Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


ИЛОВА Физика фанидан амалиётдаги дарсликлар, ўқув-методик адабиётларни таҳлил қилиш, уларнинг бир-биридан фарқини ва афзалликларини аниқлаш



Download 2,74 Mb.
bet17/50
Sana21.05.2022
Hajmi2,74 Mb.
#605436
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
2017 Режа

ИЛОВА
Физика фанидан амалиётдаги дарсликлар, ўқув-методик адабиётларни таҳлил қилиш, уларнинг бир-биридан фарқини ва афзалликларини аниқлаш

Ўқитишнинг кўргазмали оғзаки баён этиш методлари ўқитувчининг нутқи билан ўқув жараёнида кўргазмалиликнинг турли воситаларидан фойдаланиб дарс ўтишни кўзда тутади. Ўқитиш методлари дидактик воситаларга маълум талаблар қўяди. Масалан, намойиш қилинадиган эксперимент ва натурал объектлар моддаларнинг физик хоссаларини ўрганишга катта ёрдам беради.


Мавзу бўйича комплекс жиҳозлашни амалга ошириш дидактик бирликнинг кўринишини ифода этади. Унинг моҳияти шундан иборатки, ўқитишнинг турли масалаларини ҳал қилиш учун бир дарснинг ўзида кўп вазифаларни бажарувчи ва бир-бирини тўлдирувчи турли кўргазмали воситалар ишлатилади. Масалан, намойиш қилинадиган асбоб жуда кичик бўлса ва узоқдан ёмон кўринса, ўқитувчи асбобнинг қурилмасини доскага чизиб кўрсатиши ёки магнит аппликацияси ёрдамида тайёрланган чизмани кўрсатиши мумкин. Мураккаб жараёнларни тушунтиришда жараёнларнинг динамик моделини мультипликация қилиб, компьютер ва видиоглаз ёрдамида катта экранда намойиш қилиб кўрсатилади.
Кўргазма воситаларини ўқитувчининг сўзи билан тушунтирилишига катта эътибор қаратилиши керак. Ўқитувчининг шарҳисиз кўрсатилган тажриба фақат фойдали бўлмасдан зарар келтириши ҳам мумкин. Демонстрацион экспериментдан ташқари, ўқитувчи ихтиёрида кўргазмалиликнинг жуда кўп воситалари бўлиб, улардан фойдаланинш дарснинг самарадориги ва сифатини оширади. Уларга синф доскаси, макетлар, магнит воситалари, экран қўлланмалари, мавзуга тегишли турли хил плакатлар ва бошқалар киради. Улар физикавий эксперимент билан биргаликда ёки алоҳида ўқитувчининг изоҳи, тушунтириши билан қўлланилиши мумкин.
Доскага ёзишни аввалдан режалаштириш керак. Доскадаги ёзувларни шундай кетма-кетликда ёзиш керакки, унда дарсга тегишли бошқа материаллар ўз аксини топиши ва дарс охиригача сақланиши керак. Бундай ҳолатда ўқувчилар тушунмай қолган жойларини ўқитувчи қайта тушунтириш имкониятига эга бўлади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг доскага ёзишларни ҳам назорат қилиши керак. Уларнинг ёзуви ҳам тиниқ, ҳам тартибли бўлиши талаб этилади. Физикавий формулаларни келтириб чиқариш тартибли ва тўлиқ доскага ёзиб бориш керак бўлган ҳолда доскадан фойдаланиш бошқа кўргазма воситалардан афзал ҳисобланади. Дарсда тоза доскадан фойдаланиш керак.
Турли дидактик мақсадларда қўлланиладиган диаграммалар, физик жараёнларни, ҳодисаларни ифодаловчи плакатлар, кристал панжаралар моделлари, жадваллар ва плакатларнинг афзаллиги шундан иборатки, уларни ҳамма вақт ўқувчиларга қўрсатиш мумкин. Улардан дарснинг ҳар қандай дидактик босқичида, яъни материални ўрганишда, дарсни мустаҳкамлашда, билимларни назорат қилишда фойдаланиш мумкин.
Кейинги вақтларда кўргазмалиликнинг муҳим воситалари бўлган экран қўлланмалари фаол ишлатилмоқда. Улар қуйидаги техник воситаларни намойиш қилиш учун ишлатилади: киноаппарат, диапроектор, эпипроектор, графопроектор, видеомагнитофон, телевизор ва бошқалар. Техник воситалари ўз-ўзича ўқитиш хоссаларига эга бўлмайди, лекин уларсиз экран қўлланмаларини ишлатиб бўлмайди. Экран қўлланмалари билан жараёнларни тасвирларини кўришлари натижасида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштирилиши ошади.
Мустақиллик йилларида ўқув дарслари компьютерлар билан таъминланганлиги учун ўқитишда компьютер дарсларидан фойдаланиш дарс унумдорлигининг ошишида муҳим воситага айланмоқда.
Кўргазмали-амалий сўзлаб бериш методи асосида ўқувчиларнинг амалий фаолияти ётади. Уларни ўқитувчининг жонли сўзисиз амалга ошириб бўлмайди. Ўқувчиларнинг амалий фаолияти уларнинг мустақил ишлашларида юзага чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 7- моддаси билан Давлат таълим стандартлари (кейинги ўринларда ДТС) жорий этилган. ДТС таълимнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. ДТСни бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир. Республика Вазирлар Маҳкамаси ушбу қонун талабларини рўёбга чиқаришга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилган.
Жумладан: 1. ЎзР ВМнинг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун ДТСни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тўғрисида”ги 5- сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан “ДТС тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Бу Низомга кўра ДТС: кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига қўйиладиган талабларни; таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражасини; таълим муассасаларини битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини; ўқув юкламасининг зарур ҳажмини; таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш механизми ва усулларини белгилайди. Таълимнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим турлари учун ушбу меъёрлар ДТС сифатида, таълимнинг мактабгача, мактабдан ташқари, олий ўқув юртидан кейинги, малака ошириш ва қайта тайёрлаш турлари учун эса Давлат талаблари (кейинги ўринларда ДТ) сифатида белгиланди.
2. ЎзР ВМнинг 1999 йил 16 августдаги “Умумий ўрта таълим ДТСни тасдиқлаш тўғрисида”ги 390- сонли қарори билан умумий ўрта таълимнинг 1998–1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба синовдан ўтган ДТС тасдиқланди. Жумладан, физикадан ДТС қуйидагича белгиланган:
Ўқувчилар физика асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
1) Физик ҳодисалар ҳақида тасаввурга ега бўлиш ва уларни таҳлил қила олиш;
2) Механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси асосларига оид асосий тушунчалар, атамалар, катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, формулаларни билиш ва уларни қўллай олиш;
3) Физик ҳодисаларни кузатишни режалаштириш ва ўтказиш, кузатиш натижаларини умумлаштириш ишларини бажара олиш;
4) Ўлчов асбоблари (секундомер, штангенциркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
5) Мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
6) Буюк алломаларимиз ва уларнинг физика ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
7) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, мустақил билим олиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
8) Масалалар ечиш бўйича кўникма ва малакага ега бўлиш;
9) Физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қила олиш;
10) Физикага оид олган билимларини амалиётда қўллай олиш.
Мазкур қарорга илова сифатида барча умумтаълим мактаб предметлари кесимида, шу жумаладан, физика фани бўйича ҳам “Давлат таълим стандартига шарҳ”лар келтирилган. Жумладан физика учун бундай шарҳлар қуйидаги 3 та:
1. “Физика таълимининг мақсад ва вазифалари”,
2. “Таълим мазмунининг мажбурий минимуми”,
3. “Битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар” каби бўлимларга ажратилган бўлиб, улар 6–9-синфлар учун умумий тарзда ифодаланган.



Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish