7.1.Капитал қўйилмаларнинг моҳияти - Капитал қўйилмалар-ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида янги қайта қурилган, ҳамда кенгайтирилган жорий асосий жамғармалар ташкил қилишга мўлжалланган молиявий маблағлардир.
Капитал қўйилмаларнинг қуйидаги харажатлари - Капитал қўйилмалар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:
- қурилиш-монтаж ишларига;
- турли жиҳозларни ва асбобларни сотиб олишга;
- бошқа ҳар қандай харажатлар - лойиҳа қидирув ишлари, қурилиш майдонини тайёрлаш кабилар.
7.2. Капитал қўйилмалар ва уларнинг таркиби. - Капитал қўйилмаларнинг таркибида ускуналарнинг улушини, ҳамда ишлаб чиқариш иштирокчиларини – асосий фондларни фаол қисмини қурилиш ишларига нисбатан кўпайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни бирлигига капитал қўйилмаларни пасайишига олиб келади ва уларни иқтисодий самарадорлигини оширади.
| - Молиялаштириш манбаларининг номлари
| - 2012 йилги прогноз, млрд. сўм
| | | | | | | - Марказлаштирилган инвестициялар
| | | | - Давлат бюджети маблағлари
| | | | - Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди
| | | | - Бюджетдан ташқари фондлар маблағлари
| | | | - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (сўм эквивалентида)
| | | | - Хукумат кафолатлари асосидаги хорижий инвестициялар(сўм эквивалентида)
| | | | - Номарказлаштирилган инвестициялар
| | | - Ўзбекистон Республикасида 2012 йилги инвестицион дастур капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари
7.3. Капитал қўйилмаларни самарадорлигини ошириш. - Капитал қўйилмаларни самарадорлигини оширишдаги вазифалар:
- 1. алоҳида тармоқларга ва корхоналарга капитал қўйилмаларни йўналишини иқтисодий асослаш;
- 2. ўзининг техник даражаси бўйича ватан ва чет эл фани ва техникасини янги ютуқларига жавоб берадиган ва меҳнат унумдорлигини ўсишини, маҳсулот таннархини пасайтиришни ва ишлаб чиқаришни фойдалилигини ўстиришни таъминлайдиган қурилишларни ва лойиҳаларни сифатини ошириш;
- 3. қурилишларни ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни тезлаштириш, лойиҳа–смета ҳужжатлари ва моддий-техник ресурслар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни таъминлаш.
7.4. Капитал қўйилмаларнинг молиявий манбалари. - Капитал қўйилмаларнинг бош манбаъи–бир вақтнинг ўзида такрор ишлаб чиқариш жараёнида ижтимоий ишлаб чиқаришда фойдаланиш натижаси ва ишлаб чиқариш асоси сифатида иштирок этувчи миллий даромад ҳисобланади.
7.4.Капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари. - Капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари
- Давлат бюджети маблағлари
- Чет эл инвестициялари ва кредитлари
- Корхонанинг ўз маблағлари
- Бюджетдан таш-қари фондлар маблағлари
Do'stlaringiz bilan baham: |