Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


Эксперт  фотографияси  барча  турдаги  криминалистик



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Эксперт 
фотографияси 
барча 
турдаги 
криминалистик 
экспертизаларда ва кўпгина бошқа турдаги экспертизалар (суд-тиббиѐт, 
суд-криминалистик, суд-автотехник, суд ѐнғин-техник ва бошқалар)да 
қўлланилади. 
Бу методлар билан бир қаторда хусусий методлар қўлланилиб, 
бўларга: 

мўлжалли-(ориентирли); 

қамровли-(обзорли); 

мужассам-(узловая); 

батафсил-(деталли) суръатга тушириш киради. 
Суд фотографиясидаги ихтисослаштирилган суратга олиш усуллари 
ѐки методларини ўз мақсади ва вазифасига қараб иккига бўлиш мумкин: 
Биринчиси: Объектларни тасвирлаб суратга олиш, - яъни объектларни 
суратдаги тасвиридан криминалистик мақсадларда фойдаланиш методидир. 
Асосан объектларни тасвирига қараб уларни: 
- кўзатиш
- ўрганиш
- эслаш
- ўлчаш
- сақлаб қолиш
- факторларни намойиш қилиш
қидириш ва процессуал ҳужжатларни тўлдириш каби ҳаракатларни 
бажариш мумкин. 
Иккинчи метод (усул) – махсус фотография методлари ва воситалари 
ѐрдамида криминалистик кўзатиш аҳамиятига эга бўлган объектлардаги 
оддий инсон кўзи илгамайдиган ѐки тамоман кўриб бўлмайдиган ҳар хил 
доғларни, рангларни, қўл бармоқ изларни аниқлаш, ажратиш каби 
текширувлар билан шуғунланади. 
Кейинги пайтларда суд фотографияси қаторига видео ѐзиш усуллари 
кириб келди. Сўроқ пайтида қўлланиладиган видео ѐзув кўрсатувларнинг 
мазмунини берибгина қолмай, кўрсатув олинган вазиятга тавсиф ҳам беради.
Малумки изларнинг қайд қилиниши икки усулда олиб борилади: 
1. 
Тергов ҳаракатлари баѐнномасида қайд этиш усули; 
2. 
Фотографик ва криминалистик (изларни мустаҳкамлаш) 
усулда. 
Фотография усулида қайд этиш ўлчовлик усули асосида мужассам-
(узловая) ва батафсил-(деталли) суратга олиш йўли билан қайд этилади. 
Фотография усулида (транспорт воситалари, хайвон, оѐк, қўл бармоқ)
изларни қайд этиш, гипс ѐрдамида (ботиқ излардан) қуйма нусҳалар олиш, 
юзаки излардан эса из кўчириб олувчи материалларга уларнинг фото 
нусхасини тушириб олишдан (мустаҳкамлашдан) иборат. 
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 91-моддасига биноан далилларни қайд 
этиш учун баѐннома тузиш билан бир қаторда фотосуратга тушириш ва 
ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин.


Фотосуратлар, видеотасвирлар тергов ҳаракати баѐнномасида қўшимча 
сифатида тақдим қилинади ҳамда процессуал расмийлаштирилади.
Фотосуратлар, видеотасвирларнинг кўргазмали аҳамияти илмий-
техника воситалардан умумли фойдаланиб жиноят иш бўйича жиноятни 
очиш ва суриштирув-тергов қилишнинг воситаси ҳисобланади. 
Фотосуратларни, видеотасвирларни мустақил далил деб ҳисоблаш 
мумкин эмас. Лекин ҳамма фотосуратларни ва видеотасвирларни ҳам 
далилий ашѐ бўлмайди деб ҳисоблаш ҳам нотўғри. 
Терговчи ҳар бир қилаѐтган тергов ҳаракатларини баѐнномада сўзма-
сўз ифодалаб тергов ҳаракатини ўтказиш вақтини кўзатиб бориши шарт. 
Кўпгина холларда улар фотография билан тўлдирилиб борилади. Сўзма-сўз 
ѐзиш билан фотографияни қайд этиш усули юқорироқ туради. Масалан, 
автотранспорт билан боғлик Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бўзиш, Контрабанда ѐки бошқа жиноий ҳодиса ҳолатини сўзма-сўз ѐзиш 
жуда қийин, фотографияда эса объектив томонидан кўринган барча нарсалар 
кўзга дархол ташланади.
Режада қайд қилинадиган суратларнинг объектлари ва уларни суратга 
олиш мақсадлари, олинадиган кадрларнинг микѐсий кўриниши суратга олиш 
нуқталари унинг техникавий усуллари ҳамда қўшимча ѐритиш усуллари 
кўрсатилгани маъқул. 
Видео ѐзув тергов экспериментларини ўтказишда, тинтув, воқеа 
жойини кўздан кечиришда, сўроқ қилиш ва юзлаштириш пайтларида, 
шунингдек таниб олишга тақдим қилишда ва кўрсатувларни воқеа жойига 
чиқиб текширишларида кўпроқ қўлланилади. 
Далилий фактлар тўғрисидаги маълумотларни олиш манбалари 
сифатида фото-видео материаллари билан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. 
Суд фотографиясида суратга олишнинг махсус методлари (услублари) 
ўрганилиб, бундай услубларни бошқа фанларда ўрганилмайди. 
Воқеа жойни кўздан кечираѐтганда ѐки бошқа объектларни 
суриштирувчи, терговчи ѐки контрабанда-тезкор ходими томонидан 
баѐнномада белгилар ва деталларнинг, фото-видео тасвирга олиш услублари 
қоидаларига риоя қилган ҳолда қайд этилиши лозим. 
Шунинг учун бундай ҳолларда фото-видео тасвирлар баѐнномага 
қўшимча далил сифатида тақдим қилинади. Тергов ҳаракатлари жараѐнида 
фото-видео тасвирга олишдан жиноят процессуал қонунига мувофиқ 
қўшимча қайд қилиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. 
Суд фотографиясида суратга олиш, одатдаги суратга олишлардан, улар 
олдига қўйилган вазифаларнинг ўзига хослиги ва қайд қилиш учун
олинадиган фото-видео тасвирларни ѐзма режа-сценарий тузиш мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish