Фан: Физика
Аудитория: Физика хонаси
Мавзу: Физикадан синфлар ва мактабдан ташқари ишларни ташкил этиш
Таянч сўзлар: синфдан ташқари ишлар, тўгарак, тадбирлар, мустақил ишлаш, интернетдан маълумот олиш
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи (Давлат талабларига мувофиқ)
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим беришнинг тартиби ва усулларини эгаллаш.
Физикадан синфдан ва мактабдан ташқари ишларини ташкил қилишнинг ва мазмунини белгилашнинг йўллари, усулларини ва асосларини тавсифлай олиш.
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
|
Метод: маъруза, суҳбат, баҳс-мунозара, компьютердан лавҳалар кузатиш, синфлан ташқари ишларни ташкил этиш тажрибасидан намуналар келтириш.
Шакл: Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Маъруза матни, мавзуга оид слайдлар билан ишлаш.
Назорат:Ўз-ўзини назорат қилиш, амалиёт бажариш, тақдимот.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
|
Вазифалар:
|
Таълимий:
Тингловчиларга физикадан чуқурроқ билим олишга қизиқувчи, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан ишлаш тартибини ўргатиш, тингловчиларни синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва мазмунли белгилашнинг йўллари, усуллари билан таништириш ҳамда эгаллашни амалга ошириш.
|
Таълимий савол:
|
Тарбиявий:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда, ўқувчи билан ўқитувчилар муносабатини яхшилашга кўмаклашиш, синфдан ва мактабдан ташқари ишларини ташкил этиш орқали ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш.
|
Тарбиявий савол:
Таълим-тарбия жараёнида синфдан ташқари машғулотларни ташкил этиш муҳим эканлигини қандай изоҳлайсиз?
|
Ривожлантирувчи:
Физика дарсларида ҳамда синфдан ва мактабдан ташқари ишларида ўқувчиларни касбга йўллаш ва уларнинг касбга мойиллигини оширишни амалга ошира олиш орқали ўқувчиларни билим кўникма ва малакаларини оширишга эришиш мумкинлигини изоҳлаш.
|
Ривожлантирувчи савол:
Келгусида олган билимларингиздан қандай фойдаланмоқчисиз?
|
Кутилаётган натижалар:
|
1. Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим беришнинг тартиби ва усулларини эгаллаш.
2. Физикадан синфдан ва мактабдан ташқари ишларини ташкил қилишнинг ва мазмунини белгилашнинг йўллари, усулларини ва асосларини тавсифлай олиш.
3. Физика дарсларида ҳамда синфдан ва мактабдан ташқари ишларида ўқувчиларни касбга йўллаш ва уларнинг касбга мойиллигини оширишни амалга ошира олиш.
|
Дарс/ амалиёт / якунида тингловчи билади (Билим):
|
Қайси саволлар берилади:
|
Дарс/амалиёт / якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Таълим-тарбия жараёнида мавжуд бўлган муаммолари ижобий ҳал этишда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш кўникмасини шакллантиради
|
Қайси саволлар берилади:
Таълим-тарбия жараёнида қандай муаммоларга дуч келдингиз?
Бу вазиятда сиз қандай тадбир қўллайсиз?
Бугун ўрганганларингизни ўз фаолиятингизда қандай қўллайсиз?
|
Дарс/ амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқувчининг билимларни амалий қўллашни билиши бу онглилик, билимлар мустаҳкамлигининг кўрсаткичидир
|
Қандай топшириқлар берилади:
Муаммолар белгиланади. Тингловчилар гуруҳларда уни келиб чиқиш омилларини аниқлашади, сўнгра муаммони ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқадилар
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт (минут)
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
Тингловчилар давоматини ва синф хонасининг дарсга тайёрлигини аниқлаш.
|
Гуруҳ билан ялпи равишда ишлаш (савол-жавоб) методи
|
5
|
2-босқич: Эҳтиёжларни аниқлаш
|
Мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказиш орқали тингловчиларнинг ушбу мавзуга тайёрлиги ва эҳтиёжлари аниқланади
|
Ақлий ҳужум методи
|
5
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
Мавзуни режа асосида ёритиш:
1.Слайдлар ёрдамида ўқитувчининг маърузаси
2.Ўқитувчининг дарсини хулосалаши
|
Слайдлар тақдимоти
Ўзаро тажриба алмашиш
|
20
10
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Амалий машғулот:
Тингловчилар тажрибасидан келиб чиқиб, синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирга ишланмасини ёзиш
|
Жамоа билан ишлаш
Савол-жавоб
|
20
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
1) Гуруҳларда ишлаш
2) Хулоса (савол-жавоб, тарқатма материаллар)
|
Кичик гуруҳда ишлаш
Тақдимот
Савол-жавоб
|
10
5
|
6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)
|
Тегишли адабиётлар тавсия қилинади
|
Ёзма
|
5
|