Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet197/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

СУБСТАНЦИЯ (лот. Substantia – моҳият) – қадимги Юнон, Ҳиндистон, Ҳитой фалсафий тафаккури тарихида бутун борлиқнинг асосини ифодаловчи тушунча. Бу бош асос муайян ашёлар ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ва йўқ бўлиши шарт–шароитларини белгилайди. Фалсафа тарихида бу муаммога муносабат турлича бўлиб келган. Арастунинг гувоҳлик беришича, Пифагор "миқдор барча нарсаларнинг моҳияти", олам бу – миқдорий ўлчамлар ва уларни ташкил этиш, муносабатларнинг гармоник системаи, деб талқин қилган.
Аристотелнинг ўзи эса с. моҳият сифатида барча категорияларнинг асоси, борлиқни с. тушунчасисиз уқтириб бериб бўлмайди, – деб таъкидлайди Аристотель. У "Категориялар" асарида: "Бордики, биринчи моҳият бўлмаганда, бошқа нарсаларнинг ҳам бўлиши мумкин эмас эди", – деб ёзади. Биринчи с. моҳият, бу – муайян нарсанинг ягона ва бўлинмас, имманент (ички), бевосита индивидуал борлиғи. Биринчи моҳият ўзгармас, абадий моҳиятдир. Бундай моҳиятнинг мавжудлиги зарурий ва муқаррардир.
Иккинчи моҳият, Аристотель таъбирича биринчи моҳиятсиз юзага келиши мумкин эмас. Мас., инсон якка ва "мана бу" реал тирик мавжудот сифатида биринчи моҳиятни ташкил қилади. Иккинчи моҳиятларнинг вазифаси борлиқнинг умумий таъриф – тафсифини таъминлашдир. Демак, иккинчи моҳиятлар ўз ҳолича мустақил моҳиятлар туркумини ташкил қила олмайди, чунки уларнинг вазифаси моҳиятнинг турли томонлари, жиҳатларини ўзида акс эттириш, моҳиятнинг ҳолатлари, "орқали босқичлар"ни таҳлил қилишдир.
Фалсафий тафаккур ривожи тарихида с. га икки хил ёндашув мавжуд. Биринчидан, с. субстрат (лот. субстратум – асос, негиз)дан фарқланмайди. Мас., Пифагорда сон – миқдор, Гераклитда – олов, Фалесда – сув, Анаксименда – ҳаво, Платонда – ғоялар – тимсоллар, айни бир вақтда, ҳам субстрат, ҳам с. кўринишда намоён бўлади. Иккинчидан, Левкипп, Демокрит, Эпикур, Лукреций Кар ва Ибн Синода с. ва субстрат бир–биридан фарқланади. Ибн Сино моддий борлиқнинг негизи сифатида сув, ҳаво, олов ва тупроқни эътироф қилади. Ҳар қандай нарса уларнинг ўзаро нисбати ва бирлигидан ташкил топади. С. эса модда ва жисмнинг шакли бирлигидан иборатдир. Моддасиз шакл, шаклсиз модда борлиқнинг моҳияти бўла олмайди. Р. Декартнинг дуализмига кўра, моддий с. ва руҳий с. параллел тарзда амал қилади. Уларнинг амал қилиш қонунлари бир–биридан мустақилдир. Улардан биронтаси иккинчиси устидан ҳукмронлик салтанатини ўрната олмайди, чунки уларнинг ҳар бири ўзигагина хос жабҳага эга, улардан ташқарида қонунларнинг таъсири чегараланади. Шундай қилиб, фалсафий тафаккур тарихида с. муаммоси устида олиб борилган фалсафий баҳс–мунозаралар бирмунча самарали бўлиб, моддий ва улар руҳий жараёнларни чуқурроқ ўрганиш, улар ўртасидаги тафовут ҳамда ўзаро бирликни ҳар томонлама таҳлил этишга ўз ҳиссасини қўшиб келди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish