Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet170/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ОПТИМИЗМ – (лот. optimus – энг яхши, деган маънони билдиради) кечаётган воқеа, ҳодисаларнинг боришига икки хил қарама–қарши фикрлар ёки муносабатларни яхшиликка йўйиш билан ифодалаш. О. пессимизмнинг, яъни тушкунликнинг акси.
О. кечаётган воқеа ёки ҳодисанинг порлоқ истиқболига, эзгуликнинг қабоҳат, яхшиликнинг ёмонлик, адолатнинг адолатсизлик, ёруғликнинг қоронғулик, ҳурликнинг бидъат ва зулм устидан албатта ғалаба қилишига илм ва маърифат асосида келажакка умид билан кучли ишонишдир.
Фалсафа тарихида ва умуман, ижтимоий билимлар тарихида оптимистик қарашларни билим соҳиблари турлича ва бирон–бир тарзда ифодалаб, тарғиб қилиб келганлар. Мас., ўрта аср Шарқ ва Европа Уйғониш даври инсонпарварлик ғоялари вакиллари, ХVIII аср француз маърифатпарварлари, XIX аср охири XX аср бошларининг маърифатпарвар ватандошларимизни маълум бир фикр мулоҳазалари нуқтаи назаридан ушбу йўналишдагилар қаторига қўшиш мумкин. Уларнинг қарашлари оптимистик руҳ билан йўғрилган бўлиб, илгари сурган ғоялари ва фикрича истиқболли келажакка инсон ҳаёлининг фақат эзгу ишларга ишончи орқалигина эришиш мумкин. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, улар халқ оммасини ҳаётни севишга, инсон ақл–идрокини қадрлашга, илм–маърифатни эгаллашга чорлаганлар.
Тарихий тараққиёт жараёнида оптимистик қарашлар ва уларнинг йўналишлари давр тақозаси ҳамда талабига кўра турлича кўринишларга эга бўлган. Жумладан, диний оптимизм, хаёлий оптимизм, абстракт оптимизм, жамият тараққиётининг эҳтиёжига кўра – сиёсий оптимизм, бугунги кунда Ўзбекистонга хос бўлган мустақиллик оптимизми шулар жумласидан бўлиб, уларни умумлаштирган ҳолда ижтимоий оптимизм деб ифодалаш мумкин.
Ҳар қандай тарихий жараённинг асосий белгиларидан бири шунингдек, унинг минтақавий ва миллий ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга бўлган оптимизм, ижтимоий онг мулки сифатида ҳар бир шахснинг шу жамиятга, шу муҳитга мавжуд ижтимоий сиёсат ва иқтисодиётга мансублигини англаб етишига бевосита таъсир этади. Шунинг учун ҳам у табиий – биологик асосга эга бўлган, инстинкт сифатида эмас, балки кундалик, йиллик, асрлик ижтимоий воқелик кўринишида шаклланади, мустаҳкамланади, фаолият кўрсатади ва ривожланади. Шу боис оммавий кундалик онг янги реалистик мазмун намоён қилган оптимистик ғоя ва мафкуравий ҳиссиётлар билан бойиб боради.
Бугунги кунда эса Ўзбекистон халқининг ҳаётбахш кайфиятининг асосида мустақиллик оптимизми ётади. Бу юз бераётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларида, уларнинг кўлами ва фуқароларнинг миллий ўзлигини эркин намоён этиш имкониятларининг ривожида кўринмоқда, ифода этилмоқда.


ОРГАНИК (юнон. organ – қурол, восита) – яхлит, бир бутун органик система. У механик системадан фарқли ўлароқ бир бутунлик, яхлитликни ташкил этади. Унинг моҳиятидан бўлакларининг хусусиятларини топиб бўлмайди. Организмсимон система бўлаклари фақат шу система таркибида ўзининг белгиловчи хусусиятларига эга бўлади, акс ҳолда бутунлай бошқа нарсаларга айланади. Мас., тирик мавжудот организми органик системадир ва унинг бўлаклари ушбу системадан ажратилса, ўз моҳиятини бутунлай йўқотади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish