Фаннинг асосий мақсади - информатика ўқитувчисининг касбий соҳасида эгаллаши лозим бўлган билимлар ва амалда қўллаш учун кўникма ва макалаларни шаклантириш ва ривожлантиришдан иборат. Унда ҳар бир касб эгасининг фаолияти керак бўлган таянч назарий ва амалий маълумотларни ўз ичига олади.
Фаннинг вазифалари - алгоритм тушунчаси ва унинг асосий ҳоссалари, ижрочилари, тасвирлаш усуллари, турлари, алгоритмик тиллар билимлар билан таништириш
-дастурлаш тиллари ва уларнинг классификацияси, дастурлаш тилининг алифбоси, буруқлар тизими ва операторлари билан таништириш ва амалий масалаларга дастурлар тузишни ўргатиш;
-объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари ва улар устида ишлашни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
«Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
- алгоритм, ва унинг хоссалари, алгоритм ижрочилари, алгоритмларни тасвирлаш усуллари, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаси, алгоритм турлари, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий усуллари, алгоритмик тиллар, дастурлаш тиллари ва уларнинг классификацияси, дастурлаш тилининг алифбоси, буруқлар тизими ва операторларини, чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи дастурлар тузишни, объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари ҳакидаги, объектга йўналтирилган лойиҳалаш; объектларни лойиҳалаш: объектга йўналтирилган дастурлаш тили ва унда дастур тузишни билишлари керак;
-алгоритмнинг асосий ҳоссалари, алгоритм ижрочилари, алгоритмларни тасвирлаш усуллари, алгоритм турларини амалиётга тадбиқ қилиши ва уларга доир содда масалаларни ҳал қила олиши, Дастурлаш тиллари ва уларнинг турлари, дастурлаш тилининг буруқлар тизими ва операторларини қуллаган ҳолда чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи дастурлар туза олиш, дастурлашнинг объектга йўналтирилган парадигмаси, объектга йўналтирилган лойиҳалаш ҳаидаги масалларни алгоритмини туза олиш кўникмаларига эга бўлишлари керак;
Касбий соҳасида учрайдиган турли ҳил масалаларга алгоритмлар туза олиши, алгоритмнинг турларни фарқлай олиш, тасвирлаш усулларига оид мисоллар келтира олиш, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаларни ажрата олиши, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий усуллари(балансировка, динамик дастурлаш ва бошқалар)ни амалий қўллай олиши, бирор бир дастурлаш тиллари ва уларнинг турларини фарқлай олиш, дастурлаш тиллалари ёрдамида амалий масаллаларга дастурлар туза олиш, массивлар, график операторлар, функциялар ва процедуралар, ёзувлар, рўйхатлар, файллар, модулли дастурлар ҳақидаги билимларни амалда қуллай олиш, объектга йўналтирилган дастурлаш тилларидан фойдалана олиш, бошқариш элементлари, ойналар, диалоглар; воқеалар ва ҳабарлар, объектга йўналтирилган муҳитларда ҳабарларни узатиш ва уларга ишлов бериш, объектлар иерархияси асосида дастурларни лойиҳалаш малакаларига эга бўлишлари керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,
услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари фани асосий касбий фанларидан бири ҳисоблананиб, дастурни амалга ошириш ўқув режасидаги режалаштирилган назарий информатика, маълумотлар базаси ва уларни бошқариш тизимлари фанларидан олинган назарий ва амалий билимларга таянади.
Фаннинг таълимдаги ўрни
«Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари» ўқув фани, алгоритм ва унинг хоссалари, алгоритм ижрочилари, алгоритмларни тасвирлаш усуллари, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаси, алгоритм турлари, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий усуллари, алгоритмик тиллар, дастурлаш тиллари ва уларнинг классификацияси, дастурлаш тилининг алифбоси, буруқлар тизими ва операторларини, чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи дастурлар тузишни, объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари ҳақидаги, объектга йўналтирилган лойиҳалаш; объектларни лойиҳалаш: объектга йўналтирилган дастурлаш тили ва унда дастур тузиш имкониятларига эга бўлади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
«Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари» фани ўқувчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, интерфаол усулларни, таълимий воситаларни таълим жараёнига тадбиқ этиш муҳим таълимий аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |