцияни шакллантиришда кичик гуруҳларда ишлаш усули юқори самара беради. Бунинг учун уларни қуйи синфларда (6-синф) аста-секинлик билан дастлаб ёнма-ён ўтирган икки ўқувчидан , сўнгра икки партани бир-бирига қаратиб қўйиб тўртта ўқувчидан иборат ҳолда гуруҳларга ажратилади. Бунда ҳар ўқувчи бутун гуруҳнинг муаффақияти, ҳар бирининг муаффақияти билан боғлиқ эканлигини англаб етиши керак.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси дейилганда ўқувчининг мустақил равишда турли манбалар билан ишлаши, улардан керакли ахборотни топа олиши, сақлаши ва бошқаларга тақдим эта олиши тушунилади.
Масалан. Жисмларнинг ҳaракатига доир масалалар ечиш. Бунинг учун бир-икки ҳафта олдин ўқувчиларга дарсни ўтиш учун маълумотлар тўплаб келиш топширилади. Кундалик турмушда, техникада, ҳайвонот оламида ҳаракатланувчи воситаларнинг тезликлари ҳақидаги маълумотларни излаб топадилар. Сўнгра бу маълумотлар асосида масала тузиб ечадилар.
Жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш
Физика экспериментал фан бўлганлиги сабабли билимларни асосан жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Бунда кузатилаётган жараённинг алоҳида хусусиятларни ажратиб олиш ва сабабларини тушуниб етиши керак. Бу эса жараён билан боғлиқ катталиклар орасидаги муносабатни топишларида асос бўлади.
Катталикларни ўлчаш ва аниқлаш ўқувчилар ўзлари кузатган жараён ва ҳодисаларни тушунтириши ҳамда улардаги қонуниятларни англаб етиши учун ўзи мустақил равишда тажрибаларни ўтказиши керак.
Тажрибаларни ўтказиш ва хулосалар чиқариш
Тажрибаларни ўтказиш даврида жараёнга тегишли ўлчаш ишларини аниқ бажарилишига ,жараённинг боришига таъсир қиладиган омилларни ҳисобга олиш баъзибир катталикларни асбоблар воситасида ўлчаши зарур бўлади. Бунинг учун физик катталикларнинг мазмунини билиши, уни қандай бирликларда ифодаланишини ҳамда қайси асбоб ёрдамида қандай ўлчанишини билиши керак.
Жараён ва ҳодисаларни тушунтириш Ўлчашлар ва таҳлиллар воситасида қоидалар, қонунлар ва уларга тегишли физик катталиклар орасидаги боғланишларни ифодалайдиган формулалар билан ишлаш компетенциясига эга бўлдирилади.
Физик асбобларнинг ишлаш принципини тузилишини тушунтириш
Физик билимларни амалиётда қўллаш
Бунинг учун ўқувчи физик асбобларнинг тузилиши ва ишлаш тамойили билан таниш бўлиши ундан фойдалана билиши керак.
Физика ўқитишда интеграллашган билимларнинг гуманитар асослари(2 соат амалий)
Интегралашган билимларни шакллантириш тамойиллари.
объективлик — маълум бир курс, бўлим ёхуд мавзуда бир объектнинг турли предметлар бўйича образлари акс қилганда (Ер, ҳаво, сув, озиқ-овқат, инсон ёки ўсимлик, жонзод, магнит ёҳуд электр майдони, радиация ва ҳакозо);
тушунчавий, маълум умумий илмий тушунчаларнинг бир қанчаси тема, мавзу ёхуд курс томонида ўз ичига олинганда (энергия, ҳарорат, модда, информация, мувозанат ва ҳакозо);
назарий ёҳуд концептуал: физика, кимё, биологияда квант назарияси; биология, кимё, астрономия, техника ва социологияда эволюцион назария масалалари қаралаётганда;
- методологик бунга фалсафа методологияси ёки илмий билишнинг баъзи элементлари (ҳодиса ёки объект бўйича: моҳият, системали ёндашув табиатшуносликнинг муаммоларининг қўйилиши ва ечими ва ҳакозо) каби масалалар киради;
муаммоли, турли фанларга дахлдор комплекс муаммолар (экологик, энергетик, демографик ва ҳакозо) қаралаётганда интегратив билимларни шакллантириш тамойиллари классификация қилиниб, уларни шакллантириш амалга оширилди.
Физика ўқитиш жараёнида, интегратив билимларни танлаш тамойиллар: ўқитишнинг мақсадига мос бўлиши; ўқувчиларнинг ёши, психо-физологик хусусиятларини инобатга олиши; ўқувчи учун янгилик бўлган материалларни қамраб олиши ва уларни изланувчанликка бўлган қизиқишини орттириши; ўқувчи тушунадиган оддий, содда тилда баён этилиши; фақат ўқув предметлари юзасидан билим бериш билан чекланмай, XXI асрда инсоният олдида турган муҳим комплекс экологик, аҳлоқий эстетик муаммоларни англатадиган, уларни ечимини излашга ундайдиган дунёқараш ва методологик ғоялар мазмунига ҳам эга бўлиши зарур.
. Ўқув жараёнига олиб кирилиши лозим бўлган ижтимоий-иқдисодий масалалар.
Маълумки,“Таълим тўғрисида”ги қонунга биноан умумий ўрта (таянч) таълим тўқкиз йил килиб белгиланди. Умумий ўрта таълим мақсадидан келиб чиқиб, тўққиз йиллик мактабнинг битирувчилари барча фанлардан маълум даражада тугалланган билимга эга бўлишлари керак. Буни мактабнинг учинчи босқичи (10-12 синфлар)да ўқитиладиган жумладан: физика ўқув фанининг тузилиши ва мазмунини тўғридан-тўғри тўқкиз йиллик мактабга кўчириш дея тушунилмаслик лозим. Аксинча, тўққиз йиллик мактабда бериладиган таълим мазмунининг мураккаб кисмлари у ёки бу йўналишдаги коллеж ёки академик лицейларда ўрганилиб, тўқкиз йиллик умумий ўрта таълимда эса ўқувчиларнинг кундалик ҳаётий фаолиятида зарур бўладиган кўникма ва малакаларни эгаллаш, илмий дунёқарашларини шакллантириш, хусусан, академик лицей ва коллежларда ўқишни давом эттиришлари учун замин бўладиган билимлар берилади. Бу эса Давлат таълим стандарта (ДТС) да ўз аксини топган. Айни вақтда таълимни демократлаштириш тамойилига ДТС ининг жорий этилиши ўқув жараёнининг қатъий белгиланган андозага солинишини англатмайди. Аксинча, таълимнинг зарурий талаблари негизида таълимнинг ҳар бир соҳаси бўйича муқобил дастурлар, технологиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш учун кенг имкониятлар очиб беради. Бундан ташқари, ДТС мазмунида акс этувчи демократик тамойил таълим тизимини бошқаришга ҳам имкон беради.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти мутахассислар билан учрашган пайтда Япония ва АҚШ таълим тизимининг бугунги равнақи, Япониянинг сўнгги 50 йил давомида энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишининг асосий омили ёшларда илм олишга бўлган ҳаётий эҳтиёжларни қарор топтира олган бўлса, АҚШда ишлаб чиқариш жараёнига хорижий давлатлардан малакали кадрларни жалб этилганлиги дея таъкидланган эди.
Ўзбекистоннинг таълим соҳасида танлаган йўли хорижда ҳам катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Жумладан, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш-мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”мавзуидаги халқаро конференцияда дунёнинг 48 давлатидан иштирок этган таълим тизими раҳбарлари, олимлар ҳамда мутахассисларнинг бизнинг таълим тизимидаги мувоффақиятларимизни тан олиши ва ўзларининг юртларида амалга ошириш эстаклари, Ўзбекистоннинг таълим соҳасида танлаган йўли бунинг яққол ифодасидир.
Хорижий мамлакатларда табиий-илмий билимлар интеграциялашган, яъни бирикма курс тарзида ўқитилади. Масалан, АҚШда 16-17 ёшгача, Буюк Британия, Франция ва Германияда 14-16 ёшгача бўлган ўқувчилар табиий-илмий билимларни яхлит бирикма ўқув фани орқали ўрганадилар. Физик фани юқори синфлардагина алоҳида ўқув фани сифатида танлаб ўқийдилар.
Илмий билимларни бир неча мустақил фанлар доирасида дифференциациялашга йўналтириш. Масалан, табиий-илмий билимлар асоси умумтаълим мактабларида ўқитиладиган физика, кимё, биология, табиий география, астрономия каби алоҳида ўқув фанларини бирикма ҳолига келтириш ва уни тадбиқ қилиш тушунилади.
Илмий билимларни турдошлик хусусиятлари ва мохиятлари бўйича битта фанга омухталаштириш. Масалан: педогогика фанлари номзоди, доцент П.Мусаевнинг таъкитлашича “География ўзаро чамбарчас боғланган фанлар комплексидир. Бу комплекс икки катта бўлимга — табиий география ва иқгисодий географияга бўлинади. Бу ўрганиш объекти асосида бўлинишдир: биринчиси (табиий география) табиатни ўрганади ва табиий фанлар қонуниятларига таяниб иш кўради; иккинчиси (иктисодий география)нинг предмети жамият - аҳоли, ижтимоий ишлаб чиқариш ва уларнинг жойлашишидир; у ижтимоий ҳодисаларга хос бўлган ва ижтимоий-иктисодий фанлар текширадиган қонуниятларга асосланади”. Ушбу хусусиятлардан ҳар бир фанни алоҳида ўзаро омухталаштириб ўтиш орқали амалга оширилади
Моддий олам, табиат диалектикаси асосида физикадан ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш. Табиий-илмий билимлар асосини юқоридагидек бир неча фанларга тақсимлаб ўкитиш ўқувчиларнинг алоҳида ўқув фанларини чуқур ўрганишига, олий ўқув юртларига кириб олишига, битиришига ва турли соҳаларда мутахассислар етишиб чиқишига хизмат килди. Лекин табиий-илмий билимларни дифференциялашган ҳолда ўрганиш ҳаёт моҳиятини англашга, микро ва макро оламни идрок этишга, табиатнинг яхлитлиги ва унда инсоннинг ўрни, инсоният олдида турган улкан муаммоларни тасаввур килиш ҳамда унинг ечимига комплекс ёндашишда қийинчилик туғдирди, илмий дунёқараш таркиб топишини мураккаблаштирди. Бу муаммонинг ечимини биз келтирган жадвал орқали билиш қийин эмас.
Моддий олам, табиат диалектикаси ва физикани билиш жараёни
Моддий олам
|
Табиат диалектикаси
|
Физикани билиш жараёни
|
объектив реаллик
-турли хил нарсалар, ҳодисалар, умумий хоссаларнинг мавжудлиги;
-маддий оламдаги нарса ҳодисалар турли-туман бўлиб, ўзига хос ва умумий хассаларга эга;
умумий хассаларнинг маҳияти
- объектив реаллик сифатида инсон онгига бағлиқ бўлган ҳолда мавжудлиги;
-ҳар қандай нарса ва ҳодисалар доим ўзгаришда, ривожланишда бўлиши;
-инсон ўзининг назарий ва амалий фаолияти жараёнида нарса ва ҳодисаларнинг ўзига хос ва умумий хоссаларини, уларнинг моҳиятини билиб бориш мумкинлиги.
|
-ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро муносабатлари сабаблари;
-сабаб ва оқибатнинг ўзаро алоқаси;
-зарурият ва тасаддуф;
-ҳодисанинг келиб чиқиш ҳолатига боғлиқлиги;
-бирлик ва қарама-қаршилик қонуни;
-миқдордан сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни.
|
-теварак атрофдаги физик ҳодисалар:ёмғир, қор, чақмоқ, мамақалдироқ, зилзила, шамол ва ҳ.к.
-механиканинг олтин қоидаси: бордан йўқ бўлмайди, йўқдан бор бўлмайди, фақат бир турдан иккинчи турга айланади, масалан:энергия,буғланиш, ёнилғи ва ҳ.к.
-модда тузилиши: дисскретлиги, модданинг турли агрегат ҳолатлари.
-молекулаларнинг ҳаракати жисмнинг температурасига боғлиқлиги, буғланиш, диффузия ҳодисаси.
|
Демак, интеграция табиий-аниқ фанлар: физика, биология, химия, география ўқув фанларидан фаркли ўлароқ, гуманитар йўналишдаги фанлар: тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, адабиёт, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Ватан туйғуси, шунингдек, ижтимоий-иқдисодий масалалар, моддий олам, табиат диалектикаси асосида физикадан ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда ҳам қўлланилар экан. Ушбу фанлар ва йўналишларнинг мазмуни кўпроқ ўқувчининг дунёқарашини шакллантиришга, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга, ахлоқий-эстетик, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашга асосланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |