Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet56/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ИДРОК .
I. ИДРОК ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА


Юқорида айтилганидек, идрок сезги аъзоларимизга таъсир қилиб турган нарсаларнинг онгда бевосита акс этишидир. Биз нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолича идрок қиламиз, нарсаларнинг айрим хоссаларини эса сезамиз. Ма­салан, қуёшни биз идрок қиламиз, унинг ёруғини эса сезамиз, оғзимиздаги чақмоқ қандни идрок қиламиз, унинг ширинлигини эса сезамиз. Аммо хосса ва нарса бир-биридан ажралмасдир, шу сабабли нарсаларни идрок қилиш ҳам сезгилардан ажралган ҳолда воқе бўлиши мумкин эмас.
Биз бир нарсани идрок қилаётганимизда унинг айрим хоссаларини ҳам сезамиз.
Бирор нарсанинг ўзини идрок қилмасдан ҳосил бўлади­ган сезгилар янги туғилган чақалоқ ҳаётининг дастлабки кунларидагина мавжуд бўлса керак; чақалоқ нарсанинг ўзи­ни идрок қила билмаса ҳам ундан ҳосил бўладиган сезгиларни ажратади, масалан, ёруғ ва қоронғини, ширин ва нордонни сезади. Одамнинг мураккаб психик ҳаётида айрим сезгилар фақат идрок жараёнида фикрни анализ ва абстрактлаштириш йўли билан ажратилади.
Сезгилар, одатда содда, элементар психик жараёнлар деб ҳисобланади, идрок эса мураккаб психик процессдир. Биз идрок қилаётган нарсалар ғоятда хилма-хилдир. Булар жумласига, аввало турли буюмлар, чунончи–бинолар, дарахтлар, жиҳозлар, техника буюмлари ва ҳоказолар киради. Биз музика, сурат, расм ва бошқа санъат асарларини идрок қиламиз. Одамнинг ҳаётида нутқни - оғзаки ва ёзма нутқни идрок қилиш энг катта ва муҳим ўрин тутади.
Атроф-ёнимиздаги нарса ва ҳодисалар бир-биридан аж­ралган ҳолда эмас, балки ҳамма вақт идрок қилиниб турган нарса бошқа нарсалар билан макон ва вақт жиҳатдан бир-бири билан боғланган ҳолда идрок қилинаётганини ҳар бир киши ўз кундалик тажрибасидан яхши билади. Масалан, столни идрок қилаётганимизда биз унинг жойини, атрофини ўраб олган стулларни, шу пайтда радиодан эшитилаётган музикани ҳам идрок қиламиз, хона ичидаги радиоприёмникни ҳам, кишиларни ҳам бир вақтда кўрамиз.
Биз нарса ва ҳодисаларни макон ва замон шароитида идрок қиламиз. Макон ва замон моддий боғлиқ формаси сифатида, барча бошқа реалликлар каби идрок қилинади. Бунинг маъноси шуки, биз нарсаларни, уларга хос бўлган фазодаги формалари (куб, учбурчак, доира ва ҳоказо шакллари)га, фазодаги катта-кичиклиги (катта, кичкина, майда ва ҳоказо)га, фазодаги муносабатлари (бир-бирига ва бизга нисбатан яқин, узоқ, чап, ўнг томонда, юқори ва паст туришлари)га қараб идрок қиламиз, улар тинч ёки ҳаракат ҳолатларида идрок қилинади. Биз идрок қилиб турган нарса ва ҳодисаларни маълум вақт (замон) давомида пайдо бўлиш ва ўзгариб боришларида идрок қиламиз.
Идрокда – 1) идрок жараёнини яъни онгимизнинг бевосита акс эттирувчи фаолиятини ва нарсаларни идрок қилиш (акс эттириш)дан ҳосил бўладиган субъектив образни бир-биридан фарқ қилиш лозим.

ИДРОКНИНГ МУРАККАБЛИГИ
Идрок мураккаб психик процессдир. Бу мураккаблик, аввало шундан иборатки, ҳар бир идрок таркибига айни вақтда бир неча сезги киради. Масалан, қовунни идрок қилиш унинг шаклини (узунчоқ. ва ҳоказо), рангини (кўк, оқ. ва ҳоказоларни) сезиш – бу кўриш сезгилар идрок, ҳидини сезиш (ҳид сезгилари), ширин, чучуклигини сезиш (маза сезгилари), оғир-енгиллигини, қаттиқ-юмшоқлигини сезиш (мускул сезгилари) ва бошқа сезгилардан таркиб топади. Идрок қилишда анализ ёрдамида ажратилган шу айрим сезгилар (рецепциялар) идрокнинг рецептив томонини ташкил қиладилар.
Шу хоссаларнинг жамини сезишдан идрок қилаётган нарсанинг дастлабки бевосита образи ҳосил бўлди, бу идрокнинг перцептив томонини ташкил қилади. Бунда шу хоссалар нарсанинг ўзида қандай боғланган бўлса, айни шу таркибда сезилади. Шу сабабли идрок қилинаётган нар­санинг дастлабки образи ҳам сезгиларнинг механик жами (йиғиндиси)дан иборат бўлмай, балки яхлит, бир бутун бўлади.
Идрокнинг нерв-физиологик механизмлари ҳам сезгилардагига қараганда анча мураккабдир. Идрокнинг физиологик асоси бош мия пўстининг анализ синтез фаолиятидан ибо­рат бўлиб, бу фаолият сезги органларимизга таъсир қилиб турадиган нарса ёки ҳодисанннг битта ҳоссаси билан эмас, балки бу ҳоссаларнинг жами, бутун бир комплекси билан вужудга келади. Идрокнинг нерв-физиологик механизми нарса­лар ҳоссалари жамининг таъсири билан ҳосил бўладиган муваққат боғланишлар системасидан иборатдир. ҳар бир нарсадаги ҳоссаларнинг шу жамига қараб, биз нарсаларни бир-биридан фарқ қиламиз.
И.П.Павлов қилган тажрибалардан маълум бўлдики, агар анализаторга биронта якка қўзғовчи эмас, балки қўзғовчиларнинг жами мунтазам таъсир қилиб турса, бундан туғиладиган реакция ҳар бир қўзғовчининг ўз ҳусусиятига қараб эмас, балки бу қўзғовчиларнинг ўзаро қандай боғланишига, ўзаро муносабатига қараб туғилади. И.П.Павлов бу ҳодисани муносабат рефлекси деб атади.
Бундай боғланишларнинг кўриш анализаторида ҳосил бўлиши, масалан, муайян бир фигураларнинг қандай ранг би­лан чизилганлиги ва катта-кичиклигидан қатъий назар, уларнинг контурларини топиб олишга имкон беради. Бундай боғланишларнинг эшитиш анализаторида ҳосил бўлиши би­ронта мелодиянинг баланд ёки паст (ингичка ёки йўғон) тонда ижро қилинишидан қатъий назар, уни таниб олинишига (бир хилда идрок қилинишига) имкон беради. Муносабат рефлекси нарсанинг айрим хоссаларининг ўзаро объектив боғлиқлигини акс эттиришдан иборатдир.Шундай қилиб, идрок битта сезги органининг иши бўлавермай, балки бошқа бир қанча сезги органлари, бир қанча анализаторларнинг фаолияти масъулидир. Лекин ҳар бир идрокда сезги органларидан бири энг муҳим ўрин тутади. Масалан, суратни идрок қилишда кўриш органи, музикани идрок қилишда эшитиш органи бош ўринда туради. Идрок ҳам сезгилар каби, бош ўринда турадиган ана шу органларга қараб: кўриш, эшитиш, ҳид, маза ва бошқа идрок хилларига бўлинади. Булардан ҳаётимиз учун энг муҳимлари кўриш билан эшитиш идрокидир.
Булардан ташқари, идрокнинг яна аралаш тури ҳам бор. Идрокнинг бу турида ёлғиз бир сезги органи эмас, балки икки, уч сезги органи баравар муҳим ўринда туради. Овозли кинофильм ёки операни идрок қилишда кўриш ва эшитиш сезгиси баравар муҳим ўрин тутиши аралаш идрокка мисол бўла олади.
Идрокнинг мазмуни унинг таркибига кирган сезгиларнинг фақат оддий жами йиғиндисидан иборат бўлиб қолмайди. Биз ўтмишдаги тажрибамизда учбурчак ва доираларни кўп марта кўрганмиз, бу фигуралар билан кўп марта иш кўрганмиз. Бу фигураларнинг образи миямизда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Шу сабабли, бу расмларни кўришимиз билан илгари бизда ҳосил бўлган тасаввурлар яна эсимизга келиб, миямизда учбурчак ёки доиранинг яхлит образи пайдо бўлади. Атроф-ёнимиздаги ҳамма нарсаларни идрок этиш ана шундай амалга оширилади. Шундай қилиб, идрок жараёнларига хотира фаолияти ҳам қўшилади. Шу сабабли идрокнинг физиологик асосида аввал ҳосил бўлган муваққат нерв боғланишлари ҳам мавжуддир.
Агар идрок жараёнига хотира иштирок қилмай қўйса эди, у ҳолда идрок унчалик мазмунли бўла олмас эди, ҳамма буюм ва ҳодисалар назаримизда ҳар гал янги ва нотаниш нарсадек бўлиб кўринаверарди. Хотира туфайли биз нарсаларни ҳар гал айнан ўша нарса ёки ўхшаш нарса, ё бўлмаса бир-биридан бошқа-бошқа нарса деб идрок қиламиз. Ҳар бир идрок маълум даражада таниб олиш ва умумлаштириш жараёни ҳамдир.
Кўп ҳолларда идрокимиз таркибига ўтмишдаги тажриба билан бирга хаёл тасаввурлари ҳам киради. Идрокнинг маз­муни баъзан идрок қилинаётган объектнинг ўзига қараганда кенгроқ, бойроқ бўлади. Масалан, биз уй ичида туриб, қиров босган дераза ойнасига қарасак, одатда, қиров аллақандай тропик ўрмон ва гулларга ўхшаб кўринади. Кечқурун ёки ойдин кечаларда боғ ёки ўрмондаги дарахтлар баъзан хаёлий тус олиб, кўзимизга аллақандай ғалати бўлиб кўринади.
Идрок қилинаётган объектларнинг ўз томонимиздан «қўшиб» шу тарзда кенгайтирилиши хаёлимиз масъулидир. Лекин бунда хаёл жараёнлари ҳам, хотира жараёнлари сингари, идрокда ихтиёрсиз, онгимиз учун «билинмайдиган» бир суратда содир бўлади. Идрок жараёнларида хаёл иштирок этганлиги бизга идрок натижаларини анализ қилиб кўрганимиздагина маълум бўлиб қолади. Масалан, ўрмондаги тўнканинг қораси биронта ёввойи ҳайвонга ўхшаб кўзга кўринса, бу ҳолда ҳайвоннинг образи бу тўнкани идрок қилаётган кишининг хаёли маҳсулидир. Идрок таркибига тафаккур ва нутқ фаолияти ҳам киради. Бунда тафаккур ва нутқ, фаолияти, аввало идрок қилинаётган нарса ва ҳодисанинг номини овоз билан ёки ўз ичидан айтишда ва билишда ифодаланади. Нарса ва ҳодисанинг номини сўз билан ифодалаш демак–бу нарса ва ҳодисага ном бериш ва уни мавжуд тушунча доирасига киритиш демакдир. Масалан, биз 28 «А»- расмни учбурчак ва 28 «Б»- расмни доира деб айтамиз ва шу билан бирга уларни биз билган геометрик тушунчалар доирасига киритамиз. Идрок қилаётган нарса ва ҳодисаларни англаб ва тушуниб олишимиз сабаби ҳам шундадир. Агар идрок қилаётган бирон нарса ёки ҳодисамиз янги, номаълум бўлса, бизда дарров фикр фаолияти бошланиб, «бу нима», «бунинг номи нима» деган савол туғилади. Бу ҳол ҳам идрок жараёнида тафаккурнинг иштирокини кўрсатади. ҳар бир идрок ҳукм (гап) формасида ифодаланади, масалан: «бу китоб», «бу одам», «бу музика» ва ҳоказо. Одамнинг идроки сезги органларига таъсир кўрсатаётган бирон нарсанинг оддийгина образи эмас, балки одамнинг тажрибаси заминида англаб, тушуниб олинадиган образдир.
Нарса ва ҳодисаларни номини атаб, биз идрокимиз мазмунини очиқ равшан қиламиз, бу идрокимизни бошқа кишилар учун ҳам аниқлаймиз.
Нутқни, расмларни, бадиий суратларни, музика ва бошқа санъат асарларини идрок қилиш, моддий буюмларни идрок этишга нисбатан кўп даражада мураккабдир. Шу жумладаги идрокнинг мазмуни, асосан, одам ҳосил қилган тажрибанинг бойлиги, унда тафаккур ва хаёлнинг нечоғли тараққий қилганлиги билан белгиланади.
Идрокимизда нутқ иштирок қилганлигидан, идрокнинг физиологик асоси биринчи сигнал системасига оид нерв туташувигина бўлиб қолмай, балки иккинчи сигнал системанинг ҳам нерв боғланишлари идрокнинг физиологик асосидир. Идрокда иккинчи ва биринчи сигнал системалари бирлашган ҳолда амал қилади.

ИДРОКНИНГ ФАОЛЛИГИ ВА КУЗАТИШ
Идрок жараёнлари фақат теварак-атрофдаги нарсаларнинг сезги органларимизга таъсир қилиб туришлари натижасидагина эмас, балки шу билан бирга идрок қилаётган одам ўзининг оламни билиш ва амалий фаолиятида ён атрофидаги нарсаларга таъсир кўрсатиши натижасида ҳам вужудга келади.
Идрокнинг фаоллигига, аввало унга боғлиқ бўлган ҳиссий кечинмалар сабаб бўлади. Бу туйғу-ҳислар, аввало шу топдаги идрок таркибига кирадиган сезгиларнинг эмоционал (ҳиссий) томонидан иборат бўлади. Идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар тўғрисида ўтмишда туғилган таассурот ва фикрлар билан боғлиқ ҳиссиёт ҳам шу жумладандир. Кўпинча одамнинг идрокига шу пайтда кечираётган биронта ҳиссиёти - шодлиги, хушчақчақлиги, ғамгинлиги, тажанглиги ва бошқа шу каби туйғулари таъсир қилиб, идрок қилинаётган нарса ёки ҳодисага маълум бир тус беради. Шу сабабли, кишининг таъби хиралик вақтида табиат манзаралари унга аллақандай «ғамгин», «маъюс» дек кўринадиган бўлса, таъ­би чоғ вақтида гуллар «кулиб» тургандай, ҳамма ёк «қувноқ» дек кўринади ва ҳоказо.
Туйғу-ҳислар идрок мазмунини жонли, ёрқин қилади, идрокни маълум бир томонга йўналтиради. Туйғу-ҳислар ид­рокнинг фаоллик даражасини кучайтиради, идрок шароити бўлган бошқа психик жараёнларнинг илдамлик даражасига таъсир қилади: бу жараёнларни тезлатади ёки сусайтиради. Идрок билан боғлиқ ҳислар, жумладан, хаёл жараёнларини қўзғатиб фаоллаштиради. Масалан, киши қаттиқ ваҳимага тушганда ҳар бир арзимаган нарсадан ҳам ҳавфсирайверади, оддий, арзимаган нарса ҳам назарида аллақандай – даҳшатли туюлади ёки киши қаттиқ, ҳушвақтликда ўзини ҳар нарсадан мамнун сезади, оддий, арзимаган нарсалардан ҳам завқланаверади, шунинг учун ҳам: «қўрққан кўзга қўш кўринар» ёки «гули-гун хаёл» дейдилар.
Идрок жараёнларидаги диққат ғоят катта аҳамиятга эгадир. Диққат идрокнинг фаоллигини оширади ва идрокнинг мукаммал, расо ва равшан бўлишига хизмат қилади. Диққат, фаоллик даражасига қараб, ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлмоғи мумкин, шу сабабли идрок ҳам ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлмоғи мумкин.
Муайян бир объектни олдиндан мақсад қилиб олмасдан ва маҳсус танланмасдан, куч сарф этмасдан идрок қилиш процессни ихтиёрсиз идрок деб аталади. Бундай идрок жараёнлари диққатимизни беихтиёр ўзига жалб қилаётган объектларнинг таъсири билан қўзғалади; масалан, биз узоқдан келаётган поезд овозини беихтиёр эшитамиз, тунда қирда ёнаётган алангани узоқдан беихтиёр кўрамиз. ўзининг ёруғлиги, ранг-баранглиги, ҳаракати, ҳушоҳанглиги, контрастлиги билан ажралиб турадиган нарса ёки ҳодисалар, одатда, беихтиёр идрок қилинади, шунингдек, айни вақтда биронта эҳтиёж ва манфаатимизга жавоб берадиган, шахсий тажриба ва билимларимизга энг кўп даражада мувофиқ келадиган ва биз учун ғоят катта аҳамияти бўлган объектлар ҳам беихтиёр идрок қилинади.
Ихтиёрсиз идрок тетик, бардам вақтимизда бизда тўхтовсиз бўлиб турадиган процессдир.
Олдин белгиланган мақсадга қараб муайян бир объектни идрок қилишни ихтиёрий идрок деб аталади. Бадиий бир расмни кўриш, докладни эътибор билан эшитиш, ёзма ишлардаги имло хатоларини чизиб ўтиш, операдаги арияни тинглаш, кўпчилик орасида ўзимиз қидирган бир шахсни топиб ажратиш ихтиёрий идрокка мисол бўла олади.
Ихтиёрий идрок ихтиёрсиз идрокдан айрилган ҳолда бўладиган процесс эмас. Ихтиёрсиз идрок ихтиёрий идрок учун гўё «фон» бўлиб хизмат қилади.
Муайян соҳага тегишли нарса ва ҳодисаларни систематик ва узоқ вақт давомида ихтиёрий идрок қилиб боришни кузатиш деб аталади. Масалан, биз олма дарахтининг гуллашини маълум вақт давомида кузатиб боришимиз ёки бола нутқининг қандай ўсиб боришини бир неча йил давомида кузатиб боришимиз мумкин. Лекин кузатиш самарали бўлмоғи учун етарли даражада кучли, барқарор диққат билан бирга актив фикрлаш мавжуд бўлиши шарт.
Кишининг системали, давомли ва режали идрок қилиш қобилияти кузатувчанлик деб аталади. Кузатиш қобилияти теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни маълум бир мақсад билан системали ва режали идрок қила билишдир.
Хар бир киши маълум даражада кузата билиш қобилиятига эга, бу қобилият ҳар кимнинг ўз ҳаётий тажрибаси ва билиш фаолиятида тараққий қилиб боради. Аммо ҳар бир кишини ҳам разми ўткир, кузатиш маҳорати зўр деб бўлавермайди. Разми ўткир, кузата билиш қобилияти зўр киши деб, одатда, ўз олдига жамият учун фойдали, илмий ва бошқа муҳим вазифаларни қўя биладиган, теварак-атрофдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалардан керакли ва энг муҳим объектларни ажрата биладиган кишини айтилади. Разми ўткир, кузата биладиган киши идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалардаги ўхшашликни ва фарқни дарров пайқаб олади, бу нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳими, зарур ҳусусиятларини ажрата билади.
Разм сола, билиш, кузатувчанлик қобилияти шахснинг ниҳоятда қимматли сифатларидандир. У мавжуд шароитни турли тушунишга, ўраб олган оламни самарали ўрганишга ва хусусан, ўқув материалини чуқур ўзлаштиришга имкон беради.
И.П.Павлов кузатувчанлик илмий билишнинг асосий шарти деб ҳисобларди. Павлов шаҳрида у ташкил қилган биология станцияси биносининг олд томонига кузатувчан­лик ва яна кузатувчанлик» деб бежиз ёзилмаган эди.
К.Д.Ушинский кузатувчанликни ўстириш вазифасига катта аҳамият берарди. «Агар таълим болаларнинг ақлини ўстирмоқчи бўлса,– деб ёзган эди К.Д.Ушинский,– уларнинг кузатувчанлик қобилиятини машқ қилдириш керак». Шунинг учун ҳам ўсиб келаётган ёш авлодда кузатувчанликни тарбиялаш педагогикасининг муҳим вазифаларидан биридир.
IV. АППЕРЦЕПЦИЯ
Юқорида баён қилинганлардан маълумки, одамнинг таж­рибаси, билими, хаёл ва тафаккурининг фаолияти, ҳиссиёт ва диққати, умуман одам психикасининг ҳамма мазмуни идрокида намоён бўлади. Бу психик ҳаётнинг идрокда акс этувчи ва идрокка таъсир кўрсатувчи мазмунини апперцепция деб аталади.
Апперцепцияларнинг нерв-физиологик механизми, афтидан, ўтмишдаги тажрибадан ҳосил бўлган боғланишлар системасидан ва уларнинг янги ҳосил бўлаётган муваққат боғланишларга таъсир кўрсатишидан иборат бўлса керак.
Нерв боғланишларнинг таркиб топган системаси (яъни динамик стереотип) биронта бўшроқ ҳаттоки биронта ўхшаш қўзғовчининг таъсири билан ҳам қўзғалмоғи мумкин. Бунда қўзғалган стереотипдан ҳосил бўлган натижа, шу стереотипни вужудга келтирган жами қўзғовчилар таъсир кўрсатгандаги натижасидан сира қолишмайди.
Айни бир нарса ёки ҳодисани айрим кишиларнинг идрок этишида кўринадиган баъзи ҳусусиятлар апперцепция билан белгиланган бўлади. Бу ҳусусиятлар одамнинг тажрибаси ва билимларига боғлиқ ҳусусиятлардир. Кишилар айни бир нар­са ёки ҳодисани ёшлари, маълумотлари, турмуш тажрибалари, касблари, синфий чиқишлари, темперамент, характер, қобилият ва қизиқишларида кўринадиган шахсий ҳусусиятларига қараб, ҳар хил идрок қиладилар.
Одамнинг ақлли қанчалик етук, муайян соҳага оид тасаввури, фикри, тажрибаси, билими қанчалик бой бўлса, унинг шу соҳада идроки ҳам шунчалик мураккаб, чуқур ва сермазмун бўлади. Бу ҳусусиятлар моддий буюмларни идрок қилишдаёқ намоён бўлади. Масалан, биронта янги машинани тегишли ихтисоси бўлмаган киши томонидан идрок қилиниши, ихтисоси бор одамнинг идрокига қараганда, мазмунан торроқ, ва юзаки бўлади. Айни бир объектларни тегишли ихтисоси бўлмаган кишининг кузатишларига қараганда, олимнинг чуқур илмий кузатишлари ҳийла фарқ қилади.
Айни бир мевали боғни рассом, агроном ва савдо ходими ҳар хил, яъни ҳар қайсиси ўз нуқтаи назаридан эътибор бериб идрок қилиши мумкин.
Алифбе ва бошланғич ўқиш китоблари йирик ҳарфлар билан босилади, чунки энди савод чиқараётган кишиларда (бола ва катта ёшлиларда) ҳали китоб ўқиш тажрибаси бўлмайди. Кўп ўқиган, бу соҳада катта тажрибага эга бўлган кишилар майда ҳарф билан босилган хатни ҳам (масалан, газетани) жўнгина ўқиб кетаверадилар. Бизда ҳосил бўлган тажриба ва билим туфайли, биз чала ёзилган сўзларни, тушиб қолган харфларни пайқамасдан, хато ёзилган бўлса ҳам, барибир, тўғри ўқийверамиз. Масалан, тахистоскоп билан қилинган тажрибалар шуни кўрсатадики, «автомбрус» деб хато терилган сўз «автобус» ёки «автомобиль» деб, «синоатлантириш» деб терилган сўз «саноатлаштириш» деб ўқийверар экан ва ҳоказо.
Идрокка субъектив мазмун бериш оғзаки материални ид­рок этишда айниқса яққол кўринади. Масалан, «илдиз» деган сўзни ботаник ўсимлик илдизи, математик квадрат ёки куб илдизи, тиш доктори тиш илдизи деган маънода идрок қилишлари мумкин. Реакция деган сўзни тарихчи бир маънода тушунса, химик ёки психолог бошқа маънода тушуниши мумкин. Апперцепция бадиий асарлар текстини, бадиий сурат ва расмларни идрок этишда айниқса яққол намоён бўлади. Биз биронта суратга кўз солганимизда тўғридан-тўғри фақат бўёқ ранг ва чизиқларнииг ҳар хил чатишувини кўрамиз, холос. Бу перцепциядир. Расм ва суратни идрок қилганимизда эса, масалан, истиқболни, одам ва ҳайвонларнинг иш-ҳаракатларини биз ўтмишдаги тажрибамиз, билимларимиз ва хаёлимиз фаолияти натижасида идрок қиламиз. Бу апперцепциядир. Музикани идрок қилишда ҳам худди шу ҳол юз беради.
Айни бир нарса ёки ҳодисани айни бир киши турли вазиятда турлича идрок қилавермоғи мумкин, бу ҳол ҳар гал ўша кишини кайфияти, ҳиссиёти, диққати, манфаати, мақсади, ва ҳоказоларга қараб рўй беради. Биронта мураккаброқ вазиятни идрок қилаётганимизда эътиборимиз ва манфаатимизнинг талабига қараб, биз шу вазият таркибига кирган якка бир нарсани ёки унинг қисмини ажрата оламиз. Масалан, ўрмонда биз учун зарур бўлган биронта дарахтни ҳамма бошқа дарахтлардан айрим идрок қиламиз. Музикани эшитганимизда гармония оҳангларидан биз учун таниш бўлган бир куйни ажратамиз.
Идрок жараёнида баъзан учраб келадиган субъективизм ҳам апперцепция натижасидир. Бу субъективизм, масалан, вақтни, ҳаракатни идрок қилишда, қизғин мунозаралар бораётган пайтда бир кишининг гапини идрок қилишда кўпроқ учрайди.
Шундай ҳоллар ҳам учрайдики, бирон нарса ёки ҳодиса сезги органларимизга таъсир қилиб турса ҳам, лекин идрок қилинмай қолади, яъни онгимизнинг чет-четида қолаверади. Масалан, бир киши муайян бир нарсага тикилгандек кўринса ҳам, лекин у нарсанинг ўзини кўрмайди, гапни эшитаётгандек кўринса ҳам, лекин гап унинг қулоғига кирмайди. Бундай ҳолнинг сабаби диққатимиз (бутун фикри-зикримиз) айни вақтда сезги органларимизга таъсир қилиб турган объектдан бошқа объектга чалғиб, хаёл кочганлигидадир. Бундай одатда, одамларнинг ҳаётида тез-тез учраб туради.
Бундай ҳолнинг физиологик сабаби шундаки, объектнинг (қўзғовчининг) анализаторларга таъсири биринчи сигнал сис­темаси йўли билан боради, айни вақтда иккинчи сигнал системасида илгари ҳосил бўлган боғланишлар тормозланиб қолади, шу сабабли, нарсанинг (қўзғовчининг) мавжудлиги фаҳмланмай қолади. Апперцепцияни фақат ўтмишдаги тажриба ва билимларни идрок мазмунига киритавериш деб тушуниш ярамайди.
Шундай қилиб, идрок жараёнлари фақат сезги органларининг фаолияти бўлиб қолавермайди. Оламдаги нарса ва ҳодисаларни одам бир бутун шахс сифатида идрок этади ва бунда шахсга хос бўлган ҳамма сифатлар, унинг аҳволи, майл ва мақсадлари, шунингдек, индивидуал ва ёш ҳусусиятлари намоён бўлади.
Апперцепция фазо, вақт ҳамда ҳаракатни идрок қилишда катта роль ўйнайди. Иллюзиялар эса ҳийла даражада апперцепция натижасидир.

ФАЗОНИ ИДРОК ҚИЛИШ.
Фазони идрок қилиш тўғрисида гапирар эканмиз, биз нарсаларнинг фазодаги формаларини, уларнинг фазодаги катта-кичиклигини ва фазодаги ўзаро муносабатларини кўзда тутамиз. Маълумки, фазодаги шаклларига қараб, уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, цилиндр ва шу каби шаклдаги нарсалар ажратилади; нарсалар катта-кичиклигига қараб, нисбатан катта, кичикроқ, ўртача ва ҳоказо нарсаларга ажратилади; фазодаги муносабатларига қараб, бу нарсалар бизга ва бир-бирига нисбатан яқин, узоқ, чап томонда, ўнг томонда, юқори ёки паст бўлишлари мумкин.Фазони биз унинг ҳамма уч ўлчовида кўриш, тери сезгилари ва мускул-ҳаракат органлари ёрдами билан идрок қиламиз.
Фазо муносабатларини, нарсаларнинг формасини, нарсаларнинг ҳажми ва катта-кичиклигини биз асосан кўз билан кўриб идрок қиламиз.
Фазони биз бир кўзимиз билан ҳам кўриб, яъни моноку­ляр, икки кўзимиз билан ҳам кўриб, яъни бинокуляр идрок қиламиз.
Монокуляр идрок қуйидагича воқе бўлади. Биз кўз билан қараганимизда, биз шу нарсадан акс этган нурлар кўз гавҳарида синиб, кўзнинг тўр пардаси (сетчатка)да шу нарса­нинг акс этган сурати фотоаппаратдагига ўхшаб, тўнкарилиб, тескари тушади. Аммо бунга қарамасдан, биз нарсани хақиқий ҳолатида, хақиқий шакли ва катта-кичиклигида кўрамиз идрок қиламиз.
Нарсанинг четларидаги нуқталаридан акс этган нурлар кўз гавхарида бир-бирини кесиб ўтади ва уларнинг кесилиш жойида кўриш бурчаги ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг катта-кичиклиги идрок қилинаётган нарсанинг катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик узоқ-яқин турганига боғлиқ бўлади. Нарса қанчалик катта бўлса, кўриш бурчаги ҳам шунчалик катта бўлади ва аксинча. Катталиги бир хилдаги айни бир нарсани яқин масофадан кўраётганимизда кўриш бурчаги каттароқ, узоқдан туриб қарасак кичикроқ бўлади. Демак, кўриш бурчагининг катта-кичиклиги идрок қилинаётган нарсанинг катта-кичиклигини, шунингдек, унинг қанчалик узоқлашганини билдиради.
Кўзимиз билан тик (тўппа-тўғри) қараганимизда, агар ёруғлик кучли бўлиб, кўриниб турган нарсалар ўртасидаги кўриш бурчаги 50 дан кам бўлмаса, кўзимиз айни бир вақтда икки нарсани (икки нуқтани) кўра олади. Лекин, кўриш бур­чаги кичикроқ бўлса, икки нарса ёки икки нуқта биттадек бўлиб кўринади. Ён томондан қараганда икки нуқта биттадек кўринади ва кўриш бурчаги ҳийла катта бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ масофадаги икки ёки бир қанча нарса «бирлашиб кетиб», бир нарсадек идрок қилинади.
Икки нарсани айни бир вақтда кўраётганда кўриш бурчаги қанчалик кичик бўлса, кўз шунчалик ўткир ҳисобланади.
Яқин ёки узоқроқ масофадаги нарсаларнинг акс этган сурати тўппа-тўғри кўз тўр пардасига тушмоғи учун кўз гавҳари буртиғ ёки ясси ҳолда бўлмоғи керак. Яқин турган нарсаларга қараган пайтда кўз гавҳари қорайиб шарга ўхшаш буртиғ формага, узоқдаги нарсаларга қараганда эса чўзилиб, қарийб ясси формата киради. кўз гавҳарининг ва умуман, кўзнинг равшан кўриш учун уйғунлашувини аккомодация деб аталади. Кўзнинг аккомодацияси 20-25 метр доирасида фазонинг учинчи ўлчовини, яъни олисликни, чуқурликни, рельефни кўз билан идрок қилишда айниқса катта аҳамиятга эга.
Кўз хиралик – узоқдан яхши кўра олмаслик ва яқиндан яхши кўра олмаслик. Кўз гавҳари қанчалик шар формасига яқинлашса, ёруғлик нурининг синиши шунчалик кучлироқ бўлади ва қаралаётгаи нарсанинг сурати ҳам кўз гавҳаридан шунчалик яқин ерда акс этади. Кўз гавхари қанчалик кўп чўзилиб ясси форма олса, нурнинг синиши ҳам шунчалик кучсиз бўлади ва қаралаётган нарсанинг сурати ҳам кўз гавҳаридан шунчалик йироқ ерда акс этади.
Кўз гавҳарининг ясси формага ёки бўртиб шар формасига кира олиш қобилияти ҳамиша зўр бериб тикилишдан ёки одамнинг ёшига қараб сусайиб бормоғи мумкин. Бундай ҳолларда нормал кўриш қобилияти бузилиб, узоқдан яхши кўра олмаслик (яссиланиш қобилиятининг заифлиги) ёки яқиндан яхши кўра олмаслик (бўртиш қобилиятининг заифлиги) пайдо бўлади.
Узоқдан яхши кўра олмайдиган одамларнинг кўз гавҳарида нурларнинг синиши кучли бўлади; бинобарин, бу синаёттан нурлар кўз тўр пардасига бориб етмасданоқ бир нуқтага йиғилади. Бунинг натижасида нарсанинг сурати кўз тўр пардасида хира, мужмал акс этади. Шунинг учун ҳам узоқдан яхши кўра олмайдиган одамлар ботик кузойнак тақиб юрадилар, чунки ботиқ кўзойнак нурларни тарқатади ва бу нурларнинг синиш нуқталарини кўз тўр пардасигача етказади.
Яқиндан яхши кўрмайдиган одамларнинг кўз гавҳарида нурларнинг синиши заиф бўлади, натижада нурлар кўз тўр пардасининг орқа ерида туради. Кўз тўр пардасининг ўзига эса ҳали бир нуқтада турмаган нурлар тушади. Шу сабабли, кўз бу ҳолда ҳам равшан кўра олмайди. Яқиндан яхши кўра олмайдиган одамлар бўртиқ кўзойнак тақадилар, чунки бўртиқ ойна нурларнинг синишини кучайтиради ва нурларни худди кўз тўр пардасига тўплайди.
Узоқдан яхши кўрмаслик ва яқиндан яхши кўрмасликнинг яна бир сабаби шуки, баъзи одамларнинг кўз соққаси чўзинчоқроқ (узоқдан яхши кўра олмайдиганларда) ёки калта (яқиндан яхши кўра олмайдиганларда) бўлади. Шу­нинг учун кўзнинг бу каби хиралиги болалик чоғиданоқ кўринмоғи мумкин. Одатда биз нарсаларни фазо муносабатлари формалари ва катта-кичиклиги билан бирликда идрок қилганимизда иккала кўзимиз билан, яъни бинокуляр идрок қиламиз.
Шуниси қизиқки бир нарсага қараганимизда унинг сурати ҳар қайси кўзимизнинг тўр пардасига якка-якка тушса ҳам, лекин бу нарса ва нуқталар иккита бўлиб эмас, балки битта бўлиб кўринади, бунинг сабаби нима?
Бу ҳодисанинг сабаби шундаки, кўриб турган нарсамиздан келадиган нурлар икки кўзимизда алохида симметрия бўлиб баробар акс этади. Бир нарсани икки кўз билан кўриш шу нарсадан кела­диган нурларнинг кўз тўр пардасидаги алоҳида мос нуқталарга тушиши ёки мос эмас нуқталарга тўғри келишига боғлиқдир. Кўз соққаларининг тўр пардаларида сариқ доғдан тенг-баравар узоқликдаги нуқталарни мос (ёки идентик) нуқталар дейилади. Идрок қилинаётган нарсадан акс этган нурлар худди шу мос нуқталарга тўғри келса, нар­са битта бўлиб кўринади. Тўр пардасининг сариқ доғига нисбатан ҳар хил узоқликдаги нуқталарини мос эмас нуқталар деб аталади. Маълум бир нарсанинг сурати шу мос эмас нуқталарга тўғри келса, битта нарса иккита бўлиб кўринади. Агар биз иккита нарса, масалан, қалам ва ручка олиб, уларни бир-биридан 20–30 см ва кўзимиздан ҳам 30 см узоқликда ушлаб туриб, аввало қаламга тикилсак, у битта бўлиб кўринади, унинг орқасидаги ручка эса айни вақтда иккита бўлиб кўринади, чунки ручканинг сурати худди икки кўзи­мизнинг тўр пардасидаги мос эмас нуқталарига тушган бўлади. Ва, аксинча, орқасидаги ручканинг ўзига тикилиб қарасак, айни вақтда қалам иккита бўлиб кўринади.
Биз фазо муносабатларини икки кўзимиз билан (биноку­ляр кўриш йўли билан) мукаммалроқ ва аниқроқ идрок қиламиз. Масалан, учинчи ўлчовни бинокуляр аниқроқ идрок қиламиз. Бунинг исботи учун қуйидаги содда тажрибани қилиб кўриш мумкин. Агар оқланган девор олдида оқ ип тортсак ва унинг илиниб тур­ган жойларини кўрмасак, бир кўзимизни юмиб туриб ипга қараганимизда бир ип билан девор орасидаги масофани белгилашга ожизлик қиламиз. Бармоғимизни ипга теккизмоқчи бўлиб уринсак, теккиза олмаймиз. Худди шу ипга иккала кўзимиз би­лан қарасак, ип билан де­вор орасидаги масофани аниқ кўра ва бармоғимизни ипга бехато теккиза оламиз. Шунингдек, бир кў­зимизни юмиб туриб, ни­на кўзига ип ўтказмокчи бўлсак, қийналамиз.
Учинчи ўлчовни (узоқдалик,- чуқурликни) бинокуляр идрок қилишда кўзнинг конвергенцияси айниқса катта аҳамиятга эга.
Конвергенция маълум бир нарсага қараганда, иккала кўз соққасининг қаншар томон баравар бўрилишидир. Иккала кўз соққаси ана шундай бурилганида кўриш ўқлари биз қараб турган нарсанинг ўзида бир-бирини кесиб ўтади.
Идрок қилинаётган нарса қанчалик яқин турса, кўз соққалари бир-бирига, яъни қаншар томонга шунчалик яқин бурилади, кўриш ўқлари ҳам бир-бирини шунчалик яқин кесиб ўтади. Сеченов таъбирича, кўриш ўқлари «қамраб олувчилар» бўлиб, биз қараб турган нарса бизга яқинлашган сари, 6 "кўриш ўқлари ҳам кўзимизга яқинлашади, нарса узоқлашган сари, кўриш ўқлари ҳам кўзимиздан узоқлашадн.
Кўзларимизнинг конвергенцияси айниқса масофани, йироқни, чуқурликни энг аниқ, расо идрок қилишга имкон беради, чунки конвергенция вақтида асосий ўринда турган кўриш анализаторига ҳаракат анализатори, яъни кўз мускулларининг иши қўшилади.
Биз қараб турган нарсалар юзига тушган кўланкалар ма­софани, чуқурликни, рельефни идрок қилишда катта роль ўйнайди.
Бундан ташқари, учинчи ўлчовни икки кўз билан (бинокуляр) идрок этишда энг кўп даража аниқликка эришувнинг сабаби ўтмишдаги тажрибамиз самараси ҳамдир. Чунки биз кундалик ҳаётимизда нарсаларни доимо икки кўз билан қараб кўрамиз, нарсаларга фақат бир кўзимиз билан қараш ҳоллари камдан-кам учрайди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish