Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

криминалистика 
предметининг иккинчи элементини ташкил этади. 
Далилларнинг вужудга келиш қонуниятларини ўрганиш асосида 
криминалистика ушбу қонуниятларни йиғиш, тадқиқ қилиш, баҳолаш ва 
далилларни исбот қилиш жараѐнида фойдаланиш қонуниятларини ўрганади. 
Далилларни йиғиш бу қуйидаги босқичлардан иборат жараѐндир: 
далилларни аниқлаш (қидириб топиш) - атроф-муҳитдан далилий 
маълумотларни аниқлаб ажратиб олиш, далилий аҳамиятга эга бўлган фактик 
(аниқ) маълумотларни танлаб олиш; 
далилларни қайд этиш (мустаҳкамлаш) - далилларни қонунда 
белгиланган тарзда, қайд этиш воситаси ва методларини кўрсатган ҳолда акс 
эттириш (бу нарса аниқланган маълумотларга исботловчи мақом беради). 
қайд этиш далилларни кейинги тадқиқ қилиш, баҳолаш ва улардан 
фойдаланиш учун сақлаш воситаси бўлиб хизмат қилади; 
далилларни олиш - далиллардан фойдаланиш, уларни жиноят ишига 
киритиш, шунингдек, улардан фойдаланиш имқонини берувчи ҳаракатлар; 
далилларни сақлаш - кейинчалик тергов ва судда фойдаланиш 


имкониятини яратиш мақсадида далилларни ва уларнинг манбаларини 
сақлаш чора-тадбирларини кўриш. 
Далилларни тадқиқ қилиш - бу суриштирув ишларини олиб борувчи 
шахс, терговчи, эксперт, прокурор, суд томонидан уларнинг моҳиятини 
ўрганиш, 
далиллар 
мазмунини 
ташкил 
этувчи 
маълумотларнинг 
мавжудлигини ва ҳақиқийлигини текшириш, далилнинг текширилаѐтган иш 
бўйича бошқа далиллар билан ўзаро мос келишини аниқлашдан иборатдир. 
Далилларни баҳолаш - аниқланган далилларнинг текширилаѐтган жиноят 
ҳодисасига тегишлилигини аниқлаш, улар орасидаги ўзаро боғлиқликнинг 
мавжудлиги ва табиати, ҳақиқатни аниқлаш учун далиллардан фойдаланиш 
йўллари аниқлашнинг мантиқий жараѐни. Далиллар йиғилишига қараб тадқиқ 
этилади ва баҳоланади. 
Далиллардан фойдаланиш - бу далилларни исботлаш ва ҳақиқатни 
аниқлаш жараѐнида турли усуллардан фойдаланишдир. 
Далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш 
қонуниятлари, яъни улар билан ишлаш қонуниятлари криминалистика 
предметининг учинчи элементини ташкил этиб, қуйидагиларни қамраб олади: 
далилларнинг йўналтирилганлиги, яъни фақат жиноят иши учун 
аҳамиятга эга бўлган шароитлар ва ҳолатларнинг исботланиши; 
исботлашнинг ҳар томонламалиги, тўлиқлиги ва объективлиги, яъни иш 
учун аҳамиятли бўлган далиллар орасидаги боғлиқлик, уларнинг сабабий ѐки 
бошқа шароитлари; 
маълумотларни тўплаш жараѐнининг исботлаш даражасига етгунича 
узлуксизлиги. 
Ушбу қонуниятларни ўрганиш криминалистика учун ўзининг 
фаолиятини, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, суд-тадқиқотлари ва 
жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича восита ва методларни таклиф этиб, 
жиноятчиликка қарши курашиш амалиѐтига ѐрдам кўрсатиш фаолиятини 
тўла бажариш учун зарур бўлади. Ушбу қонуниятларни ўрганиш асосида 
криминалистика фани томонидан далиллар билан ишлаш, суриштирув, 
дастлабки тергов ва суд муҳокамаларини режалаштириш ва ташкил қилиш, 
жиноятларнинг олдини олиш бўйича техник-криминалистик воситалар, 
тактик усуллар ва методик тавсиялар мақсадга йўналтирилган тарзда ишлаб 
чиқилади. Бу восита, усул ва тавсиялар криминалистика предметининг 
тўртинчи элементини ташкил қилади. 
Криминалистиканинг амалий аҳамияти замонавий фан ва техниканинг 
илғор ютуқлари асосида жиноятчиликка қарши курашишнинг махсус восита 
ва методларини ишлаб чиқиш йўли билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар 
фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. 
Жиноятларни фош этиш деганда, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун 
аҳамиятга эга бўлган фактик шароитларни, шунингдек жиноятни содир 
қилган шахсни аниқлаш тушунилади. 
Жиноятларни очишнинг муҳим таркибий қисми - аниқлаш. Аниқлаш 
деганда яширин жиноятларни топиш, шунингдек текширилаѐтган 
ҳодисалардаги жиноят аломатларини тасдиқлаш тушунилади. 
Текшириш тергов қилишнинг асосий мазмуни бўлиб, далилларни 


йиғиш ва тадқиқ қилиш асосида ва қонунда белгиланган процессуал шаклда, 
қонунда назарда тутилган ҳолатларни ҳамда муайян шахснинг айбдорлигини 
аниқлаш ҳисобланади. 
Жиноятларнинг 
олдини 
олиш 
деганда 
криминалистикада, 
жиноятларнинг содир этилишини қийинлаштирадиган, муайян шахсларнинг 
жиноий фаолиятини тўхтатиб қўядиган ѐки жиноятчиларни топиш ва 
уларнинг айбини исбот қиладиган чора-тадбирлар тизими тушунилади. 
Жиноятчиликка қарши курашишнинг ушбу кўрсатилган йўналишлари 
анъанавий ҳисобланади. Уларни янада такомиллаштириш криминалистика 
томонидан, умумилмий восита ва методларни мослаштириш ва махсус 
криминалистик восита ва методларни ишлаб чиқиш орқали амалга 
оширилади. 
Жиноятчиликка қарши курашишнинг криминалистик восита ва 
методлари келиб чиқиш манбалари, мазмуни, мақсади ва уларни қўллаш 
субъектларига кўра ўзаро фарқланади ѐки таснифланади. 
Жиноятчиликка қарши курашишнинг криминалистик восита ва 
методлари келиб чиқиш манбаларига кўра қуйидагиларнинг натижаси 
бўлиши мумкин: 
- тергов, экспертиза, тезкор-қидирув ва суд амалиѐти ривожи. 
Криминалистика жиноятларни очиш, текшириш ва тергов қилиш, 
жиноятларнинг олдини олиш амалиѐтини, мавжуд илғор ютуқларни, тажриба 
ва ўқувларни ўрганади, тахлил қилади, умумлаштиради, кейин эса, ана шу 
амалиѐт фаолиятда қўлланиладиган восита, усул ва тавсияларни 
такомиллаштиради; 
- бошқа фанлар - янги восита ва методлар ишлаб чиқиладиган, мавжуд 
бўлганлари янада такомиллаштириладиган техник, табиий, ижтимоий фанлар 
ютуқларининг; 
- криминалистик илмий-изланиш ишлари. 
Криминалистик восита ва методлар мазмунига кўра техник, тактик ва 
методик 
восита 
ва 
методларга 
ажралади. 
Уларнинг 
йиғиндиси 
криминалистика фани бўлимларининг мазмунига тегишлидир. 
Ишлатиш мақсадига кўра суд-тадқиқотларининг криминалистик восита 
ва методлари ҳамда жиноятларни олдини олишнинг криминалистик восита ва 
методлари мавжуд (ушбу ажратиш, албатта, шартли характерга эга). 
Ишлатиш субъектларига кўра тезкор ходим, суриштирувчи, терговчи, 
эксперт-криминалист, суд томонидан ишлатиладиган криминалистик восита 
ва методларни ажратиш мумкин (албатта, бу ажратиш ҳам юқоридаги каби 
шартлидир, чунки экспертизанинг техникасини терговчи қўллаши мумкин ва 
аксинча). 
Криминалистиканинг предметидан фарқли ўлароқ, криминалистиканинг 
объекти бўлиб, уларни ўрганиш асосида криминалистика, юқорида 
таъкидланган қонуниятларни билиб оладиган фактлар, муносабатлар, 
хоссалар ва аломатлар, ҳодиса ва жараѐнлар ҳисобланади. 
Предметлари турлича бўлган ҳолда, криминалистиканинг ўрганиш 
объектлари билан бошқа фанларнинг ўрганиш объектлари бир хил бўлиши 
мумкин, чунки ягона бир объектни, масалан, одамни, ҳар бири ўзига тегишли 


тарзда бир фан ўрганиши мумкин. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish