МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ (1875-1919) Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида имом-хатиб оиласида туғилган. Мадрасада таҳсил олиб муфтий унвонига сазовар бўлган. Беҳбудий 1903 й.да Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Саидаҳмад Сиддиқий (Ажзий) ва Ражабамин қишлоғида Абдулқодир Шакурий билан ҳамкорликда янги усулдаги мактаблар ташкил қилиб, улар учун дарсликлар ёзган. У ''Ойина» журнали ва «Самарқанд» газетасини ташкил қилиб, Туркистонда маърифатни ривожлантиришга катта хисса қўшган.
М.Б. ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол қатнашган ва Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ғоявий асосчиларидаи бири бўлган. Мухторият мағлубиятга учрагандан сўнг, сиёсатдан четлашиб Самарқандаги маориф муассаларида хизмат қилган. 1919 йил эрта баҳорида М.Б. Туркистондан хаж мақсадида хорижга чиқиб кетаётганида Шахрисабз шаҳрида Бухоро амири одамлари томонидан қўлга олиниб, ҳамроҳлари Муҳаммадқул ва Мардонқул билан биргаликда Қарши шаҳрида қатл қилинган.
МЕЛИОРИЗМ (лот. Mеlior–– энг яхши) – фақат индивидуал камолот йўли билан, маърифатни юқорига кўтариш орқалигина, жамият ҳаётини ва бутун дунёни яхшилаш ҳамда мукаммаллаштириш мумкин, деган ғояларни илгари сурувчи оқим.
XIX–асрда, инг. адибаси Ж.Элиот ва француз файласуфи Ж.Селли томонидан, мулоқот муомаласига киритилган. Навоий, Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий, Аваз Ўтар каби маърифатпарвар ватандошларимизни, маълум бир фикр мулоҳазалари нуқтаи назаридан ушбу йўналиш тарафдорлари қаторига киритишимиз мумкин.
МЕНТАЛИТЕТ (лот.–– mens – ақл, тафаккур, фикр юритиш тарзи, фикрлаш усули, киши руҳияти тарзи) индивидуал ва ижтимоий онгнинг ички қатламларида жойлашган бўлиб, онгсизликни ҳам қамраб олади. М. – муайян тайёргарлик, йўл–йўриқ ва мой.лик асосида индивид ёки ижтимоий гуруҳларни иш тутиш усули, фикр юритиш, дунёни идрок ва фаҳмлашнинг маълум тарзидир.
М., анъана, маданият, ижтимоий системалар ва инсон яшаш муҳити билан боғланган ҳолда, шаклланади ва ўз навбатида, уларнинг шаклланишига таъсирини ўтказади.
XIX аср рационализми онгни билимга ва ақлга тенглаштиради. XX аср гуманитаристикаси ушбу ҳолатни тузатиш, тўғри йўлга қўйиш учун м. тушунчасини киритади ва уни ривожлантиради.
Мазкур тушунча, европацентризмни ва тарихий ривожланиш ҳақидаги прогрессистик нуқтаи назарларни рад этувчи, маънавий шароитда шаклланади. Инсони ижтимоий гуруҳларга ва тарихий жамоаларга бирлашиш сабабини унинг ички дунёсининг доимо барқарор кайфиятлилигидан келиб чиқиб, м. гуманитар билимларнинг тахлил қилиш ва тушунтириш вазифасини бажаради. Конкрет тадқиқотларда миллий, тоталитар, Европа, африка, бюракратик ва ҳ.к. м. турлари бор.
Инсоннинг м.ти, илк бор ижтимоий–маданий анъаналардан ва халқнинг тарихий қадриятлари асосида шаклланади.
Унинг хусусиятларидан бири – инертлилидир. Ижтимоий–сиёсий, иқтисодий шарт–шароитларнинг ўзгаришларига нисбатан м.нинг ўзгариши сустроқ бўлади.
М. тушунчасини Р.Эмерсон, Леви–Брюль, Ж.Лефевра, Л.Февра каби олимлар, ўз нуқтаи назарлари асосида, ёритиб берганлар.
М.нинг турли хил моделлари, концепциялари гуманитар билимни ўрганиш учун янгича методологик асосларни яратиб берди ва фанлараро муносабатга асосланган янги йўналишларни барпо этишга асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |