қонунларнинг принциплари ва талабларига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси
Жиноят процессуал кодексига мувофиқ, далиллар йиғиш ва тадқиқ қилиш
жараѐнида техник-криминалистик восита ва усуллардан махсус ваколатга эга
шахсларгина фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу шахслар жумласига терговчи,
суриштирувчи, судья, тергов ишининг катнашчиси, мутахассис ва экспертлар
кирадилар. Шуни қайд қилиш жоизки, техник-криминалистик воситалардан
фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кафолатланган
инсонпарварлик, фуқароларнинг шаъни ва кадр-қимматини хурмат қилишдек
қонунчиликнинг бир қатор принципларига зид бўлмаслиги керак. Техник-
криминалистик воситалардан фойдаланиш усуллари назарий асосли, унумли
ва хавфсиз бўлмоғи лозим.
1.3. Далилларни топиш, олиш, қайд этиш учун қўлланадиган
техник-криминалистик воситалар ва усулларнинг турлари.
Криминалистика
техникасини суриштирувчи, оператив ходимлар,
терговчилар, мутахассис криминалистлар, суд ўз ваколати доираларида
қўллайдилар. Бундай техника жумласига суриштирувчи, терговчилар ва
криминалистика экспертизаси бўлимларининг
ходимлари фойдаланадиган
илмий-техника воситаларининг комплектлари, кўчма криминалистика
лабораториялари, овоз ѐзиш аппаратуралари киради. Жиноятларни олдини
олиш ва жиноятларни жадал аниқлаш, жиноятчиларни қидириш ва ушлаш
учун оператив ишда қўлланиладиган
воситалар, турли хил сигнал берувчи
қўриқлаш қурилмалари ҳужжатларни қалбакилаштиришдан химоя қилиш
воситалари кимѐвий жихозлар ҳам криминалистика техникаси жумласига
киради.
Техник-криминалистик воситалар ишлатиш ва транспортировка
қилишдаги қўлайлиги қуйидагилардан иборат:
1) техник-криминалистик воситаларнинг кўчма тўпламлари.
Кўчма
криминалистик
лабораториялар
техник-криминалистик
воситаларнинг кўчма тўпламлари асосан тергов ҳаракатлари, айникса, ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечиришда ва тинтувда қўлланилади. Тўпламлар
махсус шу мақсадларга мўлжалланган чемодан, калка, папка ва хоказоларда
жойлаштирилган турли асбоблар йиғиндисидан иборатдир.
Тўпламлар
универсал ва
махсус бўлади. Универсал тўпламлар
турли
ашѐвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва дастлабки тадқиқ этиш билан
боғлиқ бўлган техник ҳаракатларнинг кенг доирасига мўлжалланган.
Махсус тўпламлар қуйидагича йиғилади:
- тергов қилинаѐтган жиноят тури: қотиллик, номусга тегиш, йўл-
транспорт ҳодисалари, авиаҳалокатлар каби жиноятларга кўра;
- мақсадга кўра: микро излар, қўл, оѐқ, транспорт воситалари, хид
изларини топиш, қайд этиш ва олиш учун;
фотосуратга олиш, ѐритиш ва
бошқа шу кабилар учун;
- мансабдор
шахсларнинг
мутахассислигига
кўра:
терговчи,
криминалист мутахассис, озиқ-овқат кимѐгари, биолог мутахассис ва
бошқалар учун.
Техник-криминалистик воситаларнинг кўчма тўпламлари енгиллик ва
ихчамлик талабларига жавоб бериши лозим.
Хозирги замонда турли
давлатларда
тайѐрланаетган
тергов,
эксперт
чемоданлари
ташқи
кўринишидан фарқ килса ҳам, деярли бир хил техник воситалардан
иборатдир. Терговчилар универсал тўплами икки қисмдан - тергов чемодани
ва фото тўпламдан иборат.
Прокурор-криминалистик учун мўлжалланган тергов чемоданида
қуйидаги бўлимлар мавжуд:
1) излар билан ишлаш учун техник воситалар йиғиндиси таркибига
турли дактилоскопик порошоклар, флейли муйқалам, магнитли муйқалам, из
нусхасини олувчи оқ-қора ва оқ тасма, луна, скальнель, дактилоскопик
асбоблари йиғиндиси ва бошқалар. Шу бўлимнинг ўзида хажмли излардан
колипларини ясаш учун асбоблар (гипс эритмасини тайѐрлаш
учун идиш,
шпатель, пластилин, пўлат, изларни кўздан кечириш учун электр чироқ) ва
бошқа шу каби нарсалар бор;
2) айрим предметларни кўздан кечириш ва уларнинг қисмларини олиб
жойлаштириш учун пассатижлар, пичоқ, эгов, қайчи, металл ва ѐгоч
арралари, каноп ип, сургич ва бошқа шу каби асбоблар тўплами;
3) процессуал ҳужжатлар ва чизмали режаларни тузиш учун керакли
бўлган: планшет, метр, угольник, штангенцирқўль, компас,
тергов
ҳужжатларининг бланкалари каби буюмлар йиғиндиси;
4) елкага осиладиган гилофда фотоасбоблар - кичик форматли «Коdак»,
«Sony», «Olympus», «Nikon» ва «Fujifilm», фотоаппарати, электрон лампа,
фотоэлектр экспонометри, светофильтр ва узайтирувчи ҳалкалар тўплами ва
бошқа асбоблар тўплами.
5) қидирув асбоблари - магнитли кўтаргич, шупли магнит излагич,
металл излагич, қоронғиликда назорат қилиш асбоби ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: