Физика хоналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Мактаб раҳбарлари ва физика ўқитувчилари замонавий ўқув лаборатория асбоблари билан ишлашда, шунингдек, физика ўқитишда қўлланиладиган энергия манбаларидан нотўғри ёки эҳтиётсиз муомала қилинганда ўқувчилар соғлигига зарар етиши мумкинлигини доимо эсда тутишлари керак.
Ўқувчилар томонидан хавфсиз равишда ва лаборатория ишларини тўғри бажариш, тажриба намойишлар кўрсатиш учун ўқитувчи томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ва меҳнат гигиенаси ҳақида йўриқнома берилиши лозим.
Ўқувчиларни дарс жараёнида хавфсизлик техникаси қоидалари йўриқномаси билан таништириш лозим.
Ўқувчилар биринчи марта физика хонасига кириб келганида кириш йўриқномасида ўқитувчи суҳбат кўринишида физика хонасида ишлаш қоидалари, иш жараёнида юзага келадиган хавфли вазиятлар ва эҳтиёт чоралари билан таништириши лозим.
Иш жойида бериладиган йўриқнома, ўқувчиларни ҳар бир лаборатория ишини ёки амалий машғулотни бажариш даврида иш жойини тўғри ташкил этиш ва уни бутун ишни бажариш жараёнида сақлаш, ишни хавфсиз ҳолда бажаришга эришиш, ҳимоя воситаларидан фойдалана олиши керак.
Тартибсизлик, диққатсизлик, асбоблар билан яхши таниш бўлмаслик, техника хавфсизлигини билмаслик бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар бир намойиш қилинадиган тажриба ва лаборатория машғулотлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўқитувчи томонидан синчиклаб кўрилган бўлиши керак, тажрибаларни ўтказишда эса ўқитувчи техника хавфсизлиги қоидаларига аниқ риоя қилишга ўрнак кўрсатмоғи лозим.
Ўқувчи томонидан лаборатория иши ёки тажриба намойишлари бажарилиши жараёнида унинг хатти-ҳаракатлари доимий равишда ўқитувчи ва лаборант томонидан кузатилиши шарт.
Ўқитувчи физика хонасида машғулотлар олиб бориши жараёнида амал қилиши шарт бўлган йўриқнома асосида ўзининг намунавий йўриқномаси ишлаб чиқилиб, имзоланиши ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг кириш ва иш жойида йўриқномаси билан танишганлиги ҳақидаги имзолари қўйиладиган журнал бўлиши лозим.
Физика дарсларида лаборатория ишлари ва тажриба-намойишлар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқитувчи томонидан тайёрланади.
Синф поллари зич, ёриқларсиз, иссиқни сақлашга мослашган линолиум ёки пол бўлиши керак.
Синф хонаси, лаборант хонасининг иссиқлиги, хона ҳарорати +18 дан +21о С, ҳаво намлиги 40–60% ни ташкил этиши керак.
Физика ўқув хоналарини жиҳозланиш тамойиллари
Давлат таълим стандартларида физика кабинетлари бўлиши ва уларнинг ишини ташкил қилишга оид кўрсатмалар берилмаган. Физика кабинетини ташкил этишнинг умумий тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) Кабинет хоналарининг қурилиш нормаларига ва санитар-гигиенаси режим меёрларига мос келишлик тамойили (хоналарнинг таркибий қисми ва майдони ёритилганлиги, ҳаво иссиқлик режими).
2) Кабинетни меҳнат хавфсизлигига мос ҳолда жиҳозлаш тамойили (лаборатория столларини электр билан таъминлашни тармоқ кучланишидан ўзгарувчан ток бўйича 36 (42) В га ва ўзгармас ток бўйича 110 В га ўтказишни мўлжаллайди).
3) меҳнатни оқилона ташкил этиш талабларига мосланиш тамойили.
4) ўқитиш воситаларини бирлаштириш тамойили.
5) ўқув жиҳозларидан фойдаланиш коэффициентини ошириш тамойили.
6) экспериментал қурилмаларни тез йиғишга имкон берадиган функционал боғланган узелларни ва блокларни ишлаб чиқиш тамойили.
Ўқув техника воситалари
Экранли, товушли ва экран-товушли қўлланмалар, теле ва радио эшиттириши аудиовизуал ўқув ва тарбия воситаларига киради. Ўқув техникаси воситалари ўзига хос дидактик ва методик хусусиятларга эга. ЎТВ қуйидагиларга имкон беради:
– равон, таъсирли демонстрация қилиш ҳисобига абстракт материални баён қилишда ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини аниқлаштиришга,
– жисмнинг хоссалари, тури, структураси, тузилиши ва асосий қисмлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишга.
– кам учрайдиган ва хавфли ҳодисаларни, асосий тажрибалар ва ноёб асбобларини ишончли идрок қилишни таъминлашга,
– физик ҳодисанинг, жараённинг механизмини молекула, атом, ядро ёки электрон даражасида ўрганишга;
– транспорт, қурилиш, алоқа, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда асосий физик ҳодисаларнинг кўринишлари билан танишишга.
Хавфсизлиги қоидалари
Тажрибалар қўйишнинг хавфсизлиги физика хонасида техника хавфсизлиги бўйича қоидаларга риоя қилиш билан таъминланади. Бу ерда электр қурилмалари ток манбаига уланган вақтда техника хавфсизлигига риоя қилиш ва ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг механик шикастланмаслик чораларини кўриш муҳимдир. Физика кабинетини меҳнат хавфсизлиги талабларига мос ҳолда жиҳозлаш принципи лаборатория столларини электр билан таъминлашни тармоқ кучланишидан ўзгарувчан ток бўйича 36 (42) В га ва ўзгармас ток бўйича 110 В га ўтказишни мўлжаллайди.
Меҳнат хавфсизлиги иситгич асбобларининг температура режимини, деталлар ва мосламаларнинг айланиш тезлигини, шовқинларни чегаралайди. Симоб, индукцион ғалтакларни, турли кўринишдаги катод найларни, радиоактив моддаларини ва бошқа ионли нурланиш манбаларини ва шу кабиларни ишлатишни тақиқлайди.
9. Лаборатория ишларини бажариш ва хатоликларни ҳисоблаш методикаси. Физика фанидан VI-синфда берилган кўргазмалар, тажрибалар ва лаборатория ишларини бажариш (2 соат амалий машғулот).
Технологик харита
Мавзу: Физика фанидан VI-синфда берилган кўргазмалар, тажрибалар ва лаборатория ишларини бажариш. 6-синфда 40 та кўргазма ва тажрибалардан намуналарни мустақил равишда бажариш ва тақдимоти
Калит сўзлар: кўргазма, тажриба, кузатиш,
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи: Физика амалиёт ҳақидаги фандир. Унинг барча хулосалари ва эришган ютуқлари кузатишлар, ўлчашлар туфайли вужудга келган. Шу сабабли физикани ўқитиш, тажриба-намойишлар кўрсатиш, лаборатория машғулотларини ўтказиш билан чамбарчас боғлангандир.
|
Ўқув жараёнини амалға ошириш технолоғияси
Метод: Амалий бажариш, суҳбат
Шакл: амалий бажариш, индивидуал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, жамоа билан катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, слайдлар, компьютер, проектр.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий: Кўргазма тажрибаларни бажариш орқали асбоблардан қандай фойдаланиш, назарияни амалиётда кўриш кўникмасини ҳосил қилиш
Тарбиявий: Кўргазма тажрибаларни бажариш жараёнида назарияни билиш, амалиётга ўзаро боғлиқлиги муҳим эканлигини тингловчиларга етказиб бериш.
Ривожлантирувчи: Назарияни амалиётда бажариш жараёнида кўргазма ва тажрибаларнинг афзалликлари ва ўзига хос мураккабликларини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Кўргазма ва тажрибаларни дарс жараёнига татбиқ этишни билиб оладилар
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Кўргазма ва тажрибаларни бажариш орқали, уларни мавзуга мос ҳолда дарс жараёнига қўллаш кўникмаси ҳосил бўлади.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Тингловчилар барча кўргазма ва тажрибаларни бажариш малакасига эга бўладилар.
|
Технологик харита
Мавзу: Лаборатория ишларини бажариш ва хатоликларини ҳисоблаш методикаси. Физика фани 6-синфда 8 та лаборатория ишлари бажариш ва тақдимоти
Таянч сўзлар: Лаборатория ишлари, абсолют хатолик, нисбий хатолик
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи. Лаборатория ишлари бутун синф ўқувчилари томонидан битта мавзу бўйича бир хил асбоблардан фойдаланиб бажарилади. Лаборатория ишлари дарснинг узвий таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Бунда ўқувчилар аввал ўрганган билимларини амалиётда текшириб кўриш билан бирга асбобларни ишлатиш, физик катталикларни ўлчаш амалий кўникмаларини шакллантирадилар.
Лаборатория машғулотларни ўтказиш кетма-кетлиги
1. Лаборатория ишларини бажариш тартиби тушунтирилади
2. Тингловчилар томонидан қайси лаборатория ишларини бажариб кўрсатиш танланади.
3. Лаборатория ишлари бажариб кўрсатилади.
4. Хатоликлар аниқланади.
5 Хулоса ёзилади.
|
Ўқув жараёнини амалға ошириш технолоғияси
Метод: Амалий бажариш, суҳбат
Шакл: амалий бажариш, индивидуал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, жамоа билан катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, слайдлар, компьютер, проектр.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий: Лаборатория ишларини бажариш орқали асбоблардан қандай фойдаланиш, хатоликлар ҳисоблаш фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш
Тарбиявий: Лаборатория ишларини бажариш жараёнида назарияни билиш, амалиётга ўзаро боғлиқлиги муҳим эканлигини тингловчиларга етказиб бериш.
Ривожлантирувчи: Назарияни амалиётда бажариш жараёнида лаборатория ишларининг афзалликлари ва ўзига хос мураккабликларини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Лаборатория ишларини бажариш турлари билан танишадилар, уларни дарс жараёнига татбиқ этишни билиб оладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Лаборатория ишларини бажариш турлари билан танишиш орқали, уларни мавзуга мос ҳолда дарс жараёнига қўлаш кўникмаси ҳосил бўлади.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Тингловчилар барча лаборатория ишларини бажариш малакасига эга бўладилар.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
1. Кичик гуруҳларга бўлиш
|
Белгилар ёрдамида
|
2 мин
|
2-босқич: Рефлексия. Эҳтиёжларни аниқлаш
|
1.Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш. Рефлексия.
2.Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш
|
“Хотира” машқи
Слайд асосида
|
6 мин
2 мин
|
3-босқич:
Янғи мавзунинг баёни
|
1. Лаборатория ишларини йўриқнома
асосида бажариш
|
Кичик гуруҳда ишлаш
|
40 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
1. Лаборатория ишларига оид тест ечиш
|
Тест
|
15 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
1. Гуруҳларда тест натижаларини таҳлили ва баҳолаш
2. Тингловчилар бажарган лаборатория ишларининг афзалликларини тушунтириш
|
Гуруҳни баҳолаш
Оғзаки таҳлил
|
5 мин
5 мин
|
6-босқич: Уйга вазифа
|
Лаборатория ишларини бажаришга доир йўриқномалар тайёрлаш.
|
|
5 мин
|
Илова
Материаллар: Инатов Х. “Физика ўқитиш методикаси” Ўқув қўлланма 2-қисм 4.1.,4.2. 6-синф учун ўқув қулланма, К.Т.Суяров,Н.Б.Ғофуров, Р.К.Чориев. “Умумтаълим мактабларида физика фанидан лаборатория ишларини ўтказиш бўйича методик қўлланма. Самарқанд, “Талқин”, -2005 75 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |