Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва улардан ўз фоалиятида фойдаланиш



Download 2,74 Mb.
bet31/50
Sana21.05.2022
Hajmi2,74 Mb.
#605436
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
2017 Режа

15. Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва улардан ўз фоалиятида фойдаланиш
(2соат амалий машғулот).

Технологик харита





Мавзу: Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг иш тажрибаларидан ўз фаолиятида фойдаланиш.

Таянч сўзлар: илғор иш тажрибалар, оммалаштириш,


Соатлар сони: 2 соат



Мавзунинг қисқача таърифи Илғор иш тажрибаларини аниқлашнинг асосий мезони ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартлари талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларини эгаллаши билан белгиланади.
-оммалаштириш қуйидаги талаблар асосида шакллантирилади.
-долзарблиги ва ижтимоий аҳамияти, ўқув-тарбия вазифаларининг самарали бажарилиши, бошқарув фаолияти мазмунининг такомиллаштирилиши;
-амалиётдаги методикада янгилик;
-педагогик жараёнда янги қонуниятларни кашф этишга таъсири, эришилган натижаларнинг педагогика ва методика жиҳатдан замонга мослиги, исботланганлиги;
-ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллашдаги сифат кўрсатгичларининг юқори натижавийлиги ва илғор тажрибанинг шахсни ривожлантиришга, тарбиялашга йўналтирилганлиги;

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: Амалий бажариш, баҳс мунозара
Шакл: амалий бажариш, жамоа билан катта гуруҳда ишлаш
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, слайдлар, компьютер, проектр)
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб
Баҳолаш: Рағбатлантириш

Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:

Мақсадлар:
Таълимий: Физика фани йўналишида эришилган иш тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг ўз фаолиятида қўллаш кўникмасини ҳосил килиш
Тарбиявий: Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни тингловчиларга етказиш
Ривожлантирувчи: Тингловчиларга физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибалар, физика фанининг ривожланишига, ўқувчилар билим самарадорлигига ошишида муҳим аҳамият касб этишини тушунтириш.



Кутилаётган натижалар:

Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўрганадилар
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўз иш фаолиятида дарс жараёнида қўллаш кўникмасини ҳосил қилади
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўз иш фаолиятида дарс жараёнида қўллаш кўникмасини ҳосил қилади



Дарс жараёни ва унинг босқичлари:

Ишнинг номи

Бажариладиган иш мазмуни

Метод

Вақт

1-босқич: Ташкилий қисм

1) Жамоа билан катта гуруҳда ишлаш



Сўзлар орқали

2 мин



2-босқич: Рефлексия) Эҳтиёжларни аниқлаш

1)Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш. Рефлексия.
2)Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш

“хотира” машқи

Слайд асосида



6 мин

2 мин


3-босқич:
Янги мавзунинг баёни

1) Слайдлар асосида ўқитувчининг кичик маърузаси

Слайдлар тақдимоти



40 мин



4-босқич: Мустаҳкамлаш

1) Узвийлаштирилган ДТС ва ўқув дастурлари юзасидан тест ечиш

Тест

10 мин

5-босқич: Баҳолаш)
Дарс якуни



1) Гуруҳларда тест натижаларини таҳлили ва баҳолаш



Гуруҳни баҳолаш

15 мин



6-босқич: Уйга вазифа

Физика дарсларида фойдаланиш учун дидактик материал тайёрлаш




5 мин

ИЛОВА
Физика фани йўналишида эришилган иш тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг иш тажрибаларидан ўз фаолиятида


фойдаланиш.
Юқори малакали, муаллифлик дастурларини ишлаб чиққан, педагогик технологияларни иш жараёнида қўллаётган, индивидуал иш услубига эга мутахассисларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш ва таълим жараёнига кенг татбиқ этиб бориш таълим-тарбия самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.
Илғор иш тажрибаларини аниқлашнинг асосий мезони ўқувчиларнинг Давлат Таълим Стандартлари талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларини эгаллаши билан белгиланади.
Буни аниқлашда бир қатор меъёр ва талаблар белгиланган. Биринчи навбатда, илғор иш тажрибасининг натижавийлиги, ўқув-тарбия ишлари самарадорлигининг юқори даражадалиги инобатга олинади. Шунингдек, оммалаштириш қуйидаги талаблар асосида шакллантирилади.
-долзарблиги ва ижтимоий аҳамияти, ўқув-тарбия вазифаларининг самарали бажарилиши, бошқарув фаолияти мазмунининг такомиллаштирилиши;
-амалиётдаги методикада янгилик;
-педагогик жараёнда янги қонуниятларни кашф этишга таъсири, эришилган натижаларнинг педагогика ва методика жиҳатдан замонга мослиги, исботланганлиги;
-ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллашдаги сифат кўрсатгичларининг юқори натижавийлиги ва илғор тажрибанинг шахсни ривожлантиришга, тарбиялашга йўналтирилганлиги;
-барқарорлиги, бир неча марта юқори натижага омил бўлган, турли шароитларда синаб кўрилганлиги;
-оммавий равишда амалиётда тажрибани ижодий қўллаш имкониятининг мавжудлиги (махсус шароитда мўлжалланган тажрибаларни оммалаштиришга тавсия этилмайди);
-оптималлиги, минимал вақт, шароит ва воситаларни талаб этиши;
-истиқболлилиги, илғор иш тажрибаларини ривожлантириш ва улардан амалиётда фойдаланиш истиқболларининг мавжудлиги.
Иш тажрибалари педагог ходимлар билан ўтказиладиган учрашувлар жараёнида ўқитувчининг дарсларини кузатиш, педагогика, психология халқ таълимига оид матбуот нашрларини мунтазам кузатиб ва таҳлил қилиб бориш орқали, методик кенгашларда, метод бирлашмаларда, педагогик кегашларда иштирок этиш ва методик маърузаларни тинглаш орқали, муайян муаммолар билан иш олиб бораётган экспериментал гуруҳ фаолияти билан танишиш жараёнида ўрганилади.
Илғор иш тажрибани ўрганишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ:
- таълим жараёнидаги замонавий муаммолар ечимини акс эттирувчи тажрибани танлаш;
- аниқланган тажрибани дастур асосида таълимнинг бутун кўламини қамраб олган ҳолда ўрганиш;
- ўрганилаётган тажрибанинг муаммоларга таъсир қилувчи ва тузатувчи характерга эга эканлигини эътиборга олиш;
- ўрганилаётган иш тажрибасига самарали илғор педагогик технологияларни олиб кириш ва уни таълим мазмунига сингдириш;
- ўқитувчи педагогик фаолиятининг 3 йиллик ўқув даври давомидаги самарадорлигини таҳлил қилиш;
- кўрик-танловларда (туман, вилоят, республика босқичида) ўқувчиларнинг эришган натижаларини аниқланг;
- илғор иш тажрибасининг ривожланиб бориш жараёнига эътиборни қаратиш лозим.
Илғор тажрибани ўрганишда, энг аввало, тажрибани ўрганиш режаси тузилади, сўнгра масала назарий жиҳатдан ўрганилади (фанга ҳамда таълим-тарбияга оид адабиётлар), тажрибани ўрганиш методлари танланади, тажрибани ўрганувчи ишчи гуруҳлари томонидан вазифалар тақсимланади. Шунингдек, ўқитувчининг маҳоратини аниқлашга қаратилган саволлар тузилади ва унинг маҳорати ўрганилади, илғор тажрибалар умумлаштирилади ва оммалаштириш шакллари белгиланади.
Илғор иш тажрибалар ўрганиб бўлингандан сўнг умумлаштириш, тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, иш тажрибаси моҳиятини ёритишга эътибор қаратилади. Тўпланган материалларни умумлаштириш учун қуйидаги ишлар амалга оширилади;
- ўқитувчи ҳақидаги маълумотлар жамланади;
- ўрганилган йўналиш бўйича ўқитувчининг амалга оширган ишлари ишлари тўплам ҳолатига келтирилади;
- ўқитувчининг илғор иш тажрибаси бўйича аниқ хулосалар чиқарилади;
- ўқитувчи томонидан берилган таклифлар тавсия ҳолатига келтирилади;
- материаллар керакли миқдорда кўпатирилади;
- илғор иш тажрибалари семинар-кенгашларда, педагог кенгашларда, фан методика уюшмаси йиғилишларида муҳокама қилинади.
Умумлаштириш охирида илғор тажрибалардан кимлар фойдаланиши мумкинлиги ва уни қайси шаклда оммалаштириш белгиланади.
Илғор иш тажрибаларини оммалаштириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- педагогик кенгаш, методбирлашма йиғилишларида, анжуманларда, педагогик ўқишларда маъруза қилиш;
- илғор тажриба ҳақида таянч мактаблар, семинарлар, ижодий гуруҳлар ва малака ошириш курсларида маълумот бериш, кўргазмаларда, панорама- дарсларда кўрсатиш;
- оммавий ахборот ахборот воситаларида мақолалар ва тавсиялар шаклида бериш.
Педагогик тажриба малака ошириш курслари, мастер-класс, касбий маҳорат кўрик-танловлари , кўргазмалар, семинарлар ва бошқаларда тарғиб қилинади.

Илғор иш тажрибасини оммалаштириш тизими:




Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish