Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet51/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Сезги чегаралари ва сезгирлик
Сезгиларнинг кучи турли даражада бўлиши мумкин, бошқача қилиб айтганда кучсиз ва кучли сезгилар бор. Ёниб турган бир гугурт чўпи сочиб турган ёруғликни сезиш кучсиз сезгига, ҳаво очиқ кунда қуёш сочиб турган ёруғликни сезиш эса кучли сезгига мисол бўла олади.
Сезгиларнинг кучи аввало қўзғалишнинг кучига боғлиқ. Қўзғалиш қанча кучли бўлса, ҳосил бўладиган сезги ҳам шунча кучли бўлади.
Одатдаги кузатишлардан ҳам, маҳсус текширишлардан ҳам маълумки, ҳар қандай таъсирдан сезги ҳосил бўлавермайди. Қўзғовчи ҳеч қандай сезги ҳосил қила олмайдиган дара­жада суст таъсир этиши мумкин. Масалан, бир грамм қандни бир стакан сувда эритиб ичилса, ҳеч қандай ширин маза сезилмайди. 0,1 кв см келадиган каттагина қоғоз қўл кафтига қўйилса, ҳеч қандай оғирлик сезмаймиз. Бунинг сабаби шуки, кучсиз қўзғовчилар таъсири билан ҳосил бўладиган қўзғалиш бош мия пўстига етиб бормайди. Бу қўзғалиш ҳали дифференциалланмаган, аранг билинадиган дастлабки сезгини ҳосил қилмоқ учун таъсир муайян кучга эга бўлиши керак. Қўзғалишнинг салгина сезила бошлаган даражасини сезгининг пастки ёки абсолют чегараси дейилади. Агар шу қўзғалиш кучи салгина сусайтирилса ҳам сезги йўқолади. Сезги ҳосил қилмайдиган кучсиз қўзғалишлар сезги чегарасидан пастда турувчи қўзғалишлар деб аталади.
Маҳсус текширишлар ўтказиб, айрим сезги турларининг абсолют (пастки) чегараси топилган. Масалан, ҳаво агар тамомила тиниқ бўлса эди, бунда шамнинг мингдан бир қисми даражасида бўлган нурни бир километр жойдан туриб кўра олар эдик, Ҳидга бўлган сезгилар ҳам ниҳоят даражада ўткирдир. Масалан, бир литр ҳавода бир миллиграмм сунъий мушкнинг 0,000005 ҳиссаси бўлганда ҳам унинг ҳиди сезилиши маҳсус тажриба билан исбот этилган. Хининнинг аччиқ мазаси 0,0003 процентли эритмасида ҳам сезила бошлаши исбот этилган.
Сезги ҳосил қиладиган қўзғалишнинг кучи ўзгариши, яъни ортиши ёки камайиши мумкин. Қўзғалиш ўзгарганда сезги ку­чи ҳам ўзгаради (ошади ёки камаяди). Агар уйда битта лам­почка ёниб турган бўлса, муайян даражада ёруғлик сезамиз. Агар яна бир шундай лампочка ёқиб қўйилса, ёруғлик сезгиси кучаяди. Қўлимиздаги бир килограмм оғирликка яна бир ки­лограмм оғирлик қўшсак, оғирлик сезгиси кучлироқ бўлиб қолади.
Аммо қўзғалиш кучининг ҳар бир ўзгариши сезгининг кучини ўзгартира бермас экан. Сезгиларнинг кучи қўзғалиш муайян миқдорда ошганда ёки камайгандагина ўзгарар экан. Масалан, бир стакан сувда 6 г қанд эритсак, муайян даража­да ширин маза сезамиз. Эритилган шу қандга яна 1 г қанд қўшсак, ширин мазани билиш сезгиси ўзгармайди. Ширин мазани билиш сезгиси бирмунча ортиши учун 6 г қандга яна 2 г қанд қўшиш (яъни бутун қанд миқдорининг учдан бирича қанд қўшиш) керак экан.
Бошқа бир мисол олайлик: агар уйга икки юз шам кучига эга бўлган лампочка ёқиб қўйилса ва унга бир ёки бир ярим шам кучига эга бўлган ёруғлик қўшилса, ёруғликнинг физик ўзгариши сезгига таъсир этмайди. Ёруғликнинг пайқаладиган даражада ўзгарганлиги сезилмоғи учун ёруғлик кучини камида юздан бир ҳисса ошириш, яъни келтирилган мисолда икки юз шам кучига камида икки шам кучи қўшиш керак. Аммо-ёруғлик кучининг бу тариқа аранг пайқаладиган даражада ўзгарганлиги сезгисини эксперимент шароитидагина ҳосил қилиш мумкин.
Ёруғлик кучининг пайқаладиган даражада ўзгарганлиги одатдаги шароитда сезилмоғи учун қўзғовчини икки шам кучидан кўпроқ кучайтириш керак. Товуш кучининг пайқаладиган даражада ўзгарганлиги сезилмоғи учун қўзғовчи кучини таҳминан учдан бир ҳисса кучайтириш лозим; оғирлик кучининг пайқаладиган даражада ўзгарганлиги сезилмоғи учун ўн еттидан бир ҳисса ошириш лозим.
Қўзғовчилар таъсири ўртасидаги сезилар-сезилмас салги­на фарқни сезишни – фарқ қилиш чегараси дейилади.
Қўзғалиш кучи шунчалик орта бориши мумкинки, бунда тегишли сезги ўзининг специфик сифатини йўқотади ва оғриқ ҳиссига айланади. Чунончи, ҳаддан ташқари кучли ёруғлик кўзда оғриқни келтириб чиқаради – «кўзни қамаштиради». Кучли товуш қулоқни оғритади. Ҳаддан ташқари оғир нарса мускулларни оғритади ва шунинг сингарилар.
Қўзғалиш кучининг ўзгариши билан сезги сифатидаги оғрик томон (ёқимсиз) рўй берган сезилар-сезилмас ўзгаришга сезгининг юқори чегараси дейилади.
Шундай қилиб, қўзғалиш кучининг ўзгариши билан сезги кучининг ўзгариши ўртасида параллеллик ва тўғри пропорционаллик йўқ экан. Қўзғалиш кучига нисбатан сезги кучи секинроқ ўзгарар экан.
Бундай ҳодисаларнинг физиологик сабаби, афтидан, шун­дай бўлса керакки, маълум бир қўзғовчининг кучи сезилар-сезилмас ўзгарганда ҳосил бўлган қўзғалиш айни шу қўзғовчининг кучи маълум даражага етмагунча дифференциалланмайди, яъни сезгининг ўзгарганлиги билинмайди, фарқ қилинмайди.
Фарқ қилиш чегаралари қўзғалиш кучига боғлиқ бўлишдан ташқари, бошқа сабабларга ҳам боғлиқ. Масалан, эшитиш сезгиларида фарқ қилиш чегаралари товушнинг баландлигига боғлиқ бўлса, кўриш сезгиларида рангларни (ва тусларни) ажратишга, тактил сезгиларда тегиш нуқталари ўртасидаги масофага боғлиқ.
Қўзғалишнинг ўзгаришига қараб, сезгининг ўзгариши ҳақидаги масалани биринчн марта XIX асрнинг иккинчи ярмида Германияда физиолог Вебер билан физик Фехнер тажриба қилиб текширдилар. Вебер кўпгина тажрибаларга асосланиб шуни аниқладики, сезги салгина, билинар-билинмас даражада ортиши учун қўзғалиш кучи маълум миқдорда ўзгариши керак. Лекин бу миқдор олдингисига қараганда, муайян нисбатда ўзгариши лозим.
Фехнер Вебернинг текширишларини давом эттирди. У қўзғовчининг ўзгариши билан сезги ўзгариши ўртасидаги нисбатга доир текширишларининг натижаларини қуйидагича ифодалади: қўзғалишнинг тегишли ўзгаришлари геометрик прогрессияга мувофиқ борса, сезгилар арифметик прогрессияга мувофиқ ўзгаради (ортади ёки камаяди). Қўзғалиш кучи билан сезги кучининг ўзгаришлари ўртасидаги ана шу нисбат Вебер, Фехнернинг психофизик қонуни деб аталади. Сезгининг ўзгариши билан қўзғалиш логарифми ўртасида турли пропорционал боғланиш борлигини Фехнер аниқлаган. Шу сабабли, Фехнер психофизик қонунини яна: сезги қўзғалиш логарифмига пропорционалдир, деб таърифлади. Сезги кучининг ўзгариши билан қўзғалишнинг ўзгариши кучи ўртасидаги шу нисбатни қуйида кўрсатилган таблицадагидек содда қилиб ифодалаш мумкин.
Аммо сезги билан қўзғалиш ўртасидаги бу нисбат юқорида келтирилган таърифга айнан мувофиқ бўлавермаслиги кейинги текширишларда маълум бўлди, шу билан бирга, бу қонун фақат ўртача даражадаги қўзғалиш кучига тегишлидир, абсо­лют чегарага яқинлашганда, шунингдек, қўзғалиш ҳаддан ташқари кучли бўлганда қўзғалиш кучининг даражаси доимо бир хилда ошмайди, яъни доимий даражада бўлмайди. Қўзғалиш жуда ҳам кучли бўлганда сезги билан қўзғалиш ўртасидаги нисбат пропорционал нисбатга яқин келади. Қўзғалиш кучи билан сезги кучи ўртасидаги нис­бат баъзи хилларда шундай бўладики, қўзғалиш кучининг салгина ошиши ҳам сезги кучини анча пайқарли ўзгартиради.
Сезги чегараларининг даражаси (ёки, бошқача айтганда, юқорилиги) сенсор сезгирликнинг даражасини белгилаб беради. Бу сезгирлик сезги чегараларининг даражасига тескари нисбатда бўлади. Сезги чегарасининг даражаси қанча юқори бўлса сезгирлик шунча заиф (паст) бўлади ва аксинча,– сезги чегарасининг даражаси қанча паст бўлса, сезгирлик шунча кучли бўлади. Сезги чегараларига қараб, абсолют сез­гирлик ва фарқ қилиш сезгирлиги ажратилади. Сезгирлик да­ражаси яна сезги ўткирлиги деб ҳам аталади; масалан, ўткир, нозик сезгирлик деб гапирилади, масалан: кўриш ўткирлиги, эшитиш ўткирлиги деб айтилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish