Мактабгача таълимнинг болалар ҳаётидаги аҳамияти



Download 20,4 Kb.
Sana30.06.2022
Hajmi20,4 Kb.
#718495
Bog'liq
maqola for Xmen


Мактабгача таълимнинг болалар ҳаётидаги аҳамияти

Дунёга келар эканмиз, биз ўргана бошлаймиз. Инсон зоти шундай яралган. Ҳар бир одам ёруғ оламга келиши билан ўрганиш жараёнини бошидан ўтказиб боради. Она қорнидан айрим инстинктлар билан туғилган чақалоқ ташқи дунёдан ўзига керакли маълумотларни қабул қилиб, ақлан шакллана боради. Ушбу жараён гўдакда бўлган табиий қизиқувчанликни ифода этади. Вақт ўтгани сари атроф-муҳитдаги ҳодисалар ёш бола учун етарли бўлмай қолади. Ана шунда инсонга қўшимча таълим бериш, унга билим улашиш зарурати пайдо бўлади.


Жаҳонда ҳеч бир миллат йўқки, ўзининг ривожида илмсиз бир миль силжий олган бўлса. Умуман, инсоният тарихига назар солганингизда дарров англаб етасизки, бугунга қадар қандай ютуқларга эришилган бўлса, уларнинг ҳаммаси, ёлғиз юксак илмнинг ҳосиласи. Инсон табиатан уча олиш қобилиятига эга эмасдир. Аммо унда ақл-заковати билан нафақат учиш, балки қайсидир маънода учиб юрган сайёралар устидан ҳукмронлик қилиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Ҳозирда бизнинг жамиятимизда кузатилаётган энг долзарб муаммолардан бири бу ёшларнинг билим олиши билан боғлиқ ҳолатдир. Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган биринчи кундан то ҳозиргача катта тарихий вақт ўтмагандир. Аммо бу даврда жамиятимиз росмана авлодларини бой беришга маҳкум бўлди. Таълим тизими сабаб халқимиз ўз «мия»си бўлиши керак бўлган авлодини катта қисмидан айрилди. Буни эса ҳеч қандай фалокат ва иқтисодий йўқотишлар билан таққослаб бўлмайди. Ўша тизимнинг бир бўлаги бўлган мактабгача таълим ҳам оғир аҳволда қолаётган эди. Ушбу жараён янги ҳокимият иқтидорга келгач, бир мунча тузатила бошланди. 2017 йилдан то ҳозирга қадар бўлган муддатни оладиган бўлсак, фарқ ва яхшиланиш яққол кўзга ташланади. Бу яхши, албатта.

Эътироф этиш керакки, мактабгача таълим соҳасидаги мисли кўрилмаган ўзгариш ва янгиланишларни ҳар бир юртдошимиз сезиб турибди, гувоҳи бўлмоқда. Ушбу тизимга ҳали мустақил Ўзбекистон тарихида бунчалик катта эътибор ва ҳар томонлама ёрдам кузатилмаган эди. Жорий Давлат раҳбари томонидан Президентликнинг дастлабки йиллариданоқ соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш ва 3 ва 7 ёш оралиғидаги болажонларни тўлақонли таълим тарбия олишини таъминлаш масалалари кечиктириб бўлмас масала сифатида ўртага ташланди. Бунинг сабаблари эса жуда оддий, боғчалар ҳар томонлама эътиборга муҳтож эди. Хусусан, оддий бинолар аҳволи қониқарли бўлмай, доимий равишда таъмирталаб бўлиб келган, улардан йиллар давомида бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиб келинганди. Ички муҳит ҳам ўта ачинарли аҳволда: моддий техник базанинг яроқсизлиги, инфратузилмаларнинг эскилиги, керакли асбоб-анжомларнинг етишмаслиги(ёки умуман йўқлиги), вилоят ҳудудларида коммунал жиҳатдан муаммолар борлиги ва эски маҳсулотар одамни ўйга толдирган. Қолаверса, ушбу соҳада ишловчи ҳодималарнинг жтимоий таъминоти ҳам яхши бўлмаган. Улар илмий-методик жиҳатдан янгиликлардан хабардор этилмаган. Ойлик маошлар жуда паст бўлиб, ишга нисбатан эҳтиёжни қондиришга камлик қилган. Буларнинг бари бирлашиб, республика бўйлаб боғча ёшидаги болажонларни тизимга киритиш ва уларни қамраб олишга имкон бермаган. Натижада эса, 20 йиллик даврда давлат боғчалари сони 45 фоизга қисқариб кетган. 3-7 ёшдаги болалар қарийб 2,5 миллионни ташкил этиб, уларнинг атиги 818 мингга яқини боғчаларга қатнаш имконига эга бўлган. Боз устига, ушбу кўрсаткичнинг катта қисми пойтахт, Тошкент шаҳрига тўғри келарди.

Соҳадаги мутасаддилар томонидан давлат режасидаги ишлар вақтида бажарилмагани, нодавлат боғчалар очиш кечиктирилгани ва қурилиш ишларининг якунига етмай қолиши, тизимнинг ишлашига ҳалал берар, айрим жойларда тўхтаб қолишига олиб келарди. Бундай муаммолар тобора эскилик сарқитига айлана бораётган тизимнинг камчиликларини кўрсатиб қўйди. Шу сабаб Мамлакат Президентни бу борада ташаббус билан чиқиб, соҳани ислоҳ қилиш ҳаракатига бош бўлди.


Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизими борасида ўтказилган йиғилишда қуйида фикрни билдириб ўтган эди: «Ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия — биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирор-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.

Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас.


Шунинг учун ҳам биз мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масала­сини давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу борада катта ишларни бошладик. Агар шу ишни ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширмасак, бутун таълим тизимида сифат ўзгаришига эришишимиз, таълимнинг узлуксизлигини таъминлашимиз қийин бўлади».

Ҳа, дарҳақиқат шундай. Аввал ҳам айтганимиздай, мактабгача таълим инсоннинг кейинги ҳаётини кўп жиҳатдан белгилаб берувчи асосий омиллардан саналади. Айнан мана шу даврда(5 ёшгача) инсон ҳаёти давомида ўрганадиган нарсаларнинг қарийб ярмини билиб олади. Бу эса боғчалар фаолияти болажонларимиз келажаги учун нечоғлик зарурлигини кўрсатади. Бу ерда яна бир нарсани таъкидлаш ўринли бўлади. Гўдакнинг табиий ёки орттирилган қизиқишлари ҳам айнан 7 ёшгача кўриниш беради. Яъни ота-оналарда болани келажакда ким бўлиши, нималарга қизиқиши ва қай томонга йўналиш олиши мумкинлигини мактабга боргунга қадар бўлган вақтда англаб олиш имкони бўлади.

Кўплав омиллар сингари юқоридаги фундаментал аспектларни ҳам ҳисобга олган ҳолда давлат раҳбари мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб берди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида илк марта янги вазирлик – Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Ушбу янги муассаса ҳозиргача фаол тарзда мамлакат бўйлаб жойлашган барча давлат тасарруфидаги боғчалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда. Хусусан, ҳозирда Мактабгача таълим вазири бўлган Агрепина Шин вазирликнинг илк даврларида бу борада шундай фикр билдирган эди: «Янги вазирлик олдига мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қам­раб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривож­лантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари қўйилди».

Ушбу соҳада ҳозиргача ҳақиқий инқилоб даражасига тенг кела оладиган ислоҳотлар бўй кўрсатди. Тезкор, пухта ўйланган ва энг асосийси изчиллик билан бажарилган амалий ишлар натижаси ўлароқ, бугунга келиб, мамлакатимизда мавжуд 3-7 ёшдаги болаларни таълим жараёнларига қарийб юз фоиз қамраб олиш имконияти яратилди. Бу эса ўз навбатида, ўқув-методик қўлланмалар янгиланишини ва уларга бўлган талабни янада оширди. Ҳар қандай таълимнинг услуби бўлади. Мактабгача таълим соҳасини ҳам. Шу сабаб бу борада янги методик қўлланмаларнинг ўрни жуда ҳам муҳимдир. Ушбу соҳани янги сифат босқичига олиб чиқишда таълимий услублар ва замонавий инновацияларнинг ўрни беқиёс. Дарҳақиқат, ҳамма шароитлар бор маконда, шунга яраша билимга, кўникма ва савияга эга инсон ишлаши лозим. Шу нуқтайи назардан, соҳа инсонларини маҳоратини ошириш ва уларга зарур кўникмаларни бериш мақсадида, мактабгача таълим тизимидаги ходимларни қайта тайёрлаш институтлари яратилди.


Ушбу соҳага бўлган талабнинг кескин ошиб кетиши, мутахассис кадрлар муаммосини ҳам келтириб чиқарди. Шу сабабдан олий ўқув юртлари, жумладан, педагогика даргоҳларида айни тизим учун кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилди. Бу қабул квоталарини кўпайтириш ҳисобига ҳосил қилинди. Дарҳақиқат, ҳозирги замон педагогикаси касбий маҳоратни доимий ва изчиллик билан ошириб боришни, илғор, замонавий технологиялардан фойдалана олишнии ҳамда таълим жараёнида уни татбиқ эта олишни талаб этилади. Ушбу нарса бугунги куннинг муҳим зарурати бўлиб қолмоқда. Негаки, замон ривожланмоқда, инсонлар онги ўсиб бормоқда. Бу эса педагоглардан ҳам ўз методларини мослашувчан қилишни тақозо этади. Ёш авлоднинг биз ўйлагандай етук шахс бўлишида ушбу воситалар катта ёрдам беради.

Айни ҳозирги кунда боғча ёшидаги болалар учун мамлакат бўйлаб қарийб 100 минг ходим хизмат қилмоқда. Шунга қарамай, тизимда ҳамон кадрлар танқислиги сезилиб турибди. Шу сабабдан Республикада 2030 йилгача мактабгача таълимни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унда узоқ муддатли ривожланиш кўрсаткичлари белгилаб берилди. Ушбу режада кўплаб ишлар сингари, МТМларга болажонларни қамраб олишни тезлаштириш вазифаси ҳам қўйилган. Хусусан, боғча ёшидаги болалар психологиясини тушунадиган ва улар билан ишлашда ўзига хос услубга эга мутахассисларни топиш ва уларни тайёрлаш жадаллаштирилмоқда. Бола онгининг асосий қатлами, хусусан, унинг диди ва ёқтирган нарсалари айнан боғча ёшида шакллана боради. Буни тўғри йўлга қўйиш учун болажонларни мактабгача таълим билан таъминлаш жуда ҳам муҳим. Ҳозирда вилоятларимизнинг кўплаб жойларида боғчага бориш имкони мавжуд эмас. Бу ҳаммага аён бўлса керак. Айнан мана шу жиҳатдан келиб чиқиб, янги МТМлар қуриш ишлари кенгайтирилди. Эндиликда, чекка ҳудудлардаги маҳалларда ҳам соҳа учун шинам ва замонавий бинолар қад ростламоқда. Албатта, бу ишлар дунё ҳамжамиятидаги мактабгача таълим соҳасидаги тажрибаларни ўрганиш ҳамда улардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилиши лозим. Муассасаларга қўйиладиган давлат талаблари хорижий тажриба асосида бўлади. Негаки, кўз қорачиғимиз бўлган дилбандларимиз ўзлари учун керакли бўлган билимларни вақтида ва керагича олиши зарур.



Ҳа, бу борада ҳали олдинда қилинадиган ишлар жуда кўп. Биз эса бунга баҳолиқудрат ёрдам беришмиз даркор.
Download 20,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish