Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet194/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

СПИНОЗА БАРУХ (Бенедикт 1632–77) – нидерланд файласуфи , пантеист. Диний ҳурфикрлиги учун Амстердам яхудий черков жамоасидан четлаштирилган. Асосий асарлари "Илоҳиёт – сиёсатга оид трактат" ва "Этика". С.Б. фалсафада геометрик методнинг асосчисидир. С.Б.нинг таълимоти шундай бир тарихий вазиятда таркиб топдики, бу вазият Нидерландияни, у испан феодал монархияси зулмидан озод бўлгандан кейин уни капиталистик мамлакатга айлантирган эди. А.нинг илғор ақл – заковат соҳиблари – Ф.Бэкон ва Р.Декарт билан бирга С.Б. билимнинг мақсади – табиатга ҳукмронлик қилишни кўлга киритишдан ва инсонни камолотга етказишдан иборат, деб ҳисобларди. Ўз издошлари таълимотини С.Б. эркинлик ҳақидаги таълимот билан тўлдирди: у қандай қилиб, зарурият доирасида инсон эркинлиги мумкинлигини кўрсатиб берди. Бу вазифани ҳал этишда С.Б. учун унинг табиат ҳақидаги таълимоти таянч бўлди.
Декартнинг дуализмига қарама–қарши ўлароқ С.Б. фақат табиат мавжуддир, у ўз–ўзига сабабчидир ва ўзининг борлиги учун бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмас, деб ҳисоблади. "Яратувчи табиат" сифатида у субстанциядир ёки С.Б.нинг таъбири билан айтганда худодир. Мутлақ субстанциядан – борлиқдан С. ҳоҳ жисмоний бўлсин, ҳоҳ фикрловчи бўлсин айрим ниҳояли нарсалар (модуслар) оламини фарқ килади. Субстанция яккаю – ягонадир, модуслар эса беҳисоб кўпдир. Бениҳоя ақл бениҳоя субстанцияни, унинг барча кўринишлари ёки жиҳатларида пайқаб ола билган бўлар эди. Лекин, бизнинг ниҳояли инсоний фаросатимиз субстанциянинг моҳиятини фақат икки жиҳатда: "кўлам" сифатида ва "тафаккур" сифатида бениҳоя моҳият, деб пайқайди. Бу субстанция атрибутлари ҳақидаги С.Б. таълимоти умуман олганда, метафизик таълимотдир, чунки ҳаракатни С.Б. субстанциянинг атрибути, деб ҳисобламайди.
С.Б. нинг фикрича инсон бир зот, унда кўлам модуси танага – тафаккур модуси – рухга мувофиқ келади. Ҳар иккала модус бўйича ҳам, инсон табиатнинг бир қисмидир. Руҳнинг модуси ҳақидаги таълимотида С.Б. психик ҳаётнинг бутун мураккаблигини ақл ва эҳтирослардан ёки аффектлар – шодлик, қайғу, қўмсашлардан иборат қилиб қўйган. Иродани у ақл билан бирдай қилиб кўрсатган. С.Б. нинг фикрича, ўзини сақлашга интилиш ва ўз фойдасини кўзлаш инсоннинг хулқ – атворини ҳаракатга келтиради. С.Б. ирода эркинлиги ҳақидаги таълимотида ирода ҳамиша мотивларга боғлиқ, деб эътироф қилади, лекин шу билан бирга у эркинлик, заруриятни билишга асосланувчи хатти – ҳаракат сифатида юз бериши мумкин, деб ҳисоблади. Бироқ, С.Б.нинг таълимотига кўра омма эмас, фақат донишманд эркин бўлиши мумкин. Эркинликни бундай тушуниш мавҳум ва тарихга хилофдир.
Билиш ҳақидаги таълимотида С.Б. рационализм йўлини давом эттиради. У ақлга асосланувчи, интеллектуал билимни қуйи турдаги билимдан – ҳиссий билимдан юқори қўйган ва тажрибанинг аҳамиятини камситган. У ҳақиқатни бевосита мушоҳада қилишни ёки ақл интуициясини интеллектуал билимнинг энг юқори тури, деб эътироф этади. Шу билан бирга у Декартга эргашиб, равшанлик ва яққолликни ҳақиқат мезони, деб эълон қилди. Диний ва илмий хурфикрлиликни ривожлантиришда С.Б.нинг ўрни катта. Диннинг мақсади – нарсаларнинг табиатини билиш эмас, балки фақат кишиларни ахлоқий ҳаёт тарзида яшашга ундашдир. Шу сабабли дин ҳам, давлат ҳам фикр эркинлигига тажовуз қилмаслиги лозим.
Жамият ҳақидаги таълимотида С. Гоббснинг давомчисидир. С.Б.нинг Гоббсдан фарқи шундаки у монархияни эмас, балки демократик идора усулини ҳокимиятнинг олий шакли, деб ҳисоблади ва давлатнинг мутлақ ҳокимлигини эркинлик талаблари билан чеклаш тарафдори эди.


СТРАТИФИКАЦИЯ – (лот. stratum – қатлам ва sacere – илмоқ) тушунчаси жамиятнинг структурасини ифодалайди. У орқали социологияда моддий бойликларнинг нотекис тақсимланиши, турли қатлам (страт)лар ўртасидаги тенгсизликни ифодалаш мумкин. Турли қатламлар – касб, даромад, индивидларнинг маълумоти, ҳокимиятда қатнашиш даражаси каби мезонларга асосан жамият синфлашади. С. индивиднинг жамиятнинг мувофақиятли ривожланиши учун зарур бўлган намунали хулқ, ахлоқий механизм, социал норма ва қадриятларни ўзлаштириш жараёнидир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish