Фаннинг ўқитишдан мақсад - тингловчиларга замонавий педагогик дастурий воситалари ҳақида билим бериш, ва уларни яратиш ва ўқув-таълим жараёнига қўллаш учун керакли кўникма ва малакаларини шакллантириш.
Фаннинг вазифаси - замонавий педагогик воситалари ҳақида тушунчаларни, уларнинг ҳар хил турлариги яратиш технологиялари ва таълим жараёнида қўллаш усуллари билан ишлаш малакасини шакллантириш, замонавий ахборот технологияларини ўз фанларини ўқитишда ва улардан муаян фойдаланиш ҳақида маълумот беришдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
«Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
педагогик дастурий воситаларнинг умумий таърифини, намойиш этувчи дастурларини, назорат қилувчи дастурларини, ўргатувчи дастурларини, дастурий воситаларнинг дидактик имкониятларини, эксперт-ўргатувчи тизимларини, автоматлаштирилган ўргатувчи тизимларини, фойдаланувчи ва педагогик-дастурий воситаларнинг ўзаро хамкорлигини ташкил этиш методларини; педагогик-дастурий воситалар яратиш тамойилларини; педагогик-дастурий воситалар сценарийсини яратиш технологиясини; педагогик дастурий воситаларда ўқув фаолиятини бошқариш; дастурлаш тилларида педагогик-дастурий воситалар яратиш технологиясини; автоматлашган ўргатувчи системаларини; “Лектор” ва бошқа тизимлари ва улардан педагогик дастурий воситаларни яратиш усулларини билиши керак.
педагогик-дастурий воситаларининг сценарийсини яратиш технологияси: фойдаланиш мақсадини аниқлаш, ўқув материалларини тахлил қилиш ва танлаш, уни структуралаш ва формаллаштириш, педагогик сценарийни тақдим этиш; педагогик дастурий воситаларда ўқув фаолиятни бошқариш; дастурлаш тилларида педагогик- дастурий воситалар яратиш; “Лектор” бошқа тизимлари ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
ўқув-таълим жараёнида педагогик-дастурий воситаларини яратиш ва улардан самарали фойдалана олиш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Дастурни амалга оширишда информатика ва ахборот технологиялари, олий математика, физика фанлари билан ўзаро алоқадорликда бўлишлик талаб қилинади. Информатика фанининг бошқа бўлимлари билан узвий кетма-кетликда берилган.
Фаннинг таълимдаги ўрни
«Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фани ихтисослик фанлардан бири бўлиб, педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари бўйича маълумот беради. «Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фани педагогик дастурий воситалар яратиш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради.
«Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фанини пухта ўзлаштириш назарий материалларни билиш билан бирга, тингловчиларнинг педагогик фаолияти даврида асосий кўникма сифатида хизмат қилади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
«Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фани тингловчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, таълимий воситаларни таълим жараёнига татбиқ этишда муҳим таълимий аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |