Фотография (юнонча
photos - ѐруғлик,
qrapho - езаман) - объект
тарқатадиган ва қайтарадиган нурланишлар таъсирида ѐруғликка сезгир, юз
берадиган фотокимѐвий ҳамда фотофизикавий ўзгаришларни мустаҳкамлаш
йўли билан предметлар ва оптик сигналларнинг барқарор тасвирларини ҳосил
қилиш методларининг мажмуи.
Фотография нурланиш (оптик, рентген нурлар) таъсирида ва кейин
кимѐвий ишлов берилганда ѐруг сезгир қатламда ўзгариш содир бўладиган
фотоматериаллардан фойдаланишга асосланган. Фотография XV асрда
объектлар
тасвирини проектлаб, сўнг қоғозларга расмни чизишдан
бошланган. Бу усулни Леонардо до Винчи қўллаган. Лекин фотография ѐруғ
сезгир моддалар маълум бўла бошлагач, пайдо бўла бошлаган.
XVIII асрда дастлабки ѐруғ сезгир модда сифатида кумуш тузи
топилган ва тадқиқ қилинган. 1802 йил Буюк Британияда Т. Уэжвуд кумуш
тузи - Agto катламида тасвир (сурат)
олишга эришди, лекин уни
мустаҳкамлаш усулини билолмади.
1839 йил фотография ихтиро қилинган вақт ҳисобланади, чунки шу
йили француз Луи Жак Дагер Париж академиясига фотография усули ҳақида
ахборот беради. Кейинрок расм олиш учун зарур бўлган объектив ихтиро
қилинади (муаллиф венгриялик оптик И.Пецваль 1840 йилда) ва хул ѐруғ
сезгир қатламдан курук ѐруғ сезгир қатламга ўтилди.
XX асрда фотография асосий ахборот ва ҳужжатлаштириш
воситаси
бўлиб қолди. Фотография криминалистикада, кино санъатида, полиграфияда,
фан ва техникада кенг қўлланила бошлади. Фотография (статик-кўзгалмас),
киноматография (динамик ҳаракатли) ѐруғ сезгир қатламининг кимѐвий
таркибига қараб, оқ-қора ҳамда рангли ва бошқа хилларга бўлинади.
Ёруғликка сезгир материаллар - ѐруғлик нури таъсирида физик-кимѐвий
жиҳатдан ўзгарадиган материаллардир.
Фотография ва киноматографияда ѐруғ сезгир модда сифатида кўпинча,
кумушнинг галоид тузлари ишлатилади (AgВг - бром кумуш, AgСе - кумуш
хлорид, AgТ - кумуш йодид). Фотоқоғозга, фото-плѐнкага ва фотопластинкага
шундай моддалар берилади. Ёруғлик X электромагнит нурлари тўлқинлари
спектрининг тор соҳасини эгаллайди, яъни 750 мм дан (кизил, тўқ сарик,
яшил, зангори, тўқ зангори, бинафша) 400 мм гача.
Божхона йўналиши бўйича содир этиладиган жиноятларнинг олдини
олиш, уларни очиш, жиноий ҳодисага тааллуқли далилий ашѐларни, изларни
топиш, уларни тадқиқ этиш, шунинг асосида олинган натижаларни баҳолаш
ва улардан исбот сифатида фойдаланиш усуллари ва бошқа шу
каби
масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, содир этилган жиноятларни
«излар
совумай туриб» йўқ бўлмасдан, яроқсиз ҳолатга келмасдан фош этилишида
катта аҳамиятга эга бўлади.
Божхонага доир жиноятларни, шу қатори контрабандани аниқлаш ва
фош этишда биринчи ҳолатда божхона ходимининг хатти-ҳаракатлари, қўлга
олиш ҳолатини расмийлаштиришга ва контрабанда предметини ашѐвий
далил сифатида олишга қаратилган бўлиши керак. Бунда ашѐвий далилни
криминалистик объект сифатида мустаҳкамлаш жуда ҳам муҳимдир.
Шунинг
учун магнит, видеотасмалар ҳамда суд-фотография
усулларидан самарали фойдаланиш, контрабанда предметларини далилий
ашѐ сифатида олиш ҳамда мазкур жараѐнни видеотасмаларга ѐзиб,
мустаҳкамлаш эътиборга моликдир.
Суд-фотографияси - муҳим криминалистик соҳалардан ҳисобланади,
унинг
жиноятчиликка, шу жумладан божхонага оид қонунбузарликлар ва
жиноятларга қарши кўрашдаги ўрни каттадир. Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 91-«Далилларни қайд этишда ѐрдамчи усуллар. Баѐнномага
иловалар» моддасига биноан, далилларни қайд этиш учун баѐннома тузиш
билан бир қаторда овоз ѐзиш, видеоѐзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш,
қолиплар тайѐрлаш, нусҳалар олиш, режалар, схемалар тайѐрлаш ва
ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин.
Шундай
экан, суд фотографияси ҳодиса жойини кўздан кечиришда,
тергов
экспериментида, мурдани эксгумация қилишда, олиб қўйиш ва тинтувда,
таниб олиш учун кўрсатишда ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда
далилларни мустаҳкамловчи ва акс эттирувчи восита сифатида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: