Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


 Криминалистиканинг тизими, вазифалари ва методлари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

 
3. Криминалистиканинг тизими, вазифалари ва методлари 
 
Криминалистиканинг тизими - муайян асосларга кўра ажратилган ва 
ўзаро алоқаларини ифодаловчи таркибий қисмлардан (бўлимлардан) 
иборатдир. 
Криминалистиканинг тизими тўрт қисмга бўлинади: 
1.  Криминалистиканинг умумий назарияси. Ушбу бўлимнинг мазмуни 
криминалистиканинг предмети, унинг вазифалари, мақсади, ривожланиш 
қонуниятлари, методлари, принциплари, илмий билимлар тизимидаги 


криминалистиканинг ўрни, криминалистик идентификация назарияси, 
криминалистика тарихини ифодаловчи қоидалардан иборат. 
2. Криминалистик техника - илмий қоидалар ва бу қоидалар асосида 
ишлаб чиқиладиган, далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан 
фойдаланиш учун мўлжалланган криминалистик восита, усул ва методлар 
тизимидир. Ушбу бўлимнинг мазмуни сифатида криминалистиканинг 
криминалистик фотография ва видеоѐзув, дактилоскопия, трасология, 
криминалистик баллистика, ҳужжатларнинг криминалистик тадқиқоти, 
криминалистик габитология ва криминалистик рўйхатлар каби соҳалари 
майдонга чиқади. 
3. Криминалистик тактика – илмий қоидалар ва бу қоидалар асосида 
ишлаб чиқиладиган ҳамда дастлабки суд терговини режалаштириш ва ташкил 
этиш, далилларни йиғиш ва тадқиқ қилиш, жиноятларнинг содир этилишига 
енгиллик яратган сабаб ва шароитларни аниқлашга қаратилган алоҳида 
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш усуллари бўйича тавсиялар тизими. 
Бу бўлимда жиноятларни текшириш ва тергов қилишни режалаштириш, 
тусмолларни олға суриш, тергов ҳаракатларини (ҳодиса содир бўлган жойни 
кўздан кечириш, тинтув, сўроқ, эксперимент ва х к.) ҳамда криминалистик 
экспертизаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масалалар ҳал этилади. 
4. Криминалистик методика - жиноятларни тергов қилиш ва алоҳида 
жиноятларнинг олдини олишни тизимлашган, тартибли, энг мақсадга 
мувофиқ тарзда ўтказиладиган усул ва методларининг йиғиндисидир. Бу 
бўлимда жиноятларни тергов қилиш методикасининг асосий қоидалари, 
шунингдек, алоҳида турдаги жиноятларни (ўғирлик, одам ўлдириш, 
безорилик ва бошқалар) тергов қилиш методикаси ѐритилади. 
Криминалистик 
ижтимоий 
функциялари 
унинг 
вазифаларини 
белгилайди. Жиноятчиликка қарши курашиш - криминалистиканинг энг 
асосий ва умумий вазифасидир (ушбу вазифа бошқа ҳуқуқшунослик фанлари 
учун ҳам асосий ҳисобланади, аммо ҳар бир фан бу вазифани ўзининг махсус 
восита ва методлар ѐрдамида ҳал қилади). 
Криминалистиканинг умумий вазифасидан айнан шу фан учун 
характерли бўлган хусусий вазифалари келиб чиқади: 
1) 
криминалистика 
предметини 
ташкил 
этадиган 
объектив 
қонуниятларни, криминалистика назариясининг суд тадқиқотларини ва 
жиноятларни олдини олишнинг криминалистик воситалари ва методларининг 
базаси сифатида ривожланишини ўрганиш; 
2) 
далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланишнинг 
янги техник-криминалистик воситалар, тактик усуллар ва методик 
тавсияларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш; 
3) 
дастлабки 
ва 
суд 
тергови 
ҳамда 
криминалистик 
экспертизаларнинг ташкилий, тактик ва методик асосларини ишлаб чиқиш ва 
такомиллаштириш; 
4) 
жиноятларни олдини олишнинг криминалистик восита ва 
методларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш. 
Криминалистиканинг умумий ва хусусий (махсус) вазифалари фаннинг 
мақсади ва алоҳида вазифаларни ҳал этиш, шунингдек, уларнинг амалий 


қўллаш шакллари асосида ҳал этилади. 
2. Криминалистиканинг методлари 
Билишнинг фалсафий назариясида метод - бу назарий ва амалий 
билишда муайян бир натижаларга эришиш усулидир. 
Методларнинг асосини одам томонидан тўпланган ҳамда табиат ва 
жамият ривожланишининг объектив қонуниятларини акс эттирувчи билимлар 
ташкил қилади. Ушбу билимлардан фойдаланган ҳолда одам, воқеликни 
кейинги билиб олишлар учун махсус усулларни ишлаб чиқади. Шунинг учун 
ҳар қандай метод ташқи томонидан муайян бир объектни ўрганиш учун 
ҳаракатлар, усуллар тизимидан иборатдек кўринади. Ушбу тизими эса 
билишнинг керакли натижаларини таъминловчи қоидалар, ҳаракатлар 
алгоритми, тавсиялар шаклида мустаҳкамланади. Шунинг учун фалсафада 
метод тушунчаси ҳақиқий билишнинг йўли сифатида тушунилади. 
Метод тушунчасининг бошқа таърифлари ҳам мавжуд. Масалан, метод 
ўрганилаѐтган объектни характерловчи назарий қоидалар, принциплар, 
қонунлар тизими сифатида ҳам тушунилади. Бу маънода методнинг 
вазифасини ўрганилаѐтган ҳодисаларнинг қонуниятларини очиб берувчи ва 
уларнинг билиш йўлини аниқлаб берадиган фан бажаради. 
Криминалистик методлар ҳақида гапирганда, методларни билиш 
усуллари сифатида тушунамиз. 
Метод тушунчасидан методологияни фарқлаш лозим. Методология 
дейилганда, кенг маънода илмий билишнинг тўзилиш принциплари, 
шакллари ва усуллари ҳақидаги таълимотлар, фикрлар ва ғоялар тизими 
тушунилади. Тор маънода эса методологияга илмий билишнинг методлари 
ҳақидаги таълимот сифатида каралади. Метод ҳақида илмий таълимот бўлиб 
билиш назарияси ҳисобланади. У одамнинг билиш фаолиятидаги методнинг 
вазифаларини, методдаги объектив ва субъективларнинг нисбатини, унинг 
ривожланиш диалектикасини ва бошқа томонларини очиб беради. 
Метод билишнинг қонуниятларини акс эттиради ва одамнинг фаолияти 
йўналтирилган ўрганиш объекти билан аниқланади. Объектнинг одам онгида 
акс этган (инъикос қилган) ўзига хос хусусиятлари, одамга билиш 
методларини ишлаб чиқишда ѐрдам беради. 
Моддий дунѐдаги объектларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги, ушбу 
объектларни ўрганишда ѐрдам берадиган методларнинг ҳам кўп ва турлича 
бўлишини келтириб чақиради. Билишнинг илмий методлари қанчалик кўп ва 
бой бўлса, одам табиатнинг сирларини шунчалик чуқур ўрганади ва 
табиатнинг акс этишларини шунчалик кенг қамраб олади. Аммо, ўзининг шу 
қадар аҳамиятига карамасдан, метод бўйсиниш табиатига эга: билиш 
объектидан келиб чиқиб метод, илмий билишнинг ривожланиши учун хизмат 
қилади. 
Билиш объектларининг турличалиги билиш методлари орасидаги ўзаро 
боғлиқликни белгилайди. Ушбу қоида фаннинг ривожланиш қонуни, 
билишнинг илмий методлари ривожланиши қонуни аҳамиятига эга бўлади. 
Ушбу ўзаро боғлиқлик айникса илмий-техник прогресс шароитларида яққол 
кўзга ташланади. Билишнинг методлари қанчалик бой бўлса, фан шунчалик 
фаол ривожланади ва ўз навбатида билиш методларининг кенгайишига сабаб 


бўлади. Фанлар орасидаги ўзаро узвийлик методлар орасидаги боғлиқликка, 
уларни узлуксиз такомиллашишига ва ривожланишига таъсир кўрсатади. 
Методнинг танланиши, одам ўз олдига қандай мақсад ва вазифалар 
қўйганлиги, у билиш жараѐнида нималарни хоҳлашига боғлиқ. Шу билан бир 
вақтда билиш фаолиятининг мақсади билиш объекти ва усулларидан 
чегараланмаган, балки уларга боғлиқдир. 
Метод, билишнинг мақсадига эришиш учун ѐрдам берадиган воситалар 
билан ҳам боғлиқдир. Билиш воситалари дейилганда, кенг маънода, одам 
билиш жараѐнида қўллайдиган барча имкониятлар, шунингдек, фандаги 
тушунчалар, категориялар, қонунлар, фикрлашнинг мантиқий усуллари 
ҳисобланади. 
Тор маънодаги билиш воситалари дейилганда эса, одам томонидан 
яратилган ѐки ишлаб чиқилган ва хусусий билиш вазифаларини бажариш 
учун мўлжалланган махсус мослама ва қурилмалар (асбоб-ускуналар, 
анжомлар, жихозлар, материаллар) тушунилади. Аммо билиш воситалари ўзи 
якка ҳолда «улик»дир. Улар билиш мақсадларида фойдаланилиши учун, 
билиш мақсадлари ва ўрганилаѐтган предметнинг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олган ишлаб чиқиладиган махсус усуллар талаб этилади. 
Илмий-техник тараққиѐ шароитларида билишнинг турли-туман 
методларидан самарали фойдаланиш, уларни муайян гуруҳларга ажратмасдан 
туриб мумкин эмас, гуруҳларга ажратиш эса илмий таснифлаш орқали амалга 
оширилади. Таснифлаш методлар орасидаги боғлиқлик, уларнинг 
субординацияси (бўйсиниши)ни аниқлаш имқонини беради, уларни 
кейинчалик ривожланишини таъминлайди. 
Билиш методлари турли асосларга кўра таснифланиши мумкин. Қўллаш 
соҳаси ѐки ҳодиса (объектлар)ни қамраб олиш кенглигига кўра методлар 
қуйидагиларга ажралади: билишнинг умумий методлари (материалистик 
диалектика), барча фанларда ва амалий фаолиятнинг барча жабҳаларида 
ишлатиладиган умумий (умумилмий) методлар ҳамда билишнинг муайян 
соҳасида аниқ объектларни тадқиқ этиш ѐки амалий фаолиятда муайян бир 
вазифани ҳал этишни таъминлайдиган махсус методлар. 
Билиш даражасига боғлиқ равишда методлар эмпирик ва назарий 
билиш методларига ажралади. Бу каби ажратиш шартли характерга эга. 
Билишнинг эмпирик даражаси бўлиб шундай даража ҳисобланадики, 
унда одам билишнинг илмий-техник воситалари ѐрдамида фактларни 
бевосита ўрганади ва билиб олади. Билишнинг назарий даражаси назариялар 
ва гипотезаларни тузиш қонуниятларини аниқлашни таъминлайди. 
Хар икки даража ўзаро боғлиқдир: эмпирик усуллар олинган фактик 
маълумотлар назарий умумлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади; 
назарий умумлаштириш ва қонунлар эса эмпирик тадқиқотларни зарур 
йўналишга йуналтиради. Шундай килиб, билиш даражалари - унинг 
босқичларидир. Билишнинг асоси - амалиѐт (эмпирия). Шунинг учун эмпирик 
даража дастлабки, назарий даража эса - амалиѐт воситасида ҳосил қилинган 
ҳисобланади. 
Эмпирик даража учун фактларни тўпланиши ва улардан фойдаланишни 
таъминлайдиган махсус методлар характерлидир. Ҳар бир фан, амалиѐтнинг 


муайян соҳаси томонидан мос ҳолдаги махсус методлар ишлаб чиқилади ва 
шу билан бирга билишнинг умумий методларидан ҳам фойдаланилади. 
Билиш предметига боғлиқ равишда методлар фан ва техниканинг 
муайян соҳаларида қўлланиладиган методлар ўзаро ажратилади. Бу методлар 
махсус ѐки соҳавий методлар деб аталади. Бу методлар билишнинг, ўзининг 
тадқиқот объектига эга бўлган муайян бир соҳасида ишлаб чиқилади. 
Илмий билимларнинг ўзаро боғлиқлик қонунига кўра соҳавий методлар 
ўзаро боғлиқ ва бир-биридан келиб чиқади. Масалан, кимѐда физикавий 
методлардан фойдаланилади, биологияда эса - физикавий ва кимѐвий 
методлардан, бир қатор ижтимоий, жумладан, ҳуқуқшунослик фанларда, 
хусусан криминалистикада эса физикавий, кимѐвий ва биологик методлардан 
фойдаланилади. 
Криминалистика ўзининг олдида турган вазифаларни тадқиқотнинг 
муайян методларни қўллаб бажаради. 
Метод (кенг маънода) - воқеликка ѐндашиш усули, ҳодиса ва фактларни 
билиш, ўрганиш, тадқиқ қилиш усули, муайян мақсадга эришиш, бирорта 
вазифани бажариш усулидир. 
Билишнинг ҳар қандай жараѐни, инсон фаолиятининг қандай соҳасида 
кечаѐтганига қарамасдан, билишнинг энг умумий қонунларига - 
материалистик диалектика қонунларига буйсунади. Бу қонунлар умумий 
аҳамиятга эгадир. Чунки, материалистик диалектиканинг методлари, фан ва 
амалиѐтдаги билишнинг жараѐнларининг ҳамма босқичларининг барча 
турлари учун бир хилда қўлланиладиган ягона умумий методдир. Шунинг 
учун криминалистика учун ҳам билишнинг умумий методи сифатида 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish