Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Контакт-диффўзияли усулнинг моҳияти шундаки, баъзи буѐқларнинг 
излари фото ашѐларнинг ѐруглик сезгирлигига таъсир кўрсатади. Фотоқоғоз 
(фотоплѐнка ва фотопластинка)ни дистилляция қилинган сувда ҳўллаб, 
ҳўлланган ҳужжатга зич қилиб ѐпиштириб, бир мунча вақтга қоронғиликда 
қолдирилади. Кейин фотоқоғоз ҳужжатдан ажратиб, тўқсариқ ранг билан 
ѐритилади ва ишлов берилади. Фотоқоғозда ҳужжатларнинг ўчирилган, 
қўшиб ѐзилган жойлари ўз аксини топади. 


Электрография оқ-қора, рангли, қимматбаҳо металлар сақланадиган 
жойларда металлашган излар қолдиради. Шундай излар қолган объектлар 
электролит билан ҳўлланади ва желатин қоғозга зич жойлаштирилади. Кейин 
текширилаѐтган объект ва желатин қоғоз алюминь варақ орасига жойланиб, 
зич ҳолатда кучсиз доимий токли электродга уланади. Электролиз 
натижасида металл излари анодда эриб, желатин қоғозга ўтади. Бу қоғоз 
қуритилиб тегишли кимѐвий эритмаларда ишлов берилади. Ҳосил бўлган 
турли рангларга кўра, текширилаѐтган объектда қолган излар қайси металлга 
мансублиги аниқланади. 
Хромотография жараѐнининг моҳияти тадқиқ қилинаѐтган модда 
таркибидаги қисмларни адсорбент (қоғоз) сатхига тақсимлаб, суюқлик газ 
бўлимининг чегарасига жойлашган ҳолда кўзатишдан иборат. Суюқлик 
кўзатилаѐтган моддага тегмаслиги шарт. Суюқлик адсорбент бўйлаб 
кўтарилар экан, моддани суюқлик кўзатилган миқдоригача хайдайди. 
Суюқлик мобайнида бир хил комнонентлар бошлангич ҳолатида қолади, 
бошқалари эса суюқлик билан бирга охиригача кўтарилади. Натижада қайси 
моддалар қанча микдорда эканлигини аниқлаб, текширилаѐтган модданинг 
микдор ва сифати ҳақида хулоса чиқариш мумкин. 
Иккита бир хил (сиѐх, мой) моддаларни шу йўсинда солиштириб 
текширилса, бу моддалар ўхшашлиги ѐки фарқли ҳақида маълумотга эга 
бўлиш мумкин. Хромотография қоғозли, юпка сатхли, газли, суюқли-газли 
бўлиши мумкин. Газ вужудга келиши натижасида автоматик равишда 
чизиладиган (хромотограмма) эгри чизиқ шаклида олинади ва тасвирланади. 
Қоғоз ва юпка сатхли хромотографияда сиѐх, мой, нефть 
махсулотларининг чизиқлари текширилади. 
Газ хромотографиясида суюқликларнинг (бензин, керосин, лигроин ва 
бошқалар) излари текширилади. 
Суюқлик - газ хромотография моддаларининг кенг доирасини 
текширишга имкон беради - қоғоз, елим, учирувчи моддалар таркиби, ўқ 
отиш излари, минерал ва ўсимлик, мой, нарафин, дорилар излари, наркотик ва 
портловчи моддалар, спиртли ичимликлар шулар жумласидандир. Ҳозирги 
замонда далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш техник-
криминалистик воситаларининг хазинаси бой, у энг содда ўлчов 
линейкасидан тортиб, то мураккаб қидирув аппаратлари ва компьютер 
техникасига эга. 
Техник-криминалистик воситалардан фойдаланиш натижалари фақат 
тергов ҳаракатлари баѐнномасида қайд этилгандагина далилий аҳамият касб 
этади. Баѐнномани юритиш масъулияти суриштирувчи ва терговчи зиммасига 
юкланади. 
Баѐнномада 
тергов 
ҳаракатининг 
иштирокчилари 
ҳақидаги 
маълумотлар, бу шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, техник-
криминалистик воситалардан фойдаланишнинг жойи, вақти, шарт-
шароитлари, воситалар, уларнинг техник тавсифи, фойдаланиш натижалари, 
бу натижаларга кўра, топилган моддий объектларнинг тавсифи ва уларнинг 
иш учун аҳамияти бўлган белгилари уз аксини топиши шарт. 
Далилларни қайд этиш учун баѐннома тузиш билан бирга овоз ѐзиш, 


видеоѐзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайѐрлаш, нусхалар 
олиш, режалар, чизмалар тайѐрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа 
усуллари ҳам қўлланиши мумкин. Фотосуратлар, фонограммалар
видеоѐзувлар, қолиплар, нусхалар, режалар, чизмалар ва бошқалар 
баѐнномага илова килинади. Хар қайси иловада тергов ҳаракатининг номи, 
ўтказилган жойи, санаси (жиноят содир бўлган жойни кўздан кечириш, 
тинтув, сўроқ ва бошқалар) кўрсатилган изохловчи матн бўлиши лозим. Бу 
матнни терговчи ва холислар, агар катнашган бўлса, мутахассис уз имзолари 
билан тасдиқлайдилар. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагича хулосаларга келиш мумкин: 
1) маълумотлар ва ашѐлар фақат тергов ҳаракати баѐнномаларида қайд 
этилганидан кейингина қўлланиши мумкин; 
2) далилларни тасдикловчи ѐрдамчи (фотосуратлар, фонограммалар, 
видеоѐзувлар, режа ва чизмалар, колип ҳамда нусҳалар, тергов ҳаракатини 
еритувчи бошқа) усуллар баѐнномаси илова қилиниб, имзолар орқали 
тасдиқланади. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноятни очиш, тергов 
қилиш ва олдини олиш учун уларга оид далилларни топиш, қайд этиш, олиш 
ва тадқиқ қилиш жараѐнида техник-криминалистик воситалардан 
фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг амалий аҳамияти жуда ҳам катта. 
Ички ишларнинг айрим органларида криминалистик-тех- ника воситалардан 
фойдаланиш кўрсаткичининг камлиги терговчи ва тезкор ходимларнинг бу 
борадаги тайѐргарлиги жуда бўшлигидан дарак беради. 
Тергов 
ҳаракатларини 
ўтказиш 
жараѐнида, 
тезкор-қидирув 
тадбирларини амалга оширишда техника воситаларини ўзида жамлаган 
«тезкор» сумка жуда қўл келади. Турли изларни, ашѐларни топиш, кўзатиш, 
кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситалар тергов ва тезкор 
ходимларга мўлжалланган мазкур сумкада жойлашган. 
«Тезкор» сумкасида қуйидагилар мавжуд: 
- фото ва видео тасвирга оладиган аппаратуралар; 
- турли изларни мустаҳкамлаш ва кучириб олишга ишлатиладиган 
восита (асбоб)лар; 
- тери каштасидан қоладиган, кўзга куринмайдиган изларни куринарли 
қилиб, кўчириб олишга қўлланадиган воситалар; 
- ўлчов ва оптик (лупалар) асбоблар; 
- ѐзув-чизувлар тайѐрлаш ва уларни қайд этиш воситалари. 
Хозирги вақтда криминалистик техника воситалари билан жихозланган 
автолаборатория ва алоҳида махсус прокурор криминалист кабинетлари ҳам 
фаолият кўрсатмокда. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish