Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet131/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ - маданиятнинг моҳияти, ривожланиш қонуниятлари, тараққиёт босқичлари ва истиқболларини яхлит, бир бутун ҳодиса сифатида ўрганувчи фан.
М.ф.си фалсафа бағридан фан сифатида ажралиб чиққани учун ҳам улар ўртасида узвий боғлиқлик бор. Хусусан, фалсафий қонунлар ва категорияларни билиш маданият ривожланиши муаммоларини назарий-методологик жиҳатдан тўғри ечиш учун замин яратади. Маданият фалсафаси эса маданиятнинг хилма-хил кўринишларини конкрет таҳлил қилиш асосида фалсафий қонунлар ва тушунчаларнинг мазмунан бойиши, фалсафанинг ижтимоий амалиёт билан билан алоқасининг кенгайиши ва чуқурлашишига, у илгари сураётган хулосалар ва қоидаларнинг конкретлашувига хизмат қилади.
М.ф.си ижтимоий тараққиётнинг субъетив томонларига, кишилар фаолияти билан боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор бериш билан бир қаторда маданий жараёнлардаги типиклик, қонуниятлилик, моҳиятлиликни ҳам тадқиқ қилади.
М.ф.сига бошқа фанлар маълумотларидан фойдаланиш билан бирга ўзининг эмпирик материалларини йиғиш ва таҳлил қилиш ҳам хосдир.
М.ф.си ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро алоқа, таъсирда бўлиб, уларнинг категориялардан фаол фойдаланади. Мас., фалсафа фанидан “фаолият”, “тараққиёт”, “ворислик”, “бошқарув” каби категорияларни қабул қилиб олиб, ўзининг “маданий фаолият”, “маданий тараққиёт”, “маданий ворислик”,”маданиятни бошқарув” каби категорияларни ишлаб чиқади. Бугунги кунда м.ф.си билан бошқа фанлар орасида ҳам чегаравий тадқиқотлар яратилмоқда. Хусусан, м.ф.си билан билан иқтисодиёт чегарасида иқтисодий маданият, сиёсатшунослик билан боғлиқ соҳада эса сиёсий маданият ўрганилаётгани фикримизга далил бўла олади.


МАНФААТ – индивид ва ижтимоий гуруҳлар фаолиятининг асосий сабаби. М. фаолиятни келтириб чиқарибгина қолмай, унинг йўналиши, восита ва шакллари, мақсадини ҳам белгилаб беради.
М.нинг шахс ва жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши антик файласуфлар – Демокрит, Платон, Аристотель томонидан эътироф этилган. Ўрта осиёлик буюк файласуфлар – Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва б. манфаат – сиёсат, ахлоқ ва ҳуқуқ негизида ётишини эътироф этганлар.
Марксизм таълимотида м. ижтимоий муносабатлар ва фаолиятнинг асосий сабаби сифатида эътироф этилади. Марксизм материалистик таълимот сифатида асосан моддий м.ларга эътибор қаратган ва уни ижтимоий ҳаракатнинг пировард сабабчиси деб ҳисоблаган. Аслида манфаат жуда мураккаб таркиб ва системага эга бўлиб, турли давр ва вазиятларда унинг турли кўринишлари муҳим ўрин тутади.
М. турлари бир неча белгилар асосида тасниф қилинади. М. субъектига кўра, шахс, гуруҳ ва жамият м.ларига бўлинади. М. қайси эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқлигини ҳисобга олиб моддий ва маънавий м.ларга бўлинади. Маънавий м.лар эса, ўз навбатида, сиёсий, руҳий, ахлоқий ва б. турларга бўлинади.
М. лар шаклланишининг муайян эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ тарзда вужудга келади. Шуни эътиборга олиб, эҳтиёж йўқ жойда м. ҳам бўлмайди, деган хулосага келиш мумкин. Шунинг учун м.ларни атроф–муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг субъект эҳтиёжларига мослиги, дейиш мумкин. Субъект ўз манфаатларини қанчалик чуқур англаса, уларни рўёбга чиқариш учун шунчалик қулай имконият туғилади.
М.ларни чуқур англаб етмаслик шахс ёки гуруҳ ўз манфаатларига зид фаолият юритишларига сабаб бўлиши мумкин. М.ларни англаш даражаси эса шахс ва ижтимоий гуруҳнинг маънавий тараққиёти даражасига боғлиқдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish