СТРУКТУРАВИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛ – жамиятшуносликда асосий методологик ёндашув. ХХ а.да асосан ижтимоий билимлар доирасида ишлаб чиқилган, энг ривожланган методологик ёндашувлардан бири ҳисобланади. С.ф.т. тарафдорлари фикрига кўра, ижтимоий ҳаёт –одамлар ўзаро таъсирларининг чексиз кўплиги ва бир-бири билан чатишиб кетганлиги, деб тушунилади. Бу ўзаро таъсирларни таҳлил қилиш уларнинг қайси системада содир бўлишининг ўзини кўрсатиш етарли эмас. Бу системанинг ўзида мавжуд бўлган турғун элементларини топиш зарур ҳамда мутлақ равишда ҳаракатчан муҳитнинг ичида барқарор элементларини топиш керак. Ана шунинг ўзи структурадир. Бу структура операциялари - унинг функцияларини ташкил этади.
Структура ўз функцияларини турғун, барқарор равишда амалга ошириши сабабли, структура ва функцияларга ажратишнинг (фарқлаш) ўзи нисбий бўлиб қолади. Бир нуқтаи назардан структура сифатида намоён бўлган нарса, иккинчи тарафдан – функциядир ва бунинг акси. Мавжуд системани сақлаш учун бажариладиган талабларни санаш, уларни функционал (ва структуравий) жамлаш заруриятига олиб келади, янада умумлашган шаклда эса – функционал императивларга олиб келади.
Тавсив этилган ёндашиш ўзида ҳеч қандай социологияга хос хусусиятларга эга бўлмай, кўпроқ биологик системаларни эслатади. Бу йўналишнинг аксарият намояндалари биологияга ўхшатишни кенг қўллашган. Социология системаи ҳаракат системаи сифатида амалга ошади. Бунда унинг структураси сифатида системадаги барқарор хатти-ҳаракатлар намуналари, барча учун аҳамиятли ҳаракатларга (кутилаётган натижага) нисбатан норматив кутилаётган натижа намоён бўлади.
70-й.лар ўрталаридан бошлаб структуравий функционализм ғарб социологиясида ҳукмрон социологик мактаб сифатида амал қилиши сусаяди. Лекин унинг таъсири ҳалигача жуда катта. Охирги йилларда, хусусан АҚШ ва Ғарбий Германияда унга бўлган қизиқиш яна жонланмоқда.
CУБЛИМАЦИЯ (лот. sublimo - оширмоқ) – энергияни ижтимоий ва маданий жиҳатдан номақбул (қуйи, тубан) мақсад ва объектлардан мақбул (юқори, олийжаноб) бўлган ижтимоий ва маданий объектларга ўтказиш ҳодисасидир. Сублимация ғояси XVIII аср ғарб ёзувчиларидан Г.Штеллинг ва Новалисларнинг асарларида, шунингдек А.Шопенгауэр ва Ницшеларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган. XX асрнинг бошларидан сублимация тушунчаси психоанализда кенг фойдалана бошланди.
З.Фрейд назариясига кўра, сублимация – бу майлни ҳирсий қониқишлардан узоқ бўлган бошқа мақсадларга йўналтириш ва ҳирсий туйғулар энергиясини (манбасини) ижтимоий мақбул бўлган ахлоқий жиҳатдан ижобий фаолиятларга ўзгартиришдир. Фрейд диний ибодат ва маросимларнинг пайдо бўлиши, шунингдек санъат ва ижтимоий институтларнинг шаклланишини ҳам сублимация ҳодисаси орқали қараб чиқади. Ғарбда руҳий генетика ва фалсафий антропология окимларида сублимациянинг психоаналитик талқинини бир неча бор замонавийлаштириш ва ўзгартиришга ҳаракат қилинди.
Тадқиқотчи Сцонди сублимациянинг уч босқичини ажратиб кўрсатади: «Ижтимоийлашиш» - яъни, истакни (майлни) профессионал фаолият соҳасига кўчириш; «шахсий сублимация» - инсоннинг индивидуал фаолияти билан боғлиқ; «гуманизациялашган» - инсоният тараққиётини таъминлайдиган сублимациянинг энг юқори шакли.
Шелернинг фикрига кўра, сублимация қобилияти табиий оламнинг барча ташкиллашган шаклларига хосдир. У «сублимациядан ташқари» (ортиқ) тушунчасини киритади, бунда у ҳаддан ташқари интеллектуаллашишни назарда тутади. Шелернинг фикрига кўра, сублимация ҳодисаси замонавий маданиятга хос бўлиб, инсонларда деструктив вайронкорликка мой.ликни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирги вақтда файласуфлар, психологлар ва санъатшунослар инсондаги биологик ва ижтимоий жиҳатлар муносабатини, индивид билан жамиятнинг ўзаро боғлиқлигини, шахснинг ижтимоийлашиш босқичини, маданий-тарихий жараёнлар оқимининг хусусиятларини, ижодиётнинг табиати ва хусусиятини изоҳлашда сублимация ғоясига тез-тез мурожаат қилмоқдалар. Фрейд талқинида сублимация инсонда мавжуд бўлган инстинктив (шаҳвоний ёки агрессив) интилиш объектини ижтимоий жиҳатдан мақбул бўлган бошқа фаолият (мас., ижодиёт) объекти билан алмашиши ёки ўрнини босиши ҳодисасидир. Руҳиятнинг онгсиз («У») қатламида тўпланган онг ости энергия ижодий томон йўналтирилади. Сублимация кучли онг ости энергиясини интилиш объектини алмаштириш йўли билан бу манбани ижодий фаолият томон буриб юбориш механизмини билдиради. Сублиматив жараён инстинктив интилиш (майл) объектидаги энергияни бошқа фаолият турига ўтишини таъминлайди. Бу жараён давомида майл ўз йўналишини ўзгартиради. Оқибатда аввал шаҳвоний ҳирсиёт учун манба бўлган эҳтирос, энергия бошқа соҳаларга кўчиш имкониятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |