МАМАЮСУПОВ Мамуржон
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти
АХМАД ТАБИБИЙ ДОСТОНЛАРИ МАНБАЛАРИНИНГ МАТНИ ТАВСИФИ
Аннотация. Ушбу мақолада XIX аср охири ва XX аср бошлари Хива адабий мухитининг йирик вакилларидан Ахмад Табибийнинг ижоди тадқиқи ҳақида маълумот берилган. Ижодкор ҳақидаги маълумотлар имкон қадар тўпланиб, шоир шахсига, унинг маҳоратига, кўчирилган қўлёзма ва тошбосма нусхалар асосида ёндашилди.
Калит сўзлар: Ахмад Табибий, девон, ғазал, колофон, пойгир, жадвал, ҳошия, Вомиқ ва Азро.
Ахмад Табибий XIX аср охири ва XX аср бошлари Хива адабий мухитининг йирик вакилларидан. Шоир ижоди юзасидан ўтган асрда айрим тадқиқотлар олиб борилган. Ахамиятли жихати шундаки, шоир ижоди юзасидан амалга оширилган биргина тадқиқот бўлиб, бу тадқиқот хам мафкура талаблари асосида амалга оширилган. Шу пайтгача Ахмад Табибийнинг 50 га яқин шеърларидан намуналар табдил қилинган. Бундан ташқари шоирнинг “Вомиқ ва Азро” достонининг табдили хам мавжуд. Зеро Ахмад Табибий мумтоз адабиёт анъаналарини муносиб давом эттиргани хақда , 5 шеърий девон берган. У Феруз саройи шоирлари орасида юксак мартабага ега бўлган.
Бундан ташқари, шоир достоннавис ва таржимон сифатида хам адабиётимиз рувожига хисса қўшган.
Табибийнинг ҳаёти ва ижодига, хусусан “Мажмуаи си шуаро пайрави Ферузшоҳий’’ тазкирасига қизиқиш ўз замонасидаёқ бошланган эди. 1908 йилда Хивада илмий сафарда бўлган рус шархшунос олим А.Н Самайлович мақоласида, Мухаммад Юсуфбек Баёний (1840-1923)нинг “Шажараи хоразмшоҳий”асарида , Мухаммадамин ўғли Ҳасанмуродқори Лаффасий “Тазкиратуш шуаро” номли тазкирасида адиб ва унинг биринчи тазкираси ҳақида айрим мулоҳазалар учрайди. XX аср ўрталарига келиб Табибий ижодига қизиқиш янада кучайиб, бу ҳақда маълумотлар адабиёт дарсликлари, хрестоматиялар ва бошқа нашрларга киритила бошланди. 1968 йили Ф. Ғанихўжаев Табибийнинг ҳаёти ва ижодий мероси мавзуида номзодлик диссертацияси ёқдади. Шу йили унинг «Танланган асарлар»ини нашр эттирди. 1978 йили эса «Аҳмад Табибий» (ҳаёти ва ижоди) номи билан у ҳақдаги монографиясини эълон қилди1.
Ўтган асрнинг 60-80 йилларида эса Табибий тазкираларига илмий публистик ёндашув бошланиб ,қатор мақола ва рисолалар майдонга келди.
Асосий вазифаларимиздан Табибийнинг 7 Равза достонини таржимаси ва матн хусусиятларини тахлил қилиш. Бундан ташқари Назир ва Манзур достонларини матн тахлили хам кузда тутилган.
Табибийдан олинган қуйидаги байтларда биз юксак бадиий ифода маҳсуини кўришимиз мумкин:
Қодириким ҳама жаҳон яратиб,
Онда ҳар навъ инси жон яратиб.
Борчадин ашраф айлаб инсонни,
Билдуруб онча рози пинҳонни.
Кўнглин этти улумға лойиқ,
Тилини қилди нуктага нотиқ.
Токи ҳамдиға бўлсун ул зокир,
Борча аҳволиға бўлуб шокир2.
Қуйидаги байт эса тасаввуфий, насиҳатомуз маъно касб этган бўлиб, унда банданинг дунёга ортиқча ҳирс қўйиши уни Яратгувчисидан узилиб қолишига, фоний дунёни деб Буюк Зотнинг неъматларидан мосуво бўлишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |