Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet53/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Адаптация
Сезги органларининг ўзига таъсир этадиган қўзғовчиларга мосланиши, кўникиши адаптация деб аталади. Қўзғовчининг таъсири ўзгариши билан сезгирлик ҳам ўзгаради. Қўзғовчилар суст таъсир этганда сезгирлик ошади, кучли таъсир этганда сезгирлик камаяди. Шу сабабли, мусбат ва манфий адаптация фарқ қилинади.
Адаптация кўриш сезгиларида, айниқса ёруғ жойдан қоронғи жойга кирганда ва аксинча – қоронғи жойдан ёруғ жойга чиққанда яққол кўринади. Масалан, ёруғ жойдан баландроқ бинога кирганимизда аввалига ҳеч нарсани кўрмаймиз. Кўриш органимиз кучсиз ёруғликка мослашгунча бир неча вақт ўтади. Бу – қоронғилик адаптациясидир. Экспериментал текширишлардан олинган маълумотларга қараганда, қоронғида ёруғликка сезгирлик ёруғ жойдаги сезгирликка нисбатан 200 минг марта (бир соат мобайнида) ошади. Қоронғидан ёруғга чиққанда ҳам кўриш органлари _ ёруғликка яна мослашуви учун бир неча вақт (тахминан 4 минутдан 5 минутгача фурсат) керак. Бу ёруғлик адаптациясидир.
Қоронғулик адаптациясида сезгирликнинг жуда ҳам ортиб кетиш сабаби аввало шундаки, ёруғдан қоронғига кирганда кўз қорачиғининг сатхи 17 марта кенгаяди, бинобарин, кўз қорачиғи ёруғни 17 марта кўпроқ ўтказади. Аммо сезгирлик­нинг 200 минг марта ортиш сабабини тушунтириб бериш учун бу камлик қилади албатта. Бу ерда колбачалар воситаси би­лан кўришдан таёқчалар воситаси билан кўришга ўтишнинг катта аҳамияти бор. Таёқчалар ёруғликни колбачаларга қараганда яхшироқ сезади.
Қоронғида кўриш пурпури кўпроқ туради натижада ёруғликни кўриш сезгирлиги ошади.
Адаптация температура сезгиларида ҳам бор. Биз чумилиш учун сувга тушганимизда ёки душ тагида турганимизда дастлабки пайтда сув совуғроқ туюлади, бир неча минутдан кейин эса ўша сувнинг ўзи унчалик совуқ сезилмайди ва ҳатто илиқроқ, сезилади.
Ҳид билиш сезгиларида адаптация тезроқ бошланади. Масалан, бирон ҳиди бор уйга, кирганимизда аввалига шу ҳидни сезамиз, бир неча вақтдан сўнг ҳидни сезмай қоламиз. Қилинган тажрибалар ҳид сезилмай қоладиган даражада тўлиқ адаптация, чунончи: йоднинг ҳидига 50-60 секунддан кейин, камфаранинг ҳидига 1,5 минутдан кейин ҳиди ўткир сирга (пишлоққа) 8 минутдан кейин пайдо бўлишини кўрсатади. Ҳид билиш сезгирлиги адаптациядан кейин тўла тикланиши учун 1 минутдан 3 минутгача танаффус керак бўлади.
Тегиш ёки заиф тазйиқ сезгиларида адаптация кучлироқ кўринади. Кўпинча биз кийим-кечакнинг баданимизга тегиб ва тазйиқ қилиб турганини сезмаймиз, доим тақиб юрадиган кўзойнагимиз чаккамизга ботаётганини сезмаймиз. Нарса ба­данимизга теккандан 3 секунд кейинрок сезги кучи қўзғовчининг таъсири билан ҳосил бўладиган сезги кучига нисбатан бешдан бирича камайиши текширишлардан маълум.
Адаптация кўриш, температура, ҳид билиш сезгиларида кучлироқ, эшитиш ва оғрик сезгиларида камроқ бўлади.
Бошқа сезги органлари ишлаб турганда айрим сезги ор­ганларининг адаптация жараёни тезлашуви мумкин. Маса­лан, температура (совуқ) таъм, билиш, мускул рецепторлари ва ички органлардаги рецепторлар таъсирланганда кўриш ва эшитиш сезгирлиги тезроқ кучаяди. Олимлар ўтказган бир қанча тажрибалар шуни кўрсатадики, совуқ сувга латта хўллаб юз ва бўйинни артганда (иссиқ фаслда), жисмоний тарбия машқларига ўхшаш типдаги енгил ишда - нафас олиш тезлашганда ва кучайганда эшитиш ва кўриш сезгирлиги ошади, мусбат адаптация тезлашади. Шундай воситалардан фойдаланиб, қоронғулик адаптациясини одатдагидек 40-50 минутда эмас, балки 5-6 минутда тезлатиш мумкнн.
Ҳозирги вақтда психологлар адаптация ҳодисасини И.П.Павловнинг анализаторлар ва шартли рефлекслар ҳақидаги таълимоти асосида тушунтириб бериш учун маҳсус таж­рибалар қилмоқдалар

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish