Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet178/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПОППЕР Карл Раймунд (1902 - 1936) – инг. файласуфи . 1937 йилгача Вена шаҳрида, 1937-1945 й.лари Янги Зеландияда ишлади. 1946 й.дан 70-й.лар ўртасигача Лондондаги иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби проф.и сифатида ишлаган. Мантиқий позитивизм таъсири остида бўлган, лекин ўзининг фалсафий концепциялари – танқидий рационализм ва илмий билимнинг ортиши ҳақидаги назария (фалсификационизм)ларни – неопозитивизмга қарши яратган. Мантиқий эмпиристларнинг илмий мулоҳазаларни мезони верификация тамойили деган фикрга қарама-қарши равишда Поппер фалсафанинг асосий вазифаларидан бири сифатида демаркация муаммосини (илмий билимни ноилмий билимдан ажратиш) илгари сурди.
П.нинг фикрига кўра демаркация усули – фалсификациядир, яъни ҳар қандай фанга тегишли фикрни рад этиш мумкин. У мантиқий позитивистларнинг тор эмпиризмидан ҳамда билимнинг мутлақ ишончли асосини излашдан воз кечди. П.рнинг қарашларига кўра, билимнинг эмпирик (тажрибавий) ва назарий даражалари бир-бири билан узвий боғлиқдир; ҳар қандай илмий билим фақат гипотетик, таҳминий характерга эга ва хато (“фаллибилизм” тамойили) бўлиши мумкин. Илмий билимнинг ортиши дадил гипотезаларни илгари суриш ва уларни рад этилишини амалга оширишдан иборат. Бунинг натижасида илмий муаммолар ҳал этилади. Ўзининг мантиқий-методологик ва космологик концепцияларини асослаш учун П. неодарвинизм ва эмержент ривожланиш ғояларидан фойдаланган. У илмий билимнинг ортишини дунёдаги умумий эволюцион жараёнларнинг хусусий кўриниши сифатида тушунади. Поппер томонидан илгари сурилган “уч дунё” назариясида бир-бирига редукция қилиб бўлмайдиган жисмоний ва ментал дунёларнинг, шунингдек объектив билим дунёсининг мавжудлиги таъкидланади.
П. тушунтиришнинг дедуктив-номологик схемасининг асосчисидир. Бу схемага мувофиқ агар мулоҳаза мувофиқ қонунлар ва чегара шартлари мажмуидан дедуктив равишда чиқарилган бўлса, тушунтирилган ҳисобланади. Мантиқий семантика ғояларига асосланган ҳолда П. илмий назариялар (гипотезалар) мазмунининг ҳақиқийлиги ёки ёлғонлигини аниқлаш усулини таклиф қилди. Эҳтимолнинг мой.лик сифатидаги оригинал талқинини ишлаб чиқди ва б. Илмий билимнинг ортиши назариясини яратиш дастури жиддий қийинчиликларга дуч келди. Булар: П. томонидан фалсификация тамойилининг мутлақлаштирилиши, илмий билимнинг объектив жиҳатдан ҳақиқийлигини тан олинмаслиги, билим асосларини талқин этилишидаги конвенционализм ҳамда объектив билимнинг тарихий жиҳатдан ривожланаётган билувчи субъектдан ажратилишидир. П. таклиф қилган илмий назариялар ҳақиқатнамолигини баҳолаш меъёрининг ички қарама-қаршилиги исботланган.
П.нинг охирги фалсафий асарлари онг назариясини ишлаб чиқишга (бу назарияни у физикалистик редукционизмнинг кескин танқидига асосланган эмержентизм нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда яратишга уринади), ҳ. замон фалсафасидаги иррационал ва релятивистик майлларга (тенденцияларга) қарши йўналган рационализмнинг ҳимоясига бағишланган. Ижтимоий фалсафа соҳасида П. марксизм ва тарихийликни танқид қилади. У ижтимоий ривожланишнинг объектив қонунларини ва жамият ривожланиши тақдирларини башорат қилиш мумкинлигини рад этади. Унинг идеали очиқ жамият эди. П. ғоялари Лакатос, У.Бартли, Агасси концепцияларида, шунингдек танқидий рационализмнинг турли йўналишларида (Алберт, Х.Шпинер ва б.) ривожлантирилди. Фалсификационизмни рад этишга ҳаракат қилган концепцияларнинг (мас., Кун, Фейерабенд) ўзи ҳам бу ғоялар таъсирида бўлган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish