3
МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИ ФАНИГА МАЪРУЗА МАТН
КИРИШ
Хозирги кунда «Менежмент» ибораси хаётимизга бозор иктисодиетининг
бошка ибора ва коидалари билан кириб келиб, бизнинг хаётимизни ташкил этишда уз
вазифасини бажариб келмокда.
Табиий савол тугилиши мумкин: нима
сабабдан урганиб колган суз
“бошкарув”ни - “менежмент”га алмаштиришимиз керак? Ёки бу хол модага
берилишимиз холатими? Халкаро бизнес тили инглиз тили булганлиги сабабли
маълум холатда уларда иштирок этувчи ибораларнинг мохиятига етиб боришни
такозо этади. Масалан, инглиз тилида “бошкарув” маъносини
англатадиган хар хил
феъллар бор: “to control”, “to governe”, “to mаnаge”. Узбек тилидан булак хар бир феъл
узининг кулланилиш сохасига эга. Мавжуд ресурслардан окилона фойдаланиш,
моддий ишлаб чикариш, хизмат курсатиш жараёнида
инсонлар билан техника, хом-
ашё ва бошка омилларни бирлаштириш, ходимларни бошкариш жараёнларига “to
mаnаge” феъли тугри келганлик сабабли “mаnаgement” ибораси бизнинг бошкарув
фаолиятини акс эттиришда фойдаланишни мантикан тугри булар эди.
Содда килиб айтганда менежмент - бу мехнатдан фойдаланган холда, инсонлар
иштиёкини хисобга олиб олдинга куйилган максадларга эришишни тушунилади.
Менежмент - узбек тилида бошкарув - бу функция булиб,
хар хил ташкилотларда
ходимлар фаолиятини бошкарув тури хисобланади.
Менежмент
-
бу инсониятнинг билим доираси хисобланиб, юкорида
курсатилган функцияларни амалга оширишга ёрдам беради.
“Менежер” ибораси хам менежментдан олинган булиб,
бошкарув фаолиятини
олиб борувчи маълум гурух одамларига айтилади.
Президент Ислом Каримов Вазирлар Махкамасининг мамлакат ижтимоий-
иктисодий ривожланиши ва иктисодий ислохотларни 2000 йил биринчи ярим
якунларига багишлаб утказилган мажлисидаги маъруза сида «бугунги кунда бизнинг
бу масаладаги (иктисодий ислохотларни жадаллаштиришда – И.М.) энг заиф жойимиз
– ишни ташкил килиш, мехнатни рагбатлантирш билан белгиланади»
деб таъкидлаб
утган эдилар. Дархакикат иктисодий ислохотларнинг тахлил шуни курсатмокдаки, бу
борадаги муваффакият асосан кадрларга, уларнинг малакаси, ислохотлар, бозор
муносабатлари мохияти нечоглик идрок этишга боглик.
Хозирги мураккаб, узгарувчан даврда корхоналарни муваффакиятли бошкариш
уларнинг асосий белгилари ва хусусиятларини аник билишликни такозо этади.
Ташкилотларни бошкариш ва уларнинг муваффакиятини
таъминлаш муаммоларини
“менежмент” ва «маркетинг» фанлари ва унга якин булган фанлар урганади.
Бошкариш ва бозоршунослик
-
билимларнинг алохида доираси аникроги
билимларнинг туплами хисобланиб, чукур ва асосли урганишни талаб этади.