Коинот тузилиши ҳақида тассавурлар Улуғбекнинг астраномия мактаби ва унинг фаолияти. Астраномик тадқиқотлар.
Қуёш системасининг тузилиши тўғрисидаги тасаввурламинг ривожланиши. Оламнинг қандай тузилганлиги ҳақидаги тасаввурламинг ривожланиш тарихи жуда қадимдан бошланган. Қадимда аждодларимиз табиат ва унинг ҳодисаларини тушунтиришга ожизлик қилиб, Олам жисмларининг ҳаракатларини бошқарувчи ғайритабиий куч бор деб ишонар эдилар. Олам ҳам айнан шу куч томонидан яратилган деган фикрда эдилар.
Қадимда кўп йиллар давомида Қуёшни ва Ойни худо деб қараб, уларга сиғинар эдилар. Хусусан, Қуёшга Мисрда Ра худоси деб, юнонлар эса Гелиос худоси деб унга сажда қилардилар.
Олам тузилиши ҳақидаги дастлабки тасавурлар жуда содда бўлиб, уларда Ер ва Осмон бир-бирига қарама-қарши қўйилар эди. Одамлар Ерни текислик кўринишида, осмонни эса юлдузлар «михланган» гумбаз сифатида тасавур қилар эдилар.
Милоддан олдинги IV асрда машҳур юнон файласуфи Аристотел томонидан Ернинг шар шаклида эканлиги исботлангач, кишилар онгида Кои нотнинг марказида қаттиқ Ер шари жойлашиб, унинг атрофида юлдузлари билан қаттиқ осмон жойлашади ва айланади деган тасавурлар ҳукмронлик қиларди.
1-rasm. Ptolemeyning geotsentrik sistemasi.
Ерамизнинг II асрида таниқли александриялик астроном Клавдий Птолемей Олам тузилишининг геоцентрик (яъни марказида Ер турадиган) системасини майдонга ташлади. Бу назарияга кўра, Коинотнинг марказида Ер туриб, бошқа планеталар, жумладан, Қуёш, унинг атрофида 1- расмда келтирилган тартиб билан айланади. Шунингдек, бу таълимотга кўра, энг сўнгги сферада юлдузлар, Ердан бир хил масофада жойлашиб, унинг атрофида айланади.
Бироқ вақт ўтиши билан планеталар ҳаракатларини ўрганиш, планеталаминг юлдузлар фонида кузатиладиган мураккаб ҳаракатларини бу назария бўйича тушунтиришни қийинлаштириб юборди. Оқибатда, бу назария Олам тузулишини тўғри акс эттира олмаслиги аниқ кўрина бошлади ва уни кузатиш натижаларига мос, янги назария билан алмаштириш эҳтиёжи туғилди.
Олам тузилишининг гелиоцентрик назфлрияси.
ХVI асрда машҳур поляк астрономи Николай Коперник (1473—1543) томонидан кўп йиллик астрономик кузатишлар асосида Олам тузилишининг гелиоцентрик назарияси яратилди.
Бу назарияга кўра, Оламнинг марказида Қуёш туриб, барча планеталар, жумладан, Ер, унинг атрофида тартиб билан айланади (2- расм). Юлдузлар эса Птолемей назариясидаги каби энг охирги сферада жойлашиб, Қуёшнинг атрофида, бир-бирига нисбатан қўзғалмаган ҳолда айланади.
Коперник биринчи бўлиб, планеталаминг юлдузлар фонидаги сиртмоқсимон ҳаракатланишларининг сабаби, Ернинг Қуёш атрофида бошқа барча планеталар қатори айланишидан эканлигини аниқлади (2-расм). Копемикнинг Оламнинг тузилиши ҳақидаги бу на- зарияси гелиоцентрик назария деб ном олди.
О лам тузилишининг гелиоцентрик назарияси машҳур италиялик олим, файласуф Жордано Бруно (1548—1600) томонидан ривожлантирилди. У ўз назариясида, Олам қўзғалмас юлдузлар сфераси билан чегараланмаганлигини, юлдузлар Қуё дан турли масофаларда ётувчи унга ўхшаган обектлар экан- лигини, уламинг атрофларида ҳам Қуёш атрофидаги каби ўз плане- талари бўлиши мумкинлигини уқтирди.
Кейинги юз йилликлар ичида ўтказилган астрономик кузатишлар унинг ҳақ эканлигини исбот қилди.
М ашҳур италиялик астроном Галилео Галилей (1564—1642) телескоп яратиб, осмон жисмларини ўрганиш мақсадида, уни биринчи бўлиб шу жисмларга қаратди. Натижада у Копемикнинг гелиоцентрик назариясини тасдиқловчи бир талай далиллами қўлга киритди. Хусусан, у Ернинг Ойга ўхшаб турли фазаларда кўринишини очди. Ойда эса Ердаги каби тоғлар, пасттекисликлар борлигини аниқлади. Галилей ўз телескопи ёрдамида Қуёшда доғлар борлигини, Юпитернинг атрофида айланаётган тўртта йўлдошини ҳамда Сомон Йўли ғиж-ғиж юлдузлардан ташкил топганлигини кашф этди.
Бу кузатишлар оқибатида, у қароргоҳимиз Ер, Қуёш атрофида айланувчи оддий бир планета эканлигини аниқлади ва Копемикка қадар ҳукм сурган «Ер Коинотнинг марказида туради» деган нотўғри тасавурга барҳам берди.
Олам тузилиши ҳақидаги тасавурламинг шаклланишида ватандошимиз буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг (973—1048) катта хизмати бор. У кўп йиллик астрономик кузатишларига таяниб, планеталардан Меркурий ва Венера Қуёшдан узоқ кета олмас лигини (ёй ўлчови билан ҳисобланганда) аниқлади ва шу асосда, бу икки планета Қуёшнинг атрофида айланса керак деган тўғри хулосага келди (4- расм). Аслида Беруний геоцентрик системанинг тарафдори бўлиб қолган бўлсада, унинг ички планеталар (Меркурий ва Венера)га тегишли бу хулосаси, ХI асрда Олам тузилишининг гелиоцентрик системаси учун қўйилган илк олға қадам эди.
4- расм. Берунийнинг олам тузилиши ҳақидаги қарашлари. Унга кўра Қуёш, ўз атрофида айланаётган йўлдошлари — Меркурий ва Венера билан бирга Ер атрофида айланади.
.
Қуёш системасининг аъзолари ва ўлчамлари
Қуёш системасига кирувчи жисмлар билан биз, дастлаб «Табиат- шунослик» дарсларида танишган эдик. Маълумки, бу системанинг энг йирик жисми Қуёш бўлиб, унинг диаметри Ерникидан 109 марта катта, массаси эса 330 000 Ер массасига тенг. Унинг атрофида 9 та йирик планета бир-бирига яқин текисликларда, турли даврлар билан айланади. Қуёшдан узоқлигига кўра, бу планеталар унинг атрофида қуйидаги тартиб билан жойлашган: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва Плутон.
Қуёш системасини шартли равишда чегараловчи Плутон, Қуёшдан Ерга қараганда салкам 40 марта узоқликда жойлашган. Маълумки, Ернинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 150 миллион километр, бинобарин, Плутоннинг Қуёшдан узоқлиги ўртача 6 миллиард километрни ташкил этади. Қуёшдан Ергача унинг нурлари 8 минутдан сал кўпроқ вақтда етиб келгани ҳолда, Плутонгача 5,5 соатдан кўпроқ вақт «юради». Қуёш системасида, йирик планеталар билан бирга минглаб майда планеталар (катталиклари бир неча юз метрдан бир неча юз километргача келадиган) ҳам айланиб, уларнинг аксариятининг орбиталари Марс билан Юпитеминг оралиғида ётади.
Шунингдек, Қуёш системасида жуда чўзинчоқ еллиптик орбиталар бўйлаб ҳаракатланадиган ва қаттиқ ядроси газ қобиғи билан ўралиб, Қуёш яқинида «дум» ҳосил қилиб ўтадиган кометалар деб аталувчи жисмлар ҳам мавжуд.
Булардан ташқари, Қуёш системаси чегарасида, Қуёш атрофида сон-саноқсиз, ўлчамлари қум зарралари катталигидаги жисмлар ҳам еллиптик орбиталар билан айланади. Улар метеор жисмлар дейилади.
Қуёш системасида ҳаракатланувчи йирик планеталар ҳар қанча катта бўлишларига қарамай, Қуёш билан солиштирганда, унга нисбатан жуда кичик осмон жисмлари ҳисобланади. Планеталар ва барча майда жисмламинг массаси биргаликда Қуёш системаси жисмлари умумий массасининг 0,1% ини, Қуёшнинг массаси эса тахминан 99,9% ни ташкил этади. Шунинг учун ҳам Қуёш ўз системасига кирувчи барча жисмламинг ҳаракатларини бошқаради. Юлдузлар, Қуёш системасига кирувчи жисмларга нисбатан минг-минглаб марта узоқда ётадилар. Шунинг учун ҳам улар, ҳатто энг қувватли телескоплардан қаралганда ҳам, кичик бир нуқта шаклида кўринадилар. Аслида эса юлдузлар, кўп ҳолларда, Қуёшдан ҳам катта ўлчамга эга бўлган унга ўхшаш ёруғ ва қайноқ осмон жисмларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |