Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


СЕКУЛЯРИЗАЦИЯ ВА САКРАЛИЗАЦИЯ



Download 2,81 Mb.
bet191/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

СЕКУЛЯРИЗАЦИЯ ВА САКРАЛИЗАЦИЯ (лот. saecularis – дунёвий, лот. sacer – муқаддас, диний маросимларга алоқадор) – ушбу тушунчалар орқали диний ва дунёвий қарашлар ўзаро муносабати ифодаланади. Сакрализация жараёнида диннинг мавқеи кучайиши эътироф этилса, секуляризация унинг акси бўлиб, диний қарашлардан дунёвийликни устун қўйишдир.


СЕМИОТИКА – (юнон. semeiotike, яъни белгилаш, тасвирлаш ёки ифодалаш, деган маънони англатади) ахборотни сақловчи ва узатувчи турли хил белги ва системаларини ишлаб чиқилишини, тузилишини ва уларнинг вазифаларини ўрганувчи фан бўлиб гуманитар фанларда муҳим методологик аҳамиятга эга.
С. табиий тил ва сунъий тил – фан тили белгилари табиати билан шуғулланади. Ҳаммага маълум бўлган математика ва мантиқ илмида ва барча фанларда ишлатиладиган белгилар ҳамда символлар шулар жумласига киради. С. бундан ташқари, турли сигналлар (йўл белгилардан тортиб рассомчиликга), алоқа воситалари билан ҳам шуғулланади. Бу аудио ва видео сигналлар шаклида ифодаланиши мумкин. С. фани XIX асрнинг охирларида вужудга келди. Унинг асосчиси –– АҚШ олими Чарльз Сандерс Пирс ҳисобланади. С. ютуқлари ҳозирги замон компьютершунослигида, телемеханика, телекоммуникация, уяли телефон системалари, спутник алоқалари, автоматик бошқарув системалари ва ҳ.к. соҳаларига жорий этилган. С. инсон тили ва тафаккури билан боғлиқ бўлганлиги учун унинг фалсафий жиҳатлари, хусусан, эвристик, гносеологик, аксиологик ва соцологик имкониятлари ҳ. замон фалсафасида кенг фойдаланилмоқда.


СЕНСУАЛИЗМ (фран. sensualisme, лот. sensus – сезги, ҳис–туйғу, идрок, ҳиссиёт) билимни моҳияти ва пайдо бўлишини ўрганувчи фалсафий йўналишлардан бири бўлиб билимларнинг аниқлиги, ҳаққонийлиги ва ишончлилиги сезгиларга боғлиқдир. Сенсуализм эмпиризмнинг ажралмас кисмидир. Фалсафа тарихида сенсуализм элементлари Гераклит асарларида лавҳа тариқасида учраса Протогор асарида аниқ намоён бўлади.
Ташқи буюмлар шаклидан билимнинг келиб чиқиши ва уларнинг бизнинг ҳиссиётимизда намоён бўлишини, яъни сенсуализмнинг аниқ концепциясини даставвал Эпикур ишлаб чиққан. Қадимги стоиклар эса сенсуализмнинг муътадил шаклини ишлаб чиқди. Ўрта асрларда сенсуализм унсурлари номинализм қобиида ривожланди.
Фалсафа тарихида, Уйғониш ва Янги даврларда, сенсуализм схоластик тафаккурни танқид қилишнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилиб келди.
Сенсуализмни, эмпиризмнинг бир кўриниши сифатида Гассенди, Гоббс ва Локклар, “ақлда ҳиссиётда бўлмаган нарса йўқ” формуласи асосида ривожлантирдилар. Бошқа томондан Беркли ва Юм қарашларида, сенсуализм, ички тажриба ҳодисаси сифатида қаралиб у ташқи буюмлар ҳақида ҳеч қандай маълумот беришга ҳақли эмас деб тушунилди.
Кондильяк гносеологиясида сенсуализм ташқи тажриба ҳодисаси деб қаралган. Баъзан эса уни ташқи тажрибанинг маълумотлари дастлабки билим, деб ҳам қаралади.
XIX ва XX аср фалсафасида сенсуализм, материализм билан боғлиқ ҳолда, ривожланган. Ўзгарган ҳолатда сенсуализм, позитивизм шаклларидан бири сифатида ҳам ривожланмоқда.


СИЁСАТ (юнон. politika–давлат ва жамият ишлари) – давлат миқёсида ва давлатлараро муносабатларда ҳокимиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фаолият.
С. давлат ва унинг бошқариш органлари билан бир вақтда пайдо бўлади. Қадимги Юнонистонда жамият ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий ташкилотининг асосий шакли полис (polis) ёки шаҳар–давлат эди. Полисдаги давлат ва жамоат ишларини амалга ошириш «сиёсат» деб аталади. Сократ с.ни «одамларни бошқариш санъати», деб қараган эди. Аристотель с.нинг асосий вазифаси «полис» фуқароларининг «юксак фаровон» ҳаётини таъминлашдир, деб билган. С. тўғрисида Ф.Аквинский, Макиавелли, М.Вебер, Арон ва б. мутафаккирлар, олимларнинг турли қарашлари мавжуд.
С. хукумат қарорларини амалга оширишнинг воситаси сифатида давлат хокимияти шаклига боғлиқ. С. ҳокимиятни амалга ошириш усуллари ва шаклларига қараб демократик ва авторитар бўлиши мумкин. С. давлат фаолиятининг алоҳида кўринишларидан бири сифатида давлат системаини ташкил этувчилар (парламент, президент, бош министр) томонидан шаклланади ва амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқаровий, ҳуқуқий демократик жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган президентлик давлатдир. Муайян давлатнинг сиёсатига шу давлат бошлиғининг шахсий–психологик, маънавий фазилатлари, дунёқараши, иродаси, сиёсай савияси таъсир қилиши, ижобий ёки салбий натижалар бериши мумкин. Шунингдек, мамлакатдаги турли партиялар, синф ва тоифалар, ижтимоий ҳаракатлар, гуруҳлар ўз сиёсати ёки сиёсатга бўлган муносабатлари билан жамият тараққиётида маълум роль ўйнайди.
Давлат сиёсати ички ва ташқи сиёсатларга бўлинади. Ички сиёсат бу мамлакатнинг ичида олиб бориладиган ижтимоий–иқтсодий, сиёсий, маданий–маънавий ва б.ни ўз ичига олади. Ташқи с. ички с.нинг давоми бўлиб, давлатнинг халқаро муносабатлар соҳасида фаолият юритишидир. Ҳозирги даврда кўпчилик давлатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг ҳам ташқи сиёсати глобал иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, экологик демографик, тиббий муаммоларни ҳал этишда ўзаро хамкорлик ва ёрдамини кучайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мас., Ўрта Осиёда Орол денгизи билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда жуда кўп мамлакатлар ва ташкилотлар иштирок этмоқда.


СИМВОЛ (юнон. "symbolon" – рамз, шартли белги, тамға ёки нишон деган маънони англатади) ўз табиатига кўра, моддий ёки маънавий ҳодиса бўлиб, муайян мавҳум ғоя ёки тушунчани ҳиссий образли – тимсол тарзида ифода этади. С. оддий ёзма ёки товушли тил белгиларидан фарқли ўлароқ, оламнинг у ёки бу ҳодисаси эмас балки билвосита – ҳиссий ёки мантиқий образ воситасида инсон учун муайян мавҳум тушунча шаклида, акс эттиради. С.ларнинг моддий қисми у ифода этувчи тушунча ёки мазмунга нисбатан барқарор бўлиб, фақат муайян ғоя ёки маънони англатиш учунгина фойдаланилади.
С.лар, гоҳида, бутун бир гапни ҳам ифода этиши мумкин. Бу нарса символларнинг такомиллашган кўриниши – иероглифларда ифодаланган. Мас., Хитой иероглифлари шулар жумласига киради.
Инсоният тарихида пиктография ёки расмли хат ҳам муҳим ўрин тутади. С.ларнинг нарса ва ҳодисаларни қулай ва тежамли ифодалаш хусусияти Қадимги Рим ва Юнонистонда илк бор илмий тадқиқ этилган бўлиб, стоицизм оқимининг намояндалари – Луций Анней Сенеке, Зенон, Хриссипплар ва айниқса мантиқ илмининг асосчиси – юнон файласуфи Аристотеллар томонидан ўрганилган.
Шарқда На.иддин Тусий, Абу Али Ибн Сино ва б., символ ва белгиларнинг гносеологик имкониятлари хусусида қимматли фикрлар билдиришган.
С. белги масаласи XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, яна кун тартибига қўйила бошланди. Бу жараён, айниқса, математик ёки символик логика фанини шаклланиши билан бирмунча тезлашди. Математика символларининг эвристик имкониятлари илмий тафаккур, фан ва техникани тараққий эттириш, инсон билиши чегараларини кенгайтириш вазифаларини хал қилиш учун бенихоя қўл келади.
XIX аср ва XX аср бошларида яшаб ўтган АҚШ файласуфи ва мантиқшуноси, нафақат математик логиканинг, балки прагматизмнинг ҳам асосчиларидан бири – Чарльз Сандерс Пирс ва бихевиоризм фалсафасининг намояндалари Чарльз Моррис, Ричердс ва Огденларнинг символлар ва белгиларнинг умумий назарияси – семиотикага асос солганликлари фан тарихида муҳим ўрин тутади.
С.ларнинг чексиз имкониятларидан компьютерлаштириш, роботлаштириш, автоматик бошқарув системаларини вужудга келтириш, оммавий ахборот системалари фаолиятини такомиллаштиришда кенг фойдаланилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish