8. Физика фани ўқув хонаси ва лаборатория хоналарининг жиҳозланиш талаблари ва хавфсизлик техникаси қоидалари. Физика фанини ўқитишда кўргазма ва тажрибаларни ўтказиш методикаси
(2 соат маъруза).
Фан: Физика
Аудитория: Фан хонаси.
Мавзу: Физика фани ўқув хонаси ва лаборатория хоналари жиҳозланиш талаблари ва хафсизлик қоидалари
Таянч сўзлар: техника хавфсизлиги қоидалари, электр хавфсизлик,
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи (Давлат талабларига мувофиқ)
Физика фанидан узвийлаштирилган ДТС шарҳлари ва ўқув дастурида келтирилган лаборатория ишларини ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларини тушунтириш.
Физика ўқитувчилари малакасини ошириш бўйича такомиллаштирилган Давлат талабларидан: Физикадан кўргазма тажриба ва лаборатория ишларини замонавий жиҳоз ва воситалар ёрдамида ўтказиш малакасига эга бўлиши.
Умумий ўрта таълим мактаблари учун тўлдирилган ва такомиллаштирилган Давлат таълим стандарти (6–9-синфлар учун)дан: Ўлчов асбоблари (секундомер, штангенцеркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, волтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини қўллай олиш;
Мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш.
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
|
Метод: маъруза, баҳс-мунозара.
Шакл: Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, жамоада ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Маъруза матни, мавзуга оид слайдлар асбоблар ва лаборатория жихозлари билан ишлаш.
Назорат:Ўз-ўзини назорат қилиш, амалиёт бажариш, тақдимот.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
|
Вазифалар:
|
Таълимий:
Физика фанидан узвийлаштирилган ДТС шарҳлари ва ўқув дастурида келтирилган лаборатория ишларини ўтказиш ишларини таҳлил қилиш.
Физика фани ўқув хонасини жиҳозлаш, хавфсизлик техникаси қоидалари ҳақида тингловчиларга маълумотлар бериш. Лаборатория ишларини ўтказишдаги муаммолар ва уларнинг услубий ечимларини бериш ва таҳлил қилиш.
|
Таълимий савол:
Физика фани ўқув хонаси қандай бўлиши керак?
Хавфсизлик техника қоидалари ҳақида маълумот беринг?
|
Тарбиявий:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда, ўқувчи билан ўқитувчилар муносабатини яхшилашга кўмаклашиш, турли лаборатория ишларини бажариш орқали ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш.
|
Тарбиявий савол:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда лаборатория ишларини бажариш муҳим эканлигини қандай изоҳлайсиз?
|
Ривожлантирувчи:
Физика фани ўқув хонасини жиҳозлаш, хавфсизлик техникаси қоидаларини ўрганиш орқали ўқувчиларни билим кўникма ва малакаларини оширишга эришиш мумкинлигини изоҳлаш.
|
Ривожлантирувчи савол:
Келгусида олган билимларингиздан қандай фойдаланмоқчисиз?
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/ амалиёт / якунида тингловчи билади (Билим): Физика фани ўқув хонасини жиҳозлаш, хавфсизлик техникаси қоидаларини ҳақида тушунча ва маълумотларга эга бўладилар.
|
Қайси саволлар берилади:
|
Дарс/амалиёт / якунида тингловчи тушунади (Кўникма): Таълим-тарбия жараёнида мавжуд бўлган муаммолари ижобий ҳал этишда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш кўникмасини шакллантиради.
|
Қайси саволлар берилади:
Таълим-тарбия жараёнида қандай муаммоларга дуч келдингиз?
Бу вазиятда сиз қандай тадбир қўллайсиз?
Бугун ўрганганларингизни ўз фаолиятингизда қандай қўллайсиз?
|
Дарс/ амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқувчини билимларни амалий қўллашни билиш бу онглилик, билимлар мустаҳкамлигининг кўрсаткичидир.
|
Қандай топшириқлар берилади:
Муаммолар белгиланади. Тингловчилар гуруҳларда уни келиб чиқиш омиллари аниқлашади сўнгра муаммони ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқадилар.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
Тингловчилар давоматини ва синф хонасини дарсга тайёрлигини аниқлаш.
|
Гуруҳ билан ялпи равишда ишлаш (савол-жавоб) методи
|
5 мин
|
2-босқич: Эҳтиёжларни аниқлаш
|
Мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказиш орқали тингловчиларнинг ушбу мавзуга тайёрлиги ва эҳтиёжлари аниқланади
|
Ақлий ҳужум методи
|
5 мин
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
Мавзуни режа асосида ёритиш:
1. Ўқитувчининг маърузаси
2. Физика фани ўқув хонаси.
Лаборатория хоналарини жиҳозлаш. Хавфсизлик техникаси қоидалари.
3. Ўқитувчининг дарсини хулосалаши
|
слайд
Ўзаро тажриба алмашиш
|
15 мин
20 мин
5 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Амалий машғулот:
Гурухларда амалий машғулотларни ташкил этиш.
|
Жамоа билан ишлаш
савол-жавоб
|
20 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
|
Якуний баҳолаш
|
Тақдимот
|
5 мин
|
6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)
|
Тегишли адабиётлар тавсия қилинади.
|
Ёзма
|
5 мин
|
ИЛОВА
Физика фани ўқув хонаси ва лаборатория хонасининг жиҳозланиш талаблари ва хавфсизлик қоидаларини ўтиш бўйича ўқув материали
ДТСда физика асосларига оид билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш шартлари ичида:
1) физик ҳодисаларни кузатишни режалаштириш ва ўтказиш, кузатиш натижаларини умумлаштириш ишларини бажара олиш;
2) ўлчов асбоблари (секундомер, штангенциркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
3) мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
4) физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қила олиш шартлари кўрсатилган.
Физикадан ўқув эксперименти бир вақтнинг ўзида билимлар манбаи, ўқитиш методи ва кўрсатмалилик тури бўлиб ҳисобланади. Ўқув тажрибалари субъектив янгилик бўлган ҳодисаларни, қонунларни кашф этиш учун хизмат қилади. Физика фанининг экспериментал характерининг ифодаланиши мактаб курсида фундаментал физик назарияларни, хусусан, фактлардан, физик катталиклар, тушунчалар, идеаллаштирилган объектлар, умумий ва хусусий қонунлардан ташкил топган билимларнинг асосий ташкил этувчиларини ўрганишда турли кўринишдаги экспериментдан кенг фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Физика ўқитишда тажрибалар ўз мазмунига ва вазифасига кўра турли хил функцияларни бажариши мумкин. Улар назариянинг бошланғич факти ролини бажариши, гипотезаларнинг мос оддий моделларини ифодалаш мумкин, назарий хулосаларни эксперментал текшириш учун хизмат қилиш ёки физиканинг халқ хўжалиги турли соҳаларида амалий қўлланишини намойиш этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |