Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet130/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МАДАНИЯТ - лот. «cultura» - ерга ишлов бериш, парваришлаш маъносини англатади. Мил.ав. 45–йили Рим нотиғи, машҳур файласуф Цицерон «маданият» атамасини ақлга ишлов бериш маъносида ишлатган. Унинг фикрича, деҳқон ерга ишлов бергани каби инсон ҳам сўз, ақлига ишлов бериб туриши зарур.
М. кўп қиррали ва чуқур мазмунга эга тушунча бўлиб, у жамият тараққиёти давомида инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритилган барча моддий ва маънавий ютуқларнинг мажмуидир. Моддий м. деганда, инсон фаолияти туфайли яратилган «иккинчи табиат», яъни ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари, меҳнат кўникмаларини, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида яратилган ва ҳаёт учун хизмат қиладиган барча бойликларни назарда тутиш лозим.
Маънавий м.нинг қамрови беҳад кенг бўлиб, у ижтимоий онгнинг барча шакллари, яъни фалсафий, конкрет илмий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний қарашлар, маориф, таълим–тарбия, мактаб, ўрта ва олий таълим, фан, м. муассасалари, оммавий ахборот воситалари, санъат, халқ маънавий ижодиётининг барча турларини қамраб олади. Моддий ва маънавий м. бир бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлдиради. Инсон амалий фаолиятининг ҳар қандай турида айни бир вақтнинг ўзида унинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний меҳнати объектив равишда иштирок этади.
М. тарихи жамият тарихининг ажралмас бир қисмидир. Унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг қадимий босқичларига бориб тақалади.
М. жамият тараққиётида қуйидаги ижтимоий вазифаларни бажаради: 1.Билиш функцияси. М.да кўп асрлик инсон фаолияти даврида оламдаги нарса ва ҳодисаларни билиш ва уларни ўзлаштириш жараёнида тўпланган тарихий тажриба мужассамланган. 2. Ахборот узатиш вазифаси. М. бир авлоддан иккинчисига ижтимоий тажриба етказиш шаклидир, яъни тарихий ворислик вазифасини бажаради. 3. Мулоқот вазифаси. Моддий ва маънавий–тарихий ёдгорликларда ўз аксини топган маълумотларни қабул қилиш жараёнида биз ўтмишдаги авлодлар турмуши, уларнинг диди, маданий даражаси, шунингдек, машҳур асарларни бунёд этган муаллифлар билан мулоқотда бўламиз, ўша даврнинг нафасидан хабардор бўламиз. 4. М. инсон ахлоқ–одоби, хатти–ҳаракатини баҳолаш ва тартибга солиш вазифасини бажаради. 6. М. кишиларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш вазифасини ҳам бажаради.
М. юксалиш мезонлари хилма–хил бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: жамият тараққиётида яратилган маънавий қадриятлар кўлами ва сони, уларнинг тарқатилиш даражаси, инсонлар томонидан ўзлаштирилиши; маънавий м.ни барча турларининг бир текис тараққий этиши; маданий қадриятлардан баҳраманд бўлишда барча кишиларнинг иштирок этиши; м. маҳсулотларини яратишда аҳолининг барча қатламлари кенг ва онгли равишда иштирок этиши; кишиларнинг маданий юксалишга ўз ҳиссаларини қўшишлари учун жамиятда барча имкониятларнинг мавжудлиги.
Ўзбек халқи жаҳон м.ти тараққиётига катта ҳисса қўшган кўп асрлик бой ва ранг–баранг м.тига эга. Мустаққиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish