Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Люминесцент таҳлил айрим моддаларни кўзга кўринмайдиган 
ультрабинафша ва бошқа юқори энергияга эга нурлар билан ѐритишга 
асосланган. Люминесценциянинг сифати (қуюқлиги, спектрал таркиби)га 
қараб тадқиқ қилинаѐтган моддани аниқлаш мумкин. 
Криминалистикада люминесцент таҳлил қон, сперма, кислота билан 
ўчирилган излар, яширилган ѐзувларни аниқлаш ва бошқа масалаларни ҳал 
қилишда қўлланади. 
4. 
Инфрақизил ва улътрабинафша нурларда тадқиқ қилиш 
Бу нурлар кўринмас нурлар туркумига киради. Электромагнит 
тўлқинлари спектрида инфрақизил нурлар, кўзга кўринадиган қизил 
нурларгача жойлашган («инфра» - «гача» маънони билдиради), 
ультрабинафша нурлар эса кўзга кўринадиган бинафша нурлардан кейин 
жойлашган («ультра» - «кейин»). Бу нурларнинг турли моддаларга 
кўрсатадиган таъсир кучи уларда кўринадиган нурлардан фарқланади, шу 
хусусиятлари сабабли криминалистикада қўлланади. 
Инфрақизил нурлар (ИқН) иссиқлик нурлари туркумига киради ва 
кучли сингиш қобилиятига эга. Ҳар бир қизитилган модда бу нурлар манбаи 
бўлиши мумкин. Амалиѐтда кучли электр лампалар ИқН манбаи бўлиши 
мумкин. Бу нурлар фото ашѐларга таъсир қилади. 
Инфрақизил нурларда қуйидаги амалларни бажариш мумкин: 


1) 
тунда кўрсатувчи асбоблардан фойдаланиш; 
2) 
ЭОН - электр-оптик ўзгарткичлар буѐқлар тўқилган, ўчирилган 
ѐки ранги ўчган матнларни ўқишга, матоларда қолган, отилган ўқ изини, қон 
билан бўялган матолардаги изларни топишга имкон беради; 
3) 
ИКДнинг ва инфрақизил люминесцент ѐруғлигида фотосуратга 
олиш; 
4) 
инфрақизил фотометрия ва спектроскопия. 
Ультрабинафша нурлар турли объектларда турлича аксланади, 
масалан, нефть махсулотлари мовий тус олади, синтетик газламалар эса 
турли рангларда равшан ѐритилади. Ультрабинафша нурлар (УБН) фото 
ашѐларга таъсир қилади. Катта миқдорда нурлаш бадан ва кўз жарохатига 
олиб келиши мумкин. Тергов тажрибасида криминалистик мақсадда 
фойдаланиш учун портатив ультрабинафша нурларини берувчи симоб 
кварцли лампа ва кўринмас нурларни ўтказувчи свето- фильтрли манба 
яратилган («ЎҚ-1», «ОЛД-41»). 
Махсус кимѐвий моддалар, синтетик матолар ва бошқа объектларнинг 
люминесцияси қоронғулаштирилган хонада кўзатиш (масалан, қул 
бармоқларининг кўринмас излари қолган ҳужжатларни УБН нурларида 
аниқлаш учун люминофор - порошок билан ишлаган ҳолда топиш ва кўздан 
кечириш) мумкин. 
УБНлардан фойдаланилган ҳолда қуйидаги криминалистик тадқикот 
усуллари ўтказилади: 
1) 
аксланган УБНда фото тасвир қилиш; 
2) 
спектрофотометрик ва люминесцент таҳлил. 
Рентген нурларида тадқиқот ўтказиш варадиоактив нурланишдан 
фойдаланиш 
Юқори энергияли электромагнит тўлқинларида манбаси радиоактив 
изотоплар бўлган рентген нурлар (И нурлар), гамма нурлар (Ь нурлар), 
ультрабинафша нурлардан кейин жойлашган. 
К нурлар ва гамма нурлар бетон ва металл тўсиқлардан ўтиш 
қобилиятига эга. Бу нурлар фотоматериалларга таъсир қилади, улар биологик 
нуқтаи назарда жуда фаол. Бу нурлар билан ишлаш ўта хавфли, шунинг учун 
бу манбалар ва уларнинг яқинида ишлаш катта эҳтиѐткорликни талаб қилади. 
Рентген ва гамма нурлари тўсиқлардаги бўшлиқ ва махфий жойларни, 
яширилган металл предметларни топиш учун қўлланади. 
К нурларида олиб борилаѐтган текшириш усуллари: 
- рентнография (К нурларида фото тасвир қилиш). 
- рентгеноскопия (объектларни нурдан ўтказиб туриб, уларни 
жилваланувчи экран орқали кўзатиш). 
- рентген тизимли, спектрал ва люминесцент таҳлил. 
қалинлиги 10-12мм металл ва 100-150 ммгача бўлган нометалл 
объектларни нурлатувчи РУД-100-20-1, УРНХ-до-1, УРНУ-до-1 
турлардаги аппаратлар рентген нурларининг манбаидир. 
Гамма нурлар ҳам (қурол, ўқ дорилар, қулф, келиб чиқиши номаълум 
объектлар) металл буюмларни нурларда текшириш учун қўлланилади. 


Радиоактив нурланиш ѐрдамида айнанлаштириш, металлнинг гуруҳли 
дахлдорлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун объектив факторга жойланиб, 
нейтронлар оқими билан нурлантирилади, кейин радиоактив ўлчанади. 
6. Фотографик усуллар тадқиқот натижаларини қайд этиш ҳамда 
мустақил тадқиқот усули сифатида қўлланади. Фотографиядан тергов, тезкор 
ва 
экспертиза 
амалиѐтида 
кенг 
фойдаланилади. 
Криминалистик 
экспертизаларнинг барча турларида фотографик усуллар кенг қулланади. 
Эксперт-криминалистик бўлинмаларининг лабораторияларида бугунги кунда 
рақамли фотосуратга олиш асбоблари ва компьютер жамламалари мавжуд. 
ИИВнинг 
эксперт-криминалистик 
бўлинмалари 
микрорепродукцияли 
криминалистик аппарат (МРКА) билан жихозланган. Бу аппарат 
криминалистик объектларни фотографик усуллар билан тадқиқ қилишга 
мўлжалланган. 
Тадқиқот пайтида қуйидаги фотографик усуллар қўлланилади: 
- репродўкцияли; 
- макрофотография; 
- микрофотография; 
- стереофотография; 
- спектрнинг кўзга кўринмайдиган нурларида суратга олиш; 
- рангларга бўлиниш; 
- контраст суратга олиш ва бошқалар. 
Тадқиқотнинг махсус усуллари 
Тадқиқотларнинг кимѐвий ва физик-кимѐвий усуллари ашѐвий 
далилларни тадқиқ этишда турли буюм ва модда (сиѐх, қалам, елим, қоғоз, 
ѐнилғи суюқликлари, ѐглаш мойлари, тупроқ)ларнинг кимѐвий таркибини 
аниқлаш учун ишлатилади. Кимѐвий тадқиқот натижаларига кўра, сифат ва 
миқдор жиҳатидан солиштирилаѐтган объектларнинг ўхшаш ѐки фарқлилиги 
аниқланади (масалан, кўк сиѐх билан ѐзилган иккита хатни текшириш лозим. 
Бу икки хатнинг сиѐхи бир хилми ѐки фарқ қиладими, шуни аниқлаш керак. 
Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, биринчи хатнинг сиѐхида метелен 
кўк ранг, иккинчи хатнинг сиѐхида эса метелен мовий ранглар мавжуд экан. 
Хулоса: биринчи ва иккинчи хатлар таркибида турли бўѐқлар бўлган 
сиѐхлар билан езилган. 
Криминалистик мақсадларда ўтказиладиган тадқиқотларнинг физик-
кимѐвий усуллари қуйидагича: 
- контакт-диффўзияли; 
- электрография; 
- хромотография. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish