2.Дидактик жараёнда таълим технологиялари
(2соат амалий машғулот)
Ўқув жараёнини тренинг дарслари асосида ташкил қилинганида, психологларни табрича ўқувчилар томонидан олинаётган билим узоқ вақт уларнинг эсидан чиқмас экан. Чунки тренинг дарслари тескари алоқа тамойили асосида олиб борилади. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрларини билиб, билимларини янада бойитиб, ўзларига қайтариб беради. Тренинг дарсларининг афзаллик томони яна шундаки, унда назария билан амалиёт биргаликда олиб борилишидир. Масалан, физика ва математика ихтисослиги курсларида ўтиладиган “Физика ва математика фанларининг ўзаро алоқадорлиги” мавзусидаги дарсни тренинг шаклида ўтказиш мумкин.
Дарс жараёнида “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Ақлий ҳужум”, “Венн диаграммаси” каби интерфаол методларни қўллаш орқали самарали натижаларга эришилади.
Бунда аудиториядаги тингловчилар 3 та кичик гуруҳга ажратилади. “Ақлий ҳужум” асосида ҳар учала гуруҳга битта топшириқ берилади. Масалан, юқорида кўрсатилганидек “Физика ва математика фанларининг ўзаро алоқадорлиги”ни танлаш мумкин.
Бунда ҳар бир гуруҳ алоҳида-алоҳида битта муаммо устида бош қотиришади ва бу борада билганларини ўз гуруҳлари доирасида муҳокама қилиб, хулосаларини қоғозга ёзадилар. Топшириқнинг сўнгги қисмида эса барча тушунчаларини, “Венн диаграммаси” бўйича схемалаштирадилар ва умумий хулосага келадилар Шунингдек, ДТС ва ўқув дастурларида барча умумтаълим фанларига бирдек тааллуқли бўлган ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадрятларни таркиб топтириш юзасидан малака ошириш курсларининг ўқув мавзу режасига киритилган “Ўқувчилар онгида миллий ғоя тушунчаларини шакллантириш” мавзусининг ҳам интерфаол методлари асосида ўтилиши, биринчидан, ўқитувчиларни интерфаол методлар билан таништириш, иккинчидан эса, мазкур методларни ўз иш фаолиятларида қўллаш имкониятлари яратилади. Мазкур дарс муваффақиятли ва самарали бўлишини таъминлаш учун 5-10 кун олдин тайёргарлик кўрилади.
Мисол тариқасида “Ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш” мавзусидаги дарс кетма-кетлигини келтирамиз (режадан ташқари).
Синфдаги жами 25 нафар ўқувчилар 5 нафардан 5та гуруҳга ажратилади ва 1-гуруҳга Форобий, 2-гуруҳга Беруний, 3-гуруҳга Ибн Сино, 4-гуруҳга Чағмоний, 5-гуруҳга Ар-Розийларнинг ҳаёти, ижоди ва асарларини ўрганиб келишлари топширилади. Ҳар бир ўқувчи алоҳида мустақил материаллар тўплайдилар.
Ушбу дарсни ўтишда “5х5х5” ва “Ақлий ҳужум” методларидан фойдаланилади.
Дарс қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ўқувчиларга берилган топшириқларга мувофиқ улар 5та гуруҳга ажратилиб, синфда қулай ҳолатда жойлашадилар (2 минут).
2. Ўқитувчи 5та столга, қоғоз (плакат) ва ҳар хил рангдаги маркерлар, чизғич ўқув қўлланма ва дарсликлардан 3-4 тадан тарқатиб чиқади (3 минут).
3. Ўқитувчи гуруҳларга топшириқ беради: ҳар бир гуруҳ ўзига беркитилган алломанинг ҳаёти, ижоди ва ёзган асарлари бўйича хронологик карта тузиб натижани плакатларга маркерлар билан ёзиб чиқади (20 минут).
5. Навбатдаги топшириқ берилади: “Физика ва математика фанларининг қайси қисмида алломаларнинг ижодидан фойдаланилган?” деган саволга жавоб жадвал ҳолида тайёрланади (10 минут).
6. Тайёр бўлган ҳар иккала иш доскага тартиб билан ёйиб чиқилади. Ҳар бир гуруҳдан вакиллар чиқиб, ўзлари бажарган ишларини тақдим этадилар (10 минут).
7. Ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрларини эшитиб боради. Жойи келганда изоҳлаб тўлдиради ва барча фикр - мулоҳазалар айтиб бўлингач, уларни умумлаштириб хулосалар чиқаради ва мавзуга якун ясайди.
Ўқувчилар алломаларимизнинг илмий мерослари ўтмишда ҳам, ҳозирги даврда ҳам ўз қадр-қимматига эга эканлигига яна бир бор амин бўладилар. Уларнинг қалбида ватанимизга ва миллатимизга нисбатан миллий ифтихор ва ғурур туйғуси алангаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |