Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Кўчма криминалистик лабораториялар. Бу тергов ҳаракати содир 
бўлаѐтган жойда техник-криминалистик воситалар мажмуини таъминловчи 
автомашина (микроавтобус)лардир. Уларда асосан икки хона - асосий (салон) 
ва қоронғилаштирилган (фотосекция) хонадан иборат лабораториялар 
мавжуд. 
Салонда турли процессуал ва техник (сўроқ, кўздан кечириш, далилий 
ашѐларни ғилофлаш, композицияли портретлар тузиш) ишлари олиб 
борилади. Лабораторияда алоқа ва сигнализация воситалари (кичик 
радиостанция, мегофон, сирена, электр чироқ), далилларни топиш, қайд этиш 
ва олиш воситалари (магнитофон, видеокамера, компьютер жамламаси, 
микрозаррачаларни олиш асбоблари, металл излагич, магнит кўтаргич, 
механик шуплар мавжуд . 
Лаборатория ўз электр кувватига эга, техник-криминалистик 
лаборатория эса ахборот, қўлланмалар тўплами ва кутубхонасига эга. 
Суриштирув олиб бориш, айниқса далилий ашѐлар устида ишлаш, 
уларни қидириб топиш, олиш, йиғиш, кўздан кечириш сингари ишлар 
ниҳоятда мураккаб ишдир. Божхона органлари суриштирувчи ѐки 
контрабанда-тезкор ходимга ниҳоятда турли-туман объектлар устида иш 


олиб боришга, хаддан ташқари ҳар хил ноқулай шароитларда ишлашга тўғри 
келади. Шунинг учун ҳам суриштирув ва тезкор ишларга мўлжалланган 
илмий-техника воситалари айни мақсад ва талабга жавоб бера оладиган 
бўлиши зарур. 
Бу воситаларни яратишда фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан, 
суриштирув-тергов амалиѐтидан фойдаланиб, уларни универсал, ихчам ва 
қулай қилиб ишлаб чиқилган. Далилий ашѐлар тўплаш учун мўлжалланган 
техника воситалари асосан тергов чамодани ҳамда оператив (тезкор) сумкада 
жойлашган бўлади. 
Криминалистика техникасини суриштирувчи, контрабанда-тезкор 
ходими ва мутахассислар ўз ваколат доирасида қўллайдилар. 
Криминалистика техникасидан фойдаланишнинг асосий воситалари ва 
услубларининг шакллари қуйидагилардан иборат: 
- контрабанда-тезкор ходими тезкор-қидирув тадбирларини бажариш 
вақтида; 
- суриштирувчи айрим кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини 
бажариш вақтида, (масалан: қўздан кечириш, экспертиза тайѐрлаш ва бошқа 
тергов ҳаракатларни ўтказиш вақтида); 
- криминалистик экспертизалари ва бошқа махсус тадқиқлар ўтказиш 
вақтида экспертлар, ашѐвий далилларни кўздан кечириш, фото-видео 
ҳужжатларни кўриш, магнит-фоно овоз ѐзувларини эшитиш ва бошқа 
мақсадларда судлар фойдаланидилар. 
Оператив-қидирув фаолиятида криминалистика техникасидан қонунда 
белгиланган тартибда исбот сифатида хизмат қилиши мумкин бўладиган ѐки 
далиллар қидириб топишга, шунингдек жиноятларни очиш ва уларни олдини 
олиш бўйича чора тадбирларни амалга оширишга ѐрдам бериши мумкин 
бўлган хақиқий маълумотларни аниқлаш, қайд этиш ва тадқиқ қилиш учун 
фойдаланилади. 
Тергов 
ҳаракатлари 
ўтказилганда 
криминалистика 
техникаси 
жиноятнинг моддий ҳолатини қайд этиш учун, далилларни топиш, олиш ва 
сақлаш, уларни дастлабки тарзда тақдим этиш учун ва объектларни 
экспертизага тайѐрлаш чоғида қўлланилади. 
Суриштирувчи, терговчи далилларни дастлабки тарзда тадқиқ этиш 
учун криминалистика техникасидан ашѐвий далилларнинг сақланишида 
уларни кейинчалик экспертиза тадқиқотидан ўтказиш имконияти 
сақланадиган доирадагина фойдаланиши мумкин.
Тезкор-қидирув фаолиятида криминалистика техникасидан қонунда 
белгиланган тартибда исбот сифатида хизмат қилиши мумкин бўладиган ѐки 
далиллар қидириб топишга, шунингдек жиноятларни очиш ва уларни олдини 
олиш маълумотларни аниқлаш, қайд этиш ва тадқиқ қилиш учун 
фойдаланади. 
Божхона органи суриштирувчи ѐки контрабанда-тезкор ходими 
томонидан айрим кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ѐки тезкор-
қидирув тадбирларини бажариш вақтида криминалистика техникаси 
(контрабанда ва божхонага оид бошқа) жиноятнинг моддий ҳолатини қайд 
этиш учун, далилларни топиш, олиш ва сақлаш, уларни дастлабки тарзда 


тақдим этиш учун ва криминалистик объектларни экспертизага тайѐрлаш 
чоғида қўлланилади. 
Айрим холларда, тезкор-қидирув тадбирлари ва кечиктириб 
бўлмайдиган 
тергов 
ҳаракатлари 
ўтказишда 
иштирок 
этаѐтган 
мутахассислар, контрабанда-тезкор ходимлар ѐки суриштирувчиларига 
амалий ѐрдам кўрсатадилар, маслахатлар берадилар, шунингдек ўзлари 
техника воситалари ҳамда услубларини қўллайдилар. 
Ишларни судда кўришда криминалистика техникаси воситалари ва 
услубларидан фойдаланишга маълум шартлар (тамоиллар) билан йўл 
қўйилади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish