Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet175/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПАТРИСТИКА (лот. pater - ота) - II-VIII асрларда “черков авлиё оталари” (билим берувчилари) деб танилган христиан мутафаккирларининг илоҳиётга оид фалсафий, ижтимоий-сиёсий таълимотлари мажмуаси. Рус анъаналарида «п.» атамаси «авлиё оталар адабиёти» атамаси орқали ифодаланган. П.нинг таниқли муалифларидан қуйидагиларни эътироф этиш зарур: Ориген, Александриялик Климент, Буюк Василий, Григорий Назианзин, Ниссалик Григорий, Иоанн Златоуст, Византиялик Лентий, Максим истиғфорчи, Иоанн Дамаскин; ғарбда эса – Иероним, Амвросий, Авлиё Августин.
П.нинг асосий мавзуларига: учлик мавзуси, яъни уч кўринишдаги худонинг (худо-ота, худо-ўғил, худо - муқаддас руҳ) ягоналиги ҳақидаги таълимот, христология мавзуси, яъни Исо пайғамбарнинг икки табиатининг – илоҳий ва инсоний мутаносиблиги ҳақидаги таълимот, черков йиғинларига (жоме) бағишланган мавзу, худога етишиш йўлларини билиш мавзуси, монахлар ва христиан зоҳидлари маънавий ҳаёти тажрибаларини умумлаштириш каби мавзулар.
Черков Реформацияси асосчилари М.Лютер ва Ж.Калвинлар авлиё оталар обрўсини рад этди. Православ ва рим-католик черкови учун патристика асарлари библия билан бир қаторда христиан таълимотининг муҳим манбаси бўлиб қолмоқда. П. ғоялари Ғарбий Европа ва рус фалсафаларига таъсир кўрсатган.


ПЕРИПАТЕТИКЛАР (юнон. peripatiеwт - сайр этаман)–қадимги юнон мутафаккири Аристотельнинг шогирдлари ва издошлари бўлиб, п. Лицейда, тингловчилар билан бирга, сайр қилиш чоғида, маърузалар ўқишни одат қилиб олганлар. П.ларнинг бир қанча авлодларини мисол илиб келтириш мумкин. Биринчи п. мактаби мил. авв. IV-I а.ларда мавжуд бўлиб, унга, аввал, Теофраст бошчилик қилган мутафаккирлар гуруҳи – Эвдем Родосский, Аристоксен Тарентский, Дикеарх Мессенский ҳамда Теофраст шогирдлари–Деметрий Фалерский, Дурис, Хамелемон, Праксифанлар, кейинчалик, лампсаклик Стратон, Аристон, Кеосский, Критолай Ликийский, Диодор Тирский Эримнейлар раҳбарлик қилган файласуфлар, олимлар мансуб бўлган.
Айниқса Теофраст (тахм. мил.ав. 375-285 й.) бошчилик қилган даврда Лицей мисли кўрилмаган даражада гуллаб яшнади. У ерда тахминан 2000 га яқин ўқувчилар бўлган. Теофраст таълимотининг кўп жойлари Аристотель таълимотига ўхшайди. Диоген Лаэртскийнинг хабар беришича, у бир қанча асарлар муаллифи бўлган. Бу асарларда у “Биринчи фалсафа” сингари, мантиққа оид масалаларни ҳам кўриб чиқади. Унинг илмий фаолиятининг диққат марказида энг аввало табиатшунослик (антик даврда физика деб аталган) фанлари ва ботаника фани турган. У 5000 дан ортиқ ўсимликлар турини тавсифлаган.
Родослик Эвдем алоҳида фанлар тарихига бағишланган бир қанча асарлар муаллифи ҳисобланиб Аристотель таълимотини янада оммавийлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. У Аристотелнинг ахлоқ соҳасига оид қарашларидаги идеалистик тенденцияни янада ривожлантиради. “Энг олий бахт-саодат –маънавий мушоҳада, яъни Худони мушоҳада қилишдадир” деган тезисни ёқлаб чиқади.
Эвдемдан фарқли равишда Аристотелнинг икки шогирди – Аристоксен ва Дикеарх ахлоқий таълимотдаги материалистик тенденцияга алоҳида эътибор қаратадилар ва уни янада ривожлантирадилар. Улар шунингдек, Аристотелнинг назарий фалсафага оид қарашларини ривожлантиришга камроқ аҳамият бериб, асосий эътиборни унинг фалсафа ва фаннинг конкрет соҳаларига тааллуқли фикрларини тараққий эттиришга қаратганлар. Мас., Аристоксен - мусиқа назарияси, бошқалари - табиатшунослик, тарих, адабиёт масалаларини ўрганиш билан машғул бўлганлар. Уларнинг баъзи асарлари хусусан, Теофрастнинг, ботаникага оид, китоби бизгача етиб келган.
Теофраст ўлимидан кейин п.лар мактабини Лампсаклик Стратон бошқаради. Унинг қизиқишлари табиат соҳасига қаратилган бўлса ҳам, Диоген Лаэртскийнинг келтирган маълумотларига кўра унинг илмий ишлари орасида мантиқ ва этика масалаларига қаратилган тадқиқотларни кўриш мумкин. Стратон Аристотел таълимотидаги баъзи идеалистик элементларига танқидий ёндашган. У Аристотелнинг дуализмга олиб келувчи фикрларини рад этган.
П.нинг иккинчи авлодини мелоднинг 1-асрида яшаб, ижод этган мутафаккирлар - Андроник Родосский, Боэт Сидонский, Ксенарх, Стасей Неополский, Аристон Александрийский, Николай Дамасский ташкил этиб, улар, асосан, Аристотель асарларини нашр этиш ва шарҳлаш билан шуғулланганлар.Бу даврда кўпгина перипатетиклар тарихий биография, адабиётшунослик ва ахлоқ масалалари билан шуғулланганлар.
П.ларнинг учинчи авлодига Александр Эгский, Сотион, Андраст, Герман, Аристокл Мессенский, Сосиген, Александр Афродизийскийлар мансуб бўлиб, улар I-II асрларда, замондошлари сингари, Аристотель асарларини нашр этиш, шарҳлаш, тартибга солиш ва тарғиб қилишга кўпроқ эътибор берганлар. Улар орасида Александр Афродизийский ажралиб турган. У Аристотель таълимотидаги рационализм масалаларига алоҳида эътибор берган. Аристотелизм қолдирган изларни платончилар, пифагорчилар ва стоикларда, эклектиклар ёки ўрта платончиларда кўриш мумкин. Улар неоплотонизм шаклланишида муҳим ўрин тутганлар. П. мактаби мил.ав. 529 й.гача тахминан 900 йил фаолият юргизган.
Перипатетизм – Аристотель фалсафасини ўзлаштирган ва уни ривожлантирган оқим. П. ўрта аср ислом фалсафасининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган. Унинг асосий намояндалари Киндий (800-879), Форобий (870-950), Ибн Сино (980-1037), Ибн Туфайл (1110-1185), Ибн Рушд (1126-1198)лар ҳисобланиб, бу тушунча «фалосифа»(«файласуфлар»), «арислийюн» («аристотелчилар»), «машшоиюн» («перипатетиклар») ва «ҳукамо» («донишмандлар») атамалари билан ҳам ишлатилган. Шарқда Аристотель мантиғининг кенг тарқалиши (тушунча, мулоҳаза тўғрисидаги таълимотлар, силлогистика, категориялар, зиддиятлар ва қарама-қаршилик тўғрисидаги таълимотлар) бевосита ана шу мактаб намояндалари билан боғлиқ.
Улар Аристотель ва б. юнон мутафаккирлари асарларини таржима қилишган ва шарҳлашган, тартибга солганлар ва ривожлантирганлар. Уларни борлиқ, субстанция, мантиқ масалаларини ҳал қилишга ёндашиш усуллари, мантиққа оид асарларининг тузилиши, фанлар классификациясига эътибор бериши, шунингдек, Форобийнинг "Иккинчи муаллим", деган ном билан шухрат қозониши – Аристотель фалсафий ва илмий меросининг Шарқ мутафаккирлари тафаккур тарзига ва ижодига ниҳоятда катта таъсир кўрсатганлигидан далолат беради.
Улар юнон мутафаккирларининг фалсафий қарашларини янада ривожлантирганлар ва бир қатор ноаниқликларни эса тўлдирганлар. Мас., Киндий Аристотель ва А.Афродизийскийларнинг ақлга оид назарияларини ўрганган ҳолда, ўзининг қарашларини баён этган. Аристотель икки хил ақлни ёзади: назарий ақл ва амалий ақл. Унга қарши А.Афродизийский уч хил ақлдан бахс этади: 1. Моддий ақл; 2. Малакий ақл; 3. Фаол ақл. Киндий эса унга яна қўшимча қилиб ақлни тўртга бўлади: 1. Бил-феъл ақл; 2. Бил-қувва ақл; 3. Бил-малака ақл; 4. Зоҳир ақл;
Аристотель қарашларида Яратувчи коинот ичидаги моддий бир куч бўлиб, унинг вазифаси моддага фақат илк ҳаракатни бермоқдан иборат қилиб кўрсатилган.
Форобий Аллоҳ модданинг ташқарисида ҳам бор бўлиб, олий бир борлиқ ҳамда моддага фақат шакл берибгина қолмай, у билан ҳар доим алоқададир деб таъкидлаган.
Шарқ перипатетик вакиллари фақатгина Аристотель меросига эмас, балки Плптон ва янгиплатончилик ғояларидан ҳам таъсирланганлар. Мас., мантиқ соҳасида Аристотелга суянган бўлсалар, метафизика, сиёсат ва ахлоқ соҳаларида Платон ва янгиплатончилик қарашларига эргашганлар. Шунинг учун уларнинг фалсафалари эклектик бир фалсафадир. Шарқ п.и антик мерос шарҳчилари сифатида Ғарбий Европада ҳам маълум бўлган ва сўнгги ўрта аср фалсафасини ривожланишига жиддий таъсир кўрсатган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish