Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet193/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

СКЕПТИЦИЗМ – (юнон. skepsis – муҳокама қилиш, тадқиқ қилувчи) фалсафий оқим бўлиб, шубҳани тафаккурнинг тамойили сифатида эътироф этган холда, ҳақиқатни ишончлилигига шубҳа билдиради.
С. тўлиқ ва қисман, охирги ва ўртача бўлади. Тўлиқ с. ҳар қандай ишончли билим имкониятини умуман инкор қилади, қисман с. эса билим имкониятини бирор нарса ҳақида инкор этади, бошқа соҳаларда билим имкониятига йўл қўяди. Охирги с.нинг аниқлашича, 2 та бир–бирига қарама–қарши ҳукмдан (А В дир, А.Б. эмас) бирортаси ҳам ишончли эмас, деб тасдиқлайди. Бу шуни билдирадики, ҳар қандай ҳукм ўз қарама–қаршисига эга бўлиши ва у билан апорияни ташкил этиши керак, яъни гумон қарама–қарши далилларни тенглигидан келиб чиқади. Агар қарама–қарши маълумотга эга хукм бўлмаса, уни ихтиро этиш керак. Скептикни санъати мана шундадир. Мўътадил с. пробабилизм (лотин. "эҳтимол", ҳақиқатга ўхшаган") деб аталади.
Охирги с.нинг асосчиси Элиадалик Пиррон бўлган. У Демокритнинг ҳақиқатнинг ишончсизлиги ҳақидаги таълимоти кетидан бориб, сезиш органлари гувоҳлигига асосланиб, скептиклар "сезиш ёлғон" ва "фикр – ҳамма нарсанинг тақдири", деб эълон қилганлар. Скептиклар воқеаларнинг сабаби борлигини рад қиладилар, ҳаракат ва яратилишни, эзгулик ва ёвузликнинг объектив табиати борлигини инкор этадилар.


СПЕНСЕР ГЕРБЕРТ (1820 – 1903) – инг. файласуфи ва социологи, позитивизм асосчиларидан бири. С. Конт изидан бориб, социология асосига эволюция ғоясини қўйган. Эволюциянинг моҳиятини у алоқадорликнинг ўсиб боришида, деб билган. Унинг "Социология асослари" асарининг ўзагини биологик ижтимоий организмлар ўртасида ўхшашлик мавжуд, деган қоида ташкил этади. Бу масалада Спенсер, Платон ва Гоббс каби жамиятга "организмик" ёндашувчи мутафаккирлар билан баҳсга киришади. Унинг фикрича индивидуал организм "конкретлилик", ижтимоий организм эса "дискрет" хусусиятга эга. Демакки, жамият алоҳида олинган шахсни "ютиб" юбора олмайди. Шахснинг бутунлай, ижтимоий бир бутунликка бўйсунган жамиятдан уни ташкил этувчи, индивидларга "хизмат қилувчи" ҳолатга ўтишини, С.Г. ижтимоий тараққиётнинг муҳим ўлчови, деб билган.
Кишиларнинг умумий мақсадларига эришишларидаги ҳамкорлигининг ихтиёрий ёки мажбурий эканлиги ижтимоий тузилмаларнинг асосий фарқини белгилайди. Айнан шу нарса "ҳарбий" ва "саноат" хилидаги жамиятларнинг қарама–қаршилигини белгилайди. Спенсер қарашларида эволюциявий– тарихий ёндашув, структурали – функционал ва системали ёндашувлар билан бирлашиб кетган. Унинг фикрича, ижтимоий организм учта асосий "система"дан иборат: "регулятив", "ҳаёт учун воситалар ишлаб чиқувчи", "тақсимловчи". Синфий тавофутларнинг манбаини ғолибларни хукмрон синфга айланиши, мағлубларнинг қул ёки муте бўлиб қолиши ташкил этади. "Регулятив" системани таҳлил қилар экан С.Г. эътиборини " ижтимоий назорат" механизмларига қаратади. Хусусан, сиёсий бошқарувни у ижтимоий назоратнинг бир тури сифатидагина қараган. Бу институтлар, ибтидоий жамиятдаёқ мавжуд бўлган шакллардан юзага келган ва аста – секин ривожланиб борган.
Ҳар қандай ижтимоий институт "ижтимоий ҳаракатларнинг" мустаҳкам тузилмаси сифатида шаклланади. Одамларнинг кундалик хатти – ҳаракатлари устидан ижтимоий назорат "маросимий институтлар" томонидан амалга оширилди. "Маросимлар", муносабатларга киришаётган субъектларнинг "мақом" ва "миқёс"ларини рамзлаштирган ҳолда, муомалани тартибга соладилар. С.Г. эволюцияни тарихий жараёнга тадбиқ этар экан, баъзи янги ҳодисаларни тушунтиришда мураккабликлар сезган. Мас., капиталистик эркин рақобат даврининг тугашини ижтимоий–иқтисодий тараққиётнинг асосий мезони, деб билган. Шунинг учун у ҳарбийлаштирилган ва бюрократиялашиб бораётган жамиятнинг бағридаги хавфни тасвирлашга ҳаракат қилган.
С.Г. социологик таълимотининг баъзи ғоялари (жамиятнинг органик концепцияси, ижтимоий дарвинизм унсурлари, мувозанат назарияси ва б.) замонавий социология, хусусан, Парсонснинг структурали функционал таҳлили, социобиология мактаблари томонидан пухта ўзлаштирилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish