МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ (лот. Immunitas – озод бўлиш, қутилиш) – маълум бир шахсда ёки ижтимоий гуруҳда ўзига хос бўлган, қатъий, барқарор, соғлом мафкуравий қарашнинг шаклланганлиги, маълум мафкура тамойилларини, улар томонидан ўз ижтимоий–сиёсий фаолияти ва яшаш тарзининг мезонларига айлантирилганлиги билан ифодаланади. Шу билан бирга мафкуравий иммунитет ҳар қандай салбий, ижтимоий–патологик оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оғишларни қабул қилмаслик механизмидир. Соғлом жамиятдаги ижтимоий гуруҳларда иммунитет механизмларининг ривожланиши кўзда тутилади.
Шахснинг турли зарарли мафкуравий таъсир ва тазйиқларга берилмаслигида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шахснинг маънавий–руҳий ҳолатида бўшлиқ кузатилмайди, чунки, мафкура моҳиятини ўзида акс эттирган соғлом ғоялар системаси унинг дунёқарашидан мустаҳкам ўрин олган бўлади.
Мустақил Ўзбекистон ёшлари онгига миллий мустақиллик мафкурасини, имкон қадар, атрофлича сингдириш зарурдир. Бунда миллий мафкура ғоялари билан суғорилган ўқув–тарбиявий ишларнинг изчиллигини таъминлаш муҳим ҳисобланади.
Бу эса фурсатли, мавсумий иш эмас, балки ёшларнинг тарбияга мой. бўлган илк кунлариданоқ, собитқадамлик билан амалга ошириладиган, мураккаб ва узоқ муддат талаб этадиган жараёндир. Ўзбек миллати тарбия асосларида миллий мафкура тамойиллари муҳим ўрин тутади. Боиси, аксарият ўзбек оиласида, бола тарбияси жараёни, унда миллий ғоя асосларини яратиш билан боғлиқ ҳолда кечади. Оилада, фарзанднинг ёт ғоявий таъсирлар доирасига тушиб олишининг олдини олиш учун, мунтазам тарзда, фарзанд келажаги, истиқболини белгилаб бериш, унинг маънавий–руҳий оламининг ғоявий асосини ташкил этадиган мафкуравий муҳит яратиш муҳим саналади. Бунда ота–онанинг, маънавий–руҳий ва ғоявий жиҳатдан, етуклиги катта аҳамиятга эга. Ёшларда ҳар бир воқеа–ҳодисаларга, кечаётган жараён ва муаммоларга муносабат оилада, ота–она таъсирида шаклланади. Ёшларнинг қайси ғоя, мафкура таъсирида шаклланиши ота–онанинг соғлом, барқарор ғоявий асосга эга эканлиги билан ҳам белгиланади.
Миллат руҳиятининг асоси миллий ғояда ўз ифодасини топади. Миллий мафкура эса миллий ғоядан шаклланади. Ҳар бир шахснинг маънавий–руҳий қудрати унинг руҳиятига миллий ғоя асослари нечоқли сингдирилганлиги билан ифодаланади. Шахс руҳиятида соғлом миллий–ғоявий асос қанчалик барқарор бўлса, унга салбий йўналишдаги мафкуравий таъсирнинг хавфи шунчалик кам бўлади. Инсон руҳияти мажруҳ ғоявий таъсирларга мой. бўлмаслиги учун унда, соғлом мафкуравий тамойилларни ўзида ифодалаган, қадриятларга мойилликни шакллантириш зарурдир. Қадриятларга мой.лик инсонга, маънавий руҳий жиҳатдан, қатъий соғлом тамойилларга амал қилиб яшаш учун имкон яратади. Айни вақтда, шахс томонидан англанган қадриятлар, маълум ғоялар ифодаси сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин. Боиси, инсон ҳаётий фаолиятига хос бўлган қадриятлар, ўз навбатида, маълум мафкура ва ғояларга амалий таянч бўлиб хизмат қилади. Ёшларда ўзбек халқи миллий манфаатларини ўзида ифодалаган қадриятларга мойилликни шакллантириш уларни ёт мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан халос этишга, миллий мафкура тамойилларининг, қадриятлар орқали, англанишига имкон яратади.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли мафкуравий ва ғоявий таъсирлар доирасида эканлигини назарда тутиш мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масаласини кун тартибига қўяди. Зотан, у инсон руҳиятининг барқарор, соғлом ғоявий асосга эга эканлигининг ифодаси экан, демак, ёшларда миллий мустақиллик мафкураси тамойилларини шаллантириш, уларнинг руҳий баркамоллиги, мустаҳкам мафкуравий эътиқодини таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |