Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet173/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПАРМЕНИД (мил.ав. VI–V асрлар) – қадимги юнон файласуфи. Элей фалсафий мактабининг йирик вакилларидан бири, Ксенофаннинг машҳур шогирди, Зеноннинг устози. Манбаларга қараганда, П. бой бадавлат оилада таваллуд топган, дурустгина билим олиш имкониятига эга бўлган. Файласуфнинг қарашлари унинг "Табиат ҳақида" номли достонида ўз ифодасини топган. Достон мажозий хусусиятга эга бўлиб, унда ўспириннинг ҳақиқатни кўрсатиб берувчи худо ҳузурига қилган саёҳати тўғрисида ҳикоя қилинади. П.нинг таъкидлашича, борлиқ ўзгариш ва кўпликни рад этувчи борлиқдир. Аслида у ҳар қандай хилма–хилликка зиддир. У доимо ва ҳар қандай вазиятда ўзига тенг ва мутлақо ўзгармас бир нарса сифатида талқин этилиб, милетчилар ва Гераклитнинг илк асосларига қарама–қарши қўй.ади.
Ҳар қандай фалсафий қараш пировард натижада қуйидагиларнинг бирига жавоб бермоғи лозим: 1) борлиқ мавжуд, йўқлик мавжуд эмас; 2) борлиқдан ташқари, ҳатто йўқлик ҳам мавжуддир; 3) борлиқ ва йўқлик нисбатан бир–биридан фарқланмайди. Биринчи кўриниш Элея мактабига, иккинчи кўриниш – пифагорчилар мактабига, учинчи кўриниш эса ўз навбатида, эфеслик Гераклитга хосдир.
П. Гераклит диалектикасини қабул қилмайди. У борлиқ билан йўқликни бир вақтнинг ўзида айнан ва бир–биридан фарқланувчи жиҳатлар таъкидлайди. "Борлиқ мавжуд, йўқлик эса мавжуд эмас" шиори ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган ҳақиқий асосдир. У оламнинг ягоналигини уқтириб беришга қодир. Йўқликка келсак, уни ҳатто фикрда ҳам ифодалаб бўлмайди. Билиш, уқиб олиш, талқин этиш борлиққа тааллуқлидир. Борлиқ абадийдир. Борлиқнинг пайдо бўлиши мантиққа зиддир. У йўқдан бор бўла олмайди, чунки йўқ нарса мавжуд бўлиш имкониятидан маҳрум. Бундан ташқари у бошқа бир нарсадан келиб чиқмайди, чунки борлиқ ягонадир. Борлиқ вақтда ибтидосиз ва интиҳосиз бўлса–да фазода у чегараланган бўлади. У пуфаксимон шаклда мавжуддир, таркиби бир хил, ҳамма жойда марказдан бир хил масофада туради.
Элейликлар, жумладан П. учун пайдо бўлиш, ўзгариш, хилма–хиллик йўқликнинг яққол тимсолидир. Секст–Эмпирикнинг таъкидлашича, Аристотель П. ва унинг издошларини "осудачилар" ва "ғайритабиатшунослар" деб атайди, чунки улар ўзларининг фалсафий қарашларида табиат ҳаракат манбаи эканлигини рад этадилар. Демак, ўзгаришлар ҳаракат тўғрисидаги ҳар қандай фикр–мулоҳаза, кишиларнинг одати туфайли шаклланган, оддий кундалик тасаввурлардан бошқа нарса эмас. П. ақлий билишга асосланган ҳақиқатни сезгиларга таянган мушоҳададан тубдан фарқ қилади. Сезгилар имкониятига ортиқча баҳо бериш кундалик оддий тажриба натижаси саналади. Кўп эшитиш, кўриш, сўзамоллик донишмандликнинг ҳақиқий намунаси бўла олмайди.
Ҳақиқат ақл орқалигина юзага чиқади. Файласуф гарчанд сезгиларга, ҳиссий тажрибага етарли даражада баҳо бермаган бўлса–да уларнинг кўмакчилик аҳамиятини бутунлай инкор этмайди. Сезгилар мақомини камситиш, уларга ақлни қарама–қарши қўйиш П.нинг борлиқ тўғрисидаги таълимотининг мантиқий давоми бўлади. У милеет мактаби ва Гераклитнинг илк асосларига қарама–қарши қўйиб келинади. Хуллас, П. билишда ақл мақомига алоҳида эътиборни қаратган бўлса–да унинг бутун реал жараёнлар тўғрисидаги қарашлари кўп жиҳатдан ноилмий, мифологик хусусиятга эгадир. Унинг таъкидлашича, Коинот марказида ҳақиқат ва зарурият туради. У сайёралар ва юлдузлар ҳаракатини бошқаради. У барча худолардан аввал Эрос – меҳр–оқибат маъбудасини яратган. У туфайли одамлар ўзаро ҳакмкорликка интиладилар, ўз мақсадларига эришадилар. Ҳар ҳолда П.нинг фалсафий қарашлари жаҳон фалсафий тафаккурининг ўзига хос бир кўриниши сифатида эътиборга сазовордир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish