Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet136/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МАЪНАВИЯТ (араб. «маънавият» – маънолар мажмуи) – кишиларнинг фал-ий., ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. М. мафкура, тафаккур тушунчаларига яқин ва улар бир – бирларини тақозо этади.
Одамзот пайдо бўлибдики, у кўп минг йиллик тараққиёт жараёнида ўзини ўраб олган табиат, турли ҳодисалар, воқеалар, ҳаётий тажрибаларни кузатган, уларнинг сабаблари ва қонуниятлари тўғрисида мушоҳада қилган, турли тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилиб келган. М., инсоннинг бутун умри давомида, унинг кучига куч қўшадиган, идрок ва ақл–заковатини кенгайтирадиган ва мустаҳкамлайдиган восита саналган. М. ва маънавий бойликлар, қадриятлар давлат, халқ, миллат, жамият, айрим шахсларнинг бебаҳо хазинаси ва тараққиёт манбаидир. Мустақиллик туфайли, ўзбек халқининг кўп асрлик бой тарихий, илмий, маданий ва диний меросини ўрганиш, ундан, халқнинг умумий ва бебаҳо мулки сифатида, фойдаланишга кенг йўл очилди.
Мустақиллик даври миллий истиқлол маънавиятини тиклаш ва ривожлантириш, миллий тил ва маданиятни тараққий эттириш, миллий ўз–ўзини англаш, миллий ҳис–туйғулар, ғурур, ватанпарварликни камол топшириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқдир. Мустақил Ўзбекистон тараққиёти жамият аъзоларининг ҳар бир шахс ва айниқса, ёшларнинг маънавий камолоти, истиқлол ғояларининг кишилар онгига, кундалик турмушига чуқурроқ сингишига боғлиқдир. Мустақил тараққиёт йўлида миллий онг ва миллий ўз–ўзини англаш маънавий камолотнинг асосий негизи ҳисобланади.
Келажаги буюк Ўзбекистонни барпо этишда фаол қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўз мамлакати, халқи, миллатининг ажралмас бўлаги эканлигини англаши миллий маънавият ва онгнинг таркибий қисмидир.
Маънавиятимиз, Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига дадил ишонч билан юксалиб бораётганлигини, халқимизда юксак инсонпарварлик қадриятлари тикланаётганлиги ва такомиллашаётганини ифодаловчи, ўзига хос дунёқарашдир.
М. соҳасида, мустақил Ўзбекистон олдида, муҳим вазифалар турибди. Улардан асосийси м.имизни бойитиш ва мустаҳкамлашдир. М., истибдод й.ларида, ҳар жиҳатдан камситилди ва ягона ҳукмрон мафкурага бўйсундирилди. Оқибатда, мас., ўзбек халқи тасаввуф фалсафасини ва унинг машҳур намояндаларини ўрганишдан маҳрум бўлди. Ҳуқуқ соҳасида эса Ўрта Осиё цивилизациясининг ҳуқуқшунослик борасидаги бетакрор хизматлари инобатга олинмади, ахлоқий қарашлар ва ижтимоий фалсафага тегишли, чуқур мазмунли асарлар бир томонлама ёритилди ва ҳ.к.. Буларсиз мустақил Ўзбекистоннинг маънавияти кемтик, тўлақонли бўлмайди. М.имизнинг бор кучи, мазмунан теранлиги ва ранг–баранглигини, унинг кўҳна тарихнинг қаърига сингиб кетганлигини, ҳозирги салоҳияти чексиз эканлигини тўла равишда, кўрсатмоқ учун «Авесто» ва зардуштийлик таълимотидан, ахлоқий қадриятлари ва мусаввирлик санъатидан бошлаб, Форобий, Навоий, Бобур, Фурқат, Беҳбудий ва Фитрат каби алломалардан то ҳозирги кунларгача, унинг бутун бир занжирини қамраб турадиган яхлит силсиласини яратмоғимиз зарур. Бу борада, ишлар кун сайин, йил сайин кенгайиб ва тезлашиб бормоқда.
Илғор миллат ва ривожланган давлат бўлишнинг зарурий шартларидан бири бой, илғор маънавиятга эга бўлишдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish