ВЕКТОРЛИ ВА РАСТРЛИ КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ.
Ахборотни график кўринишда ишлаб чиқиш, тақдим этиш, уларга ишлов бeриш, шунингдек, график объектлар ва файлларда бўлган нографик объектлар ўртасида боғланиш ўрнатишни информатикада компьютер графикаси деб аташ қабул қилинган. Компьютер графикаси уч турга бўлинади:
Растрли графика
Векторли графика
Фрактал графика
Компьютер графикаси (машина графикаси) нима дегани? Машина графикаси деганда объектларнинг ҳажм моделларини яратиш, саклаш, ишлов бeриш ва ЭҲМ лар ёрдамида уларни тасвирлаш тушунилади.
Компьютер графикаси эса янги ахборот технологиялари орасида тўхтовсиз ривожланиб бораётган йўналишлардан бири ҳисобланади. Бундай ривожланиш техника соҳасида ҳам, дастурий воситалар соҳасида ҳам кўзга ташланмоқда. Улар видеофильм кадрлари билан сифат бўйича таққослашга лойиқ ҳақиқий, ҳажмли ҳаракатланувчи тасвирларни яратишга имкон бeради. Бу дастурий маҳсулотлар рекламалар ишлаб чиқарувчи воситалар ҳисобланиб, санъат ва мультимедия технологияси соҳаларида қўлланилади.
Компьютер графикаси жаҳонда янги фундаментал фан ҳисобланиб, қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаб бeришда ўзига хос мустақил аҳамиятга эгадир.
Махсус компьютер дастурлари худди бир варақ оқ қоғозга қалам ёки ручка билан ҳар хил расмларни солиш сингари компьютер экранида сичқонча ёрдамида расм чизиш, яъни тасвир тузиш, тузатиш ва уларни ҳаракатлантириш имконини яратади. Бу дастурлар расм солиш дастурлари ёки график редакторлар ҳисобланиб, улар ёрдамида расмнинг элементлари бошқариб борилади.
Компьютер графикасининг жуда тез ривожланиб бориши ва унинг техникавий ва дастурий воситаларининг янгиланиб турилиши курсни ҳамиша такомиллаштиришга, бу соҳадаги янги йўналишларни тинмай ўрганиб боришни тақоза этади. Охирги йилларда бу соҳада жуда катта ўзгаришлар юз бeрди, яъни 16 млн.дан ортиқ ранг ва ранг турларини ўзида акс эттира оладиган дисплейлар, график ахборотларни киритувчи мослама-сканерлар, график иш станциялари; дастурий воситалар соҳасида эса ҳақиқий компьютер дунёсини кашф қила оладиган дастурлар дунёга келди.
График тасвирни ҳосил қилишнинг замонавий усуллари билан яхшироқ танишиш мақсадида компьютер графикасининг қуйидаги усуллари – растрли, векторли ва фракталли усуллар ёрдамида графикли объекларнинг ҳосил қилиниши билан танишиб чиқамиз. Бу усулларнинг асосий фарқи экран юзаси бўйича ўрни ҳаракатланишининг турличалигидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |