Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакллари ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш



Download 2,74 Mb.
bet29/50
Sana21.05.2022
Hajmi2,74 Mb.
#605436
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
2017 Режа

13. Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакллари ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш
(2соат маъруза)

Технологик харита



Мавзу: Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш.
Таянч сўзлар: иқтидор, саралаш, табақалаш, фарқлаш, афзалликлар, фан олимпиадалари.
Соатлар сони: 2 соат

Мавзунинг қисқача таърифи :
“Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил етилиши мумкин”(“Таълим тўғрисида”ги қонун,12- модда)
“Мактабларда иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва ўқитиш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади. Улар учун махсус (Шу жумладан муаллифлик) ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда уларга қўшимча илмий-услубий адабиётлар берилади. Иқтидорли ва истеъдодли болалар таълим дастурларини ўзлаштиришнинг якка тартибдаги жадвалига эга бўлишлари мумкин. Болаларнинг қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш учун фанларни чуқур ўрганиш йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган синфлар ҳамда мактаблар ташкил этилиши мумкин”. (ЎзР ВМнинг 3.05.98 йилдаги 203- сонли “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил етиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрсида Низом”нинг 4.3 банди) Ўқувчи ёшлар ҳозирги замон фан ва техникасига катта иштиёқ билан қарайдилар. Уларни кенг диапазондаги масалалар – микродунёдан мегадунёгача, ҳозирги замон техникасининг бой арсенали – электроника, компютер техникаси, космик парвозлар техника ва технологияси, ядро энергетикаси қизиқтиради. Кўпгина ўқувчилар фан ва техниканинг маълум соҳалари билан шуғулланишга интиладилар.



Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: Сухбат, бахс-мунозара, Анкета сўровномаси.
Шакл: кичик ва катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, тақдимот, слайдлар.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб, мустақил ишлаш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.

Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:

Мақсадлар:
Таълимий:
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш.
Тарбиявий:
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар орқали таълим тарбия жараёнига тадбиқ қилишга йўналтириш.
Ривожлантирувчи:
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш. афзалликларини ҳамда ўзига хослигини англашларига ёрдам бериш.



Кутилаётган натижалар:



Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш юзасидан маълумотлар оладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилишнинг ўзига хос хусусиятларини афзалликларини англаш кўникмасини хосил қиладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилишда ўзига хос хусусиятларини афзалликларини англаш орқали илмий изланишлар олиб борадилар.



Дарс жараёни ва унинг босқичлари:

Ишнинг номи

Бажариладиган иш мазмуни

Метод

Вақт

1-босқич: Ташкилий қисм

1) Оммавий ва гурухларда ишлаш




2 мин



2-босқич: Рефлексия) Эҳтиёжларни аниқлаш

1)Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш.
Рефлексия.
2)Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш

“Ақлий хужум”, “Муаммоли вазият”машқ-лари
Слайд асосида

6 мин

2 мин


3-босқич:
Янги мавзунинг баёни

1)Тингловчиларга физика фанидан амалиётдаги дарсликлар, ўқув-услубий адабиётларни таҳлил қилиш, уларнинг бир-биридан фарқини ва афзалликларини аниқлаш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш бўйича билимга эга бўладилар.
2) Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш юзасидаги масалалар бўйича тест топшириқларини ҳамда сифатли масалаларни ечишни ўргатиш.



Гурухларда ишлаш



20 мин

10 мин


4-босқич: Мустаҳкамлаш

Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш юзасидаги масалалар бўйича тест топшириқларини мустақил бажариш



Тест

20 мин

5-босқич: Баҳолаш.

Дарс якуни





Тест натижаларини таҳлили ва баҳолаш



баҳолаш



15 мин



6-босқич: Уйга вазифа

Физикадан иқтидорли ўқувчилар учун тест тузиб келиш.






5 мин

ИЛОВА
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакиллари, ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш.


“Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил етилиши мумкин”


(“Таълим тўғрисида”ги қонун,12- модда)
“Мактабларда иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва ўқитиш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади. Улар учун махсус (Шу жумладан муаллифлик) ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда уларга қўшимча илмий-услубий адабиётлар берилади. Иқтидорли ва истеъдодли болалар таълим дастурларини ўзлаштиришнинг якка тартибдаги жадвалига эга бўлишлари мумкин. Болаларнинг қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш учун фанларни чуқур ўрганиш йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган синфлар ҳамда мактаблар ташкил этилиши мумкин”. (ЎзР ВМнинг 3.05.98 йилдаги 203- сонли “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил етиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрсида Низом”нинг 4.3 банди) Ўқувчи ёшлар ҳозирги замон фан ва техникасига катта иштиёқ билан қарайдилар. Уларни кенг диапазондаги масалалар – микродунёдан мегадунёгача, ҳозирги замон техникасининг бой арсенали – электроника, компютер техникаси, космик парвозлар техника ва технологияси, ядро энергетикаси қизиқтиради. Кўпгина ўқувчилар фан ва техниканинг маълум соҳалари билан шуғулланишга интиладилар.
Умуман таълимда, хусусан физика дарсларида, ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш ўқувчиларни қизиқиши ва иқтидорини аниқлашда муҳим восита ва омил бўлади. Айниқса, физикани ўқитишда “Ақлий ҳужум”, “Муаммоли вазият”, “Баҳслашув”, “Лойиҳалаш” технологияларини қўллаганда ўқувиларнинг иқтидори, қизиқиши ва имкониятлари яққол кўринади. Бундай ўқитиш жараёнида баъзи ўқувчиларни назарий билимларни чуқурроқ ўрганишга мойилликлари, интилишлари ва қизиқишларини кўриш-кузатиш мумкин. Баъзи ўқувчиларда эса билимларни ёки умуман фанни амалиётга, ҳаётга татбиқи, қўлланиши билан боғлиқ масала ва ҳолатларга қизиқишини, бундай йўналишдаги иқтидорни, қобилиятларни кузатиш ва аниқлаш мумкин. Бу ердаги, айтайлик, биринчи тоифа ўқувчиларни уларни билимларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун якка тартибдаги машғулотларга, факултатив машғулотларига ёки фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфларга жалб қилиш (тортиш) керак. Бу ерда кўрсатилган иккинчи тоифа ўқувчиларни эса мактабда синфдан ташқари ташкил қилинадиган тўгаракларга, физика фани билан боғлиқ турли кеча ва тадбирларга жалб қилиш орқали, шунингдек мактабдан ташқари таълим тизимидаги турли тўгараклар, секциялар, студиялар жалб қилиш орқали уларни қобилият ва иқтидорини янада ривожлантириш имкониятини яратиш керак бўлади.
Бундан ташқари ўқувчиларни қизиқиши, иқтидори, қобилияти ва мойилларини аниқлашда махсус-мавжуд психологик тестлар, махсус йўналтирилган анкета саволлари, ўқувчиларнинг ота-оналари орасида уларнинг фарзандаларини қизиқиши, иқтидори ва майиллари тўғрисида ўтказиладиган анкета-сўровномаларидан фойдаланилади.
Хусусан:
1. Бўш вақтида ёқтирган машғулотларини аниқлаш мақсадида “Суҳбат-интпервю” ўтказиш;
2. Лаёқат ва қобилиятларини аниқлаш учун “Ақлий қобилиятлар тестлари”ни ўтказиш;
3. Қизиқиш ва мойилликларини аниқлаш учун “Сўровномалар” ўтказиш;
4. Билимга қизиқишини аниқлаш учун “Педагогик, дидактик муваффақитяга интилиш тестлари”ни ўтказиш мумкин.
Бу ерда биз қизиқиш соҳаларини аниқлашга қаратилган “Ёвайши методикаси”ни ҳамда интеллектуал қобилиятни аниқлашга қаратилган “Р. Амтхауер тести”ни изоҳлаб ўтайлик.
Масалан “Ёвайш методикаси” икки хил жавобга эга бўлган 30 та саволдан иборат “Саволнома”ни ўтказишни назарда тутади. Жавобларни умумлаштириш натижасида шахснинг 6 хил:
- санъат;
- техника;
- одамлар билан ишлаш;
- ақлий меҳнат;
- жисмоний меҳнат;
- моддий бойликларни ишлаб чиқариш соҳалардан қайси бирига қизиқиши аниқланади.
Ўқувчиларни интеллектуал қобилиятларин аниқлашда “Р. Амтхауер тести”ни ишлатиш қўл келади. Тест қуйидаги субтестдан иборат.
1. “Мантиқий танлов” (ИС) - текширилувчи рўйхатда берилган сўзлардан мосини танлаб, жумлани тугатиши керак.
2. “Умумий белгиларни аниқлаш”(ГЭ) – абстракция қилиш қобилияти ўрганилади.
3. “Ўхшашлик” (АН) – ўхшашликни топа олиш қобилияти ўрганилади. Учта сўз берилиб, биринчи ва иккинчи сўз ўртасида боғлиқлик бўлиб, текширилувчи учинчи сўзга тўртинчи сўзни топиши керак.
4. “Гуруҳлаштириш” (КЛ) – мулоҳаза қила олиш қобилияти баҳоланади. Текшрилувчи иккита сўз ўртасида боғликликни топиши керак.
5. “Ҳисоб” (РА) – арифметик тафаккурнинг ривожланиш даражаси ташҳисдан ўтказилади.
6. “Сонлар қатори” (ЗР) – индуктив тафаккур ўрганилади. Сонлар қатори ўртасидаги қонуниятни аниқлаш ва қаторни давом еттириш.
7. “Шаклни танлаш” (ФС) – фазовий тасаввур ўрганилади. Жисмларга бўлинган шакллар таклиф қилиниб, бўлинган шаклга мос шаклни танлаш керак.
8. “Кубиклар” (WУ) – ҳажмли объектлар билан фазода ҳаёлий ҳаракатга келтира олиш малакаси ўрганилади. Жойлашуви ўзгартирилган куб расми бўлиб, таклиф қилинган расмлар ичидан берилган кубга мосини танлай олиш талаб қилинади.
Тестлар натижалари махсус жадваллар бўйича умумлаштирилиб хулоса чиқарилади.
Ўқувчиларнинг билимларини чуқурлаштириш, қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантириш ва қондириш учун, жумладан, физикадан якка тартибдаги машғулотлар, факултатив машғулотлар ўтказилиши мумкин. Бундай машғулотлар умумтаълим харктерига эга бўлиб, ўқувчилар хоҳишига қараб ташкил этилади. Одатда факултатив машғулотлар (факултатив курс) қатнашчилари 6-8 ўқувчидан иборат бўлиши мумкин. Физикадан факультатив курслар синфлар кесимида алоҳида-алоҳида ўтказилади. Факультатив машғулотлар учун ажратиладиган вақт асосий курс учун ажратиладиган вақтдан ошмаслиги керак. Факультатив курс асосий курс билимларини ривожлантирувчи ва чуқурлаштирувчи қатор мавзуларни ўз ичига олади. Факультатив машғулотларда физикавий ғоялар ривожлантирилади ва улар билан боғлиқ бирмунча кенгроқ доирадаги ҳодисалар тушунтирилади. Факультатив машғулотлар физика курсининг айрим бўлимлари ва амалий курснинг айрим соҳаларини бирмунча чуқурроқ ўрганишга бағишланган бўлиши билан бир қаторда буларнинг ҳаммаси маълум системани ташкил қилади. Факултатив машғулотлар ҳам физиканинг қўшимча боблари сингари мақсадни кўзда тутади, Уларнинг мазмуни янада мақсадга мувофиқлаштирилган бўлиб, ўқувчиларнинг физика ва амалий физиканинг айрим соҳаларига бўлган қизиқиш ва қобилиятларини қондира олади. Физикадан ҳар бир факултатив курс мураккаб физикавий практикум ва физикадан масалалар ечиш практикумини ўз ичига олади. Факултатив курслар ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигида мустақил ишлашнинг турли актив шаклларини назарда тутиши керак. Юқорида қайд қилинган Низомга кўра, ўрта умумтаълим мактаблари тизимида айрим ўқув предметларини , жумладан физикани, назарий ва амалий жиҳатдан чуқурлаштирилган ҳолда ўрганувчи мактаб ва синфлар ташкил қилиш мумкин. Амалиётда турдош фанлар чуқурлаштириб ўрганадиган мактаблар (синфлар) ташкил қилинади. Масалан “физика ва математика” ёки “математика ва физика” чуқурлаштириб ўрганиладиган мактаблар (синфлар)
Қуйидаги жадвалда фанларни (шу жумладан физика ва математика) чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлар ва айрим синфлари ихтисослаштирилган (шу жумладан физика ва математикани чуқурлаштириб ўқитишга) мактаблар тўғрисида маълумот келтирилган.
Айрим фанларни чуқур ўқитилишига ихтисослаштирилган мактаб (синф)ларда ўқишларни ташкил этиш ЎзР ВМнинг 07.08.08 йилдаги 173- сонли ”Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрсида”ги қарори билан тасдиқланган “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида Низом”га кўра:
- ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;
- ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
- ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
- профессионал таълим дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасалари ихтисослашган синфларининг, давлат ихтисослашган умумтаълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Яна бир аҳамиятга молик жиҳат – қарорга кўра, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ЎзР ВМнинг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ, базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:
- 20фоиз–айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга, шунингдек, ихтисослаштирилган макта-интернатларда педагог ходимларга, Шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун;
- 20 фоиз – айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларда ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;
- 40 фоиз – айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига.
Мазкур Низомнинг “Умумий қоидалар” қисмида, жумладан “Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнини умумий ўрта таълим ДТСга ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади” дейилган. Низомнинг “Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тартиби” қисмида, жумладан “Таклифларни ўрганиб чиқишда ЎзР ХТВ аниқ, табиий, гуманитар фанлар, хорижий тиллар ва санъат бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалрининг республика минтақалари бўйича тенг жойлаштирилиши ва миқдорий баланси принципларига амал қилади” дейилган.
Айрим фанларни чуқур ўқитилишига ихтисослаштирилган мактаб (синф)ларда ўқиш ЎзР ХТВ ҳамда Давлат тест марказининг 07.11.08 йилдаги 296- сонли ва 01-387 КБ сонли қўшма буйруқлари билан тасдиқланган фанларни чуқур ўқитиш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади. Мазкур намунавий ўқув дастурлари асосида, фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини ЎзР ХТВ ҳузурилдаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш мумкин. Жумладан физика чуқурлаштириб ўқитиладиган мактабларнинг ўқув режасида “Физика” ўқув предметига ажратилган соатлар ХТВ нинг 6.10.2009 йилдаги 274-сонли бўйруғига кўра қуйидагича бўлди: 5- синфда 0 соатнинг ўрнига 1 соат, 6- синфда 2 соат ўрнига 4 соат, 7- синфда 2 соат ўрнига 4 соат, 8- синфда 2 соат ўрнига 4 соат, 9- синфда ҳам 2 соат ўрнига 4 соат. Қўшимча соатлар “Она тили ва адабиёт”, “Хорижий тиллар”, “Меҳнат” ўқув передметларига ажратилган соатларнинг бир қисми ҳисобидан киритилган. Айнан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 4 та (аниқ фанлар - математика, физика, информатика, иқтисоддир. Ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти ХТВнинг 29.12.08 йилдаги 333- сонли “Вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрсида”ги буйруғи асосида ташкил қилинган. Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш дастурлари ўқув режада тегишлича ажратилган соатларнинг хажмини назарда тутган ҳолда умумтаълим мактаб физика курсини ва қисман физикадан факултатив курслар мазмунини ўз ичига олади. Албатта, бу предмет бутун ўқув материалининг қатий мантиқий ривожланишини таъминлайди.



Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish