Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Чунончи, бунда: 
- фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилмаслиги; 
- уларнинг ва тергов ҳаракатлари иштирокчиларнинг ҳаѐти ва 
соғлиғига, атроф муҳит ҳамда экологияга хавф солинмаслиги; 
- ахлоқ ва этика (урф, одат, миллий қадриятлар) нормалари 
бузилмаслиги; 
- ахборот манбалари, излар, ашѐларни сақлаб қолишининг (йўқолиб 
қолмаслиги, қалбакиллаштирилмаслиги) таъминланганлигини; 
- ахборотнинг ўзи (масалан: экспертиза ва дастлабки тадқиқотлар 
ўтказиш, бошқа ҳолларда суръатга олиш, видео ва овоз ѐзиш, кўрсатмалар, 
моддий нусҳалар ва чизмалар) бўзилмаслиги
- воситалар ва услублардан тўғри ҳамда самарали фойдаланиш
объектив шарт-шараоитлари мавжуд бўлиши; 
- техника-криминалистик воситалари доимий равишда соз ва шай 
ҳолатида бўлиши лозим.
Бундай шартнинг биринчиси – техника-криминалистика воситалари ва 
услубларининг илмий жиҳатидан алоҳида ўзига хослиги ва пухта 
бўлишидир. Ҳар қандай техника-криминалистика воситаси, шу жумладан, 
махсус материаллар ва кимѐвий моддалар (масалан: гиѐҳванд моддаларни 
тест асосида текшириш учун экспресс-анализатор «Nik» («Narcopouch») 
суюқлиги), шунингдек уларнинг қўллаш услубиѐтини тиббиѐт воситалари 
каби қатъий равишда илмий маълумотларга асосланган, ваколатли 
органларининг синовидан ўтган ва улар томонидан экспертиза ва жиноят 
қидирув амалиѐти учун тавсия этилган бўлиши керак. Бунинг натижасида 
техника-криминалистика воситалари ва услублари тўғри ва пухта ахборот 
олишини таъминлаши лозим ва шу орқали жиноий ишда объектив (холисона) 
ҳақиқатга эришиш мумкин.
Криминалистика техникасининг юқорида санаб ўтилган барча 
субъектлар томонидан (божхона органи суриштирувчи, контрабанда-тезкор 
ходими ѐки мутахассис) юксак малака билан қўлланилиши – муҳим 
шартидир. Бу шартни рўѐбга чиқариш – техника-криминалистика воситалари 
ва услубларини мукаммал билиш ва улардан тўғри фойдаланишни тақозо 
этади. Бунда жиноят-процессуал қонуннинг энг муҳим талаблари сифатида 
объектив ѐндошув ҳар томонлама ва тўлиқ бўлиши талаб қилинади.
Криминалистика техникасидан жиноятларга доир қонун ҳужжатлари ва 
қонун ости ҳужжатларининг нормаларига, Ўзбекистон Республикаси Бош 


прокурори, Ички ишлар, Давлат божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 
буйруқларига мувофиқ фойдаланилади. 
ЎзР ЖПКнинг 91, 106 – моддаларида техника воситалари ва 
услубларининг айримларини (суд-фотография, овоз ѐзиш, моддий нусҳалар, 
чизмалар) қўллаш ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатилган. Қонун ости 
ҳужжатларида криминалистика техникасидан фойдаланиш, масалан, тезкор-
қидирув тадбирлари ўтказилиши вақтида криминалистика техникасидан 
фойдаланиш батафсил тартибга солинган. 
Суд мажлисида илмий-техника воситаларидан кўздан кечириш, 
эксперимент ва экспертиза ўтказиш чоғида далилларни тадқиқ этиш ва 
уларга баҳо бериш учун фойдаланиш мумкин. 
Тергов ҳаракатларининг баѐнномаларида криминалистика экспертизаси 
хулосаларида, дастлабки текширув материаллари криминалистика техникаси 
воситалари ва услубларини қўллаш шароитлари, тартиби ва натижаларини 
акс эттириш ҳам бошқа бир муҳим шарт ҳисобланади. Бу орқали техника 
воситалари қўлланганлиги факти тасдиғини топади, муайян маълумотни у 
ѐки бу техника воситаси ва услубини қўллаш йўли билан текшириш учун
шароит яратилади, тергов ҳаракатлари, масалан, кўздан кечириш, 
эксперимент ўтказиш, кўрсатувни воқеа содир бўлган жойда текшириш 
жараѐнлари ѐки натижаларини тиклаш имкониятини таъминланади.
Далил-исботларни топиш қайд этиш ҳамда олишнинг техника-
криминалистика воситалари ва услублари тергов ҳаракатларини амалга 
ошириш вақтида қўлланилади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish