Ҳурматли директорлар!



Download 13,73 Kb.
Sana06.07.2022
Hajmi13,73 Kb.
#750947
Bog'liq
ДИРЕКТОРЛАРГА ТАВСИЯ


Ҳурматли директорлар!
Муассаса ходимлари билан меҳнат муносабатларини ташкил қилинишида Сизнинг маъсулиятингиз катта ҳисобланади. Ходимларга тегишли буйруқларни расмийлаштиришда айрим тавсияларни айтиб ўтмоқчимиз.
Хабаринглар бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–35-сонли Фармонига асосан 2022 йилда барча ходимлар учун 5 кунлик қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Ушбу қўшимча дам олиш кунлари ходимларга бериладиган меҳнат таътилларини 5 кунга қисқартириш орқали қопланади. Бунда ходим ўзи учун белгиланган меҳнат таътили кунлари учун тўлиқ таътил пули олади, мисол учун ўқитувчилар 48 кунга, фаррошлар 18 кунга ва ҳ.о. Таътилнинг давомийлиги эса 5 кунга қисқаради, яъни ходим таътилдан 5 кун олдин ишга қайтади ва бу кунлар учун унга табел ёзилмайди.
18 кунга таътилга чиқадиган ходимларнинг таътиллари 3 кунга қисқартирилади, чунки таътил муддати 15 кундан кам бўлмаслиги шарт. Буни албатта эътиборга олинг!!!
Қоровулларнинг таътилини қисқартирманг. Нечи кунга таътил берилса шунча кун дам олишсин. Чунки уларнинг иш вақти график асосида белгиланган. Қўшимча дам олиш кунлари уларга тегишли эмас.
Янги ишга қабул қилинган ва ишга кирганига йил тўлмаган педагогларнинг барчасига 48 кун ҳисобида таътил беринг. Таътил пули эса ишлаган даврига мос равишда ҳисоблаб берилади. Кейин тушунмовчиликлар бўлмаслига учун, буни уларнинг ўзларига тушунтиринг.
Ходимларга таътил беришдан олдин сметангиздаги маблағларни ҳисобга олинг. Таътилга чиқувчилар сони кўпайиб пул етмаслиги натижасида таътил пулларини тўлаб беролмаслик нотўғри ҳисобланади. Шунинг учун пулизни етиш-етмаслигини эътиборга олинг.
Таътил берилишига Сизнинг буйруғингиз асос бўлади. Бир санадан бир хил муддатга таътилга чиқувчилар учун умумий буйруқ ёзманг. Буйруқ ҳар бир ходимга алоҳида-алоҳида, бошқа рақам билан ёзилади. Буйруқда таътилни бошланиши ва тугаши, ишга тушиш вақти, қўшимча дам олиш кунларини қоплаш учун амалда қачон ишга қайтиши кўрсатилиши керак. (Буйруқни ижодий ёндошиб, талаб даражасида чиқарасиз) Буйруққа таътиллар жадвали, МКнинг 133-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ–35-сонли Фармони асос қилиб кўрсатилади.
Таътилни бошланиши ва тугашини белгилаётганизда Қурбон Ҳайитидаги дам олиш кунини ҳам чиқариб ташлаб ҳисобланг. (Қурбон Ҳайити байрами 10 июл якшанба куни бўлади, Худо хохласа, Президент Фармонида 11 ва 12 июл қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган. Рамазон Ҳайити бир кун олдин бўлганини ҳисобга олсак Қурбон Ҳайити ҳам 9 июлда бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса 9 июл шанба, 11 июл душанба иш куни бўлмайди. Ҳар қандай шароитда ҳам 2 кун таътил вақтига кирмайди)
Юқоридаги масалалар бўйича саволлар бўлса бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.
Download 13,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish