Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги информатика фанини ўқитиш ҳуқуқини бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш курсининг ЎҚув фанлари дастури
32 илова Информатика
УМУМКАСБИИ ФАНЛАР 1.01 ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КИРИШ Мазкур дастур “Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси” педагогиканинг информатика фани умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб- ҳунар коллежларида информатика ва ахборот технология ва шу йўналишдаги фанларини ўқитиш қонуниятларини тадқиқот қилувчи бўлим бўлиб, шакллари ва мазмуни, ўқитиш усуллари каби масалаларни қамраб олган. Фаннинг мақсади ва вазифалари Фаннинг асосий мақсади - “Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси” қуйидаги мақсадни кўзда тутади: бўлажак ўқитувчиларни информатика ва ахборот технологиялари фанини ижодий ўқитиш ва ўзларининг амалий фаолиятларида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш бўйича билим, кўникма ва малакалари билан қуроллантириш; бўлажак ўқитувчиларни информатика соҳаси бўйича турли-туман шаклдаги синф ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш ва ўтказишга тайёрлаш; бўлажак ўқитувчиларни таълим-тарбия соҳасини ахборотлаштиришнинг йўллари ва улкан истиқболлари ҳақида тасаввурларини ривожлаштириш ҳамда чуқурлаштиришдир. Фаннинг вазифалари - Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси фанининг вазифаси - бўлажак информатика ўқитувчиси ўсиб келаётган авлоднинг умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган информатика ва ахборот технологиялари фанларининг аҳамиятини, унинг мазмунини ажратиш тамойилларини, шунингдек, информатика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлигини тушунишдан иборатдир. Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар «Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи: информатика, ахборот технологиялари ва уларни ўқитиш методикаси ҳақида тушунчалар, информатика ўқитувчиларининг роли, информатика курсининг педагогик функциялари; информатиканинг техник ва дастурий воситаларининг моҳияти ва дидактик имкониятлари, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг тузилмаси ва мазмуни; давлат таълим стандартлари, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда узвийлик ва узлуксизлик, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари; ахборот тизимлари ва технологияларини ўқиш-тарбия жараёнида нима мақсадда ва қандай қўллаш мумкинлиги, янги педагогик ва ахборот технологиялари ва уларнинг ўқув-тарбия жараёнига қўллашни билиши керак; информатикадан ўқув ва методик адабиётлар таҳлили, информатика ва ахборот технологиялари бўйича дастурий таъминотини қўллаш; информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқув жараёнини режалаштириш, асосий дидактик принсипларини информатикада қўллаш, информатикани ўқитишда ҳар хил ташкилий шакллардан, усуллардан, воситалардан фойдаланиш, информатикадан ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш, баҳолаш усулларидан фойдланиш, замонавий педагогик технологиялар, инновацион методикалар ва интерфаол усулларни информатикани ўқитишда қўллаш; информатика ва ахборот технологиялари хонасида машғулотлар ўтказиш, информатикадан синфдан ташқари ишларини олиб бориш, информатикани ўқитишда интернет сайтларидан фойдаланиш бўйича етарли кўникмаларга эга бўлишлари керак; - бўлажак информатика ўқитувчиси янги ахборот технологиясини эгаллаган, замонавий педагогик дастурий воситаларни чуқур ўрганган, жамиятни, шунунгдек, таълимни ахборотлаштирилаётган шароитда ишлаш услубларини эгаллаган ва уларни ўқув жараёнида фойдалана олиш малакаларига эга бўлиши керак. Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги “Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш назарияси ва методикаси» фани умукасбий фанларининг асосий фанларидан бири ҳисобланиб, ўқув режасида режалаштирилган «Информатика» йўналишидаги ҳамда «Педагогика», «Психология», «Педагогик технологиялар» фанларининг назарий ва амалий хулосаларига таянади. Тингловчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш асосида уларни илмий текшириш ишларини, яъни эксперементга, тўгарак ишларига, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришга, рефератлар, маърузалар, курс ишлари ва ниҳоят битирув малакавий иши ёзишга жалб қилиш билан материални муаммолар бўйича ўрганиш тавсия этилади. Фаннинг таълимдаги ўрни Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси фанини пухта ўзлаштириш назарий материалларни билиш билан бирга, тингловчиларнинг педагогика фаолияти даврида кўникма сифатида хизмат қилади. Тингловчиларда фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма- кетлигини ўрганиш ва амалиётда ўқувларга ўргатиш услубларини ўрганишдан иборат. Методика фанини ўрганиш тингловчиларни ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга доир масалаларни мустақил ва онгли хал этишга тайёрлаш, шунингдек, таълим ва тарбия назарияси ва амалиётни мустақил ўрганишни давом эттириш учун, янги нашр этилган методик адабиётларни ўқиш учун, ёзиш тажрибасини таркибий баҳолаш ва умумлаштириш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради. Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси фани ўқувчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, интерфаол усулларни, таълимий воситаларни таълим жараёнига тадбиқ этиш муҳим таълимий аҳамиятга эга. АСОСИИ ҚИСМ
Download 181,22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |