Фанни ўқитишдаги вазифалар:
замонавий ахборот технологиялари орқали олинаётган маълумотларнинг қандай хосил қилиниши ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотларни бериш;
Компьютер гарфикаси ҳақида маълумотларни бериш;
растрли ва векторли компьютер графикасининг имкониятларини очиб бериш;
Corel Draw дастурида ишлаш имкониятларини ва унда безаш ишларини ўргатиш;
Adobe Photoshop дастурида ишлаш имкониятларини ва унда безаш ишларини ўргатиш.
Wеb - сайтларни ҳосил қилувчи дастурлар ва дастурлаш тиллари билимлар билан таништириш
Adobe Photoshop график муҳаррири ёрдамида Wеb - саҳифада график маълумотларни акс эттириш
Macromedia Flash муҳитида интерфаол анимациялар яратиш.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Компьютер графикаси ва wеb дизайн” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:
замонавий ахборот технологиялари ҳақида, компьютер графикаси турлари ҳақида, Corel Draw ва Adobe Photoshop дастурлари интерфейси ва дастурнинг ўзига хос хусусиятлари, хужжатлар ва хужжатлар билан бажариладиган амаллар, интернетда дизайн асослари, http теглари, Wеb - сайтларни ҳосил қилувчи дастурлар ва дастурлаш тиллари ҳақида маълумотлар. Динамик сайтлар ҳақида, WEB серверлар, сайтни тестлаш ва баҳолаш асослари ҳақида билиши керак.
замонавий ахборот технологиялар имкониятларини, компьютер гарфикаси турлари ва уларнинг имкониятларини, векторли ва растрли компьютер графикаси, Corel Draw ва Adobe Photoshop дастурларида ишни ташкил қилиш усулларини, Wеb - сайтларни ҳосил қилувчи дастурларида ишлашни кўникмаларига эга бўлиши керак.
Corel Draw ва Adobe Photoshop дастурларида ишлаш, Corel Draw ва Adobe Photoshop дастурларида тасвирлар ҳосил қилиш: Corel Draw ва Adobe Photoshop дастурларининг ойнаси билан ишлаш ишларини бажариш, Microsoft Front Page, HTML, Java Script шаблонлардан фойдаланиб Wеb - сайтларни яратиш, сайтни тестлаш ва баҳолай олиш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Фан ўқув режасидаги ўзаро боғлиқ барча умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан боғланиши керак. Тингловчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш асосида уларни компьютер графикаси ва Web дизайн бўйича ишлашни, уларни яратишни ўрганиш, курс ишлари ва ниҳоят битирув малакавий иши ёзишга жалб қилиш билан материални муаммолар бўйича ўрганиш тавсия этилади.
Фаннинг таълимдаги ўрни
“Компьютер графикаси ва wеb дизайн” фани умумкасбий фанлардан бири бўлиб, компьютерда расмлар билан ишлаш, web сайтларни яратиш бўйича маълумот беради. “Компьютер графикаси ва wеb дизайн” информатикани ўрганиш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради.
“Компьютер графикаси ва wеb дизайн” фанини пухта ўзлаштириш назарий материалларни билиш билан бирга, тингловчиларнинг педагогик фаолияти даврида асосий кўникма сифатида хизмат қилади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
“Компьютер графикаси ва wеb дизайн” фани тингловчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, таълимий воситаларни таълим жараёнига татбиқ этишда муҳим таълимий аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |