Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ 
 
 
 
БОЖХОНА ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
Махсус-ҳуқуқий фанлар кафедраси
«КРИМИНАЛИСТИКА» 
ФАНИ БЎЙИЧА 
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ 
 
(“Божхона иши” йўналиши курсантлари учун) 
Тошкент - 2019 


I–БЎЛИМ. КРИМИНАЛИСТИКАНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
1-МАВЗУ 
«КРИМИНАЛИСТИКА» ФАНИ ТУШУНЧАСИ, ТИЗИМИ ВА 
АҲАМИЯТИ 
 
Режа: 
1Криминалистика фани тушунчаси ва предмети.
2. Криминалистиканинг фан сифатида вужудга келиши ва ривожланиш 
тарихи. 
3. Криминалистиканинг тизими, вазифаси ва методлари. 
4. Криминалистика фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. 
1. Криминалистика фани тушунчаси, предмети 
 
Криминалистика - жиноят механизми қонуниятлари, жиноят ва унинг 
иштирокчилари ҳақида маълумотлар, далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш, 
баҳолаш ва улардан фойдаланиш ҳамда ушбу қонуниятларни ўрганишга 
асосланган суд-тадқиқотлари ва жиноятларни олдини олишнинг махсус 
воситалар ва методлари ҳақидаги фандир. 
Криминалистиканинг фан сифатидаги тушунчаси унинг предмети билан 
узвий боғлиқдир. 
Криминалистиканинг предмети борасидаги фикрларнинг ривожланиши 
ушбу фаннинг ривожланиш тарихидан ажралмасдир. Ушбу ривожланишнинг 
ҳар бир босқичида у ѐки бу тарздаги тушунчалар криминалистикада янги 
ривожланиш истиқболларини очиб берган жуда катта илмий изланишларнинг 
натижаси бўлган. 
Криминалистиканинг предмети бўлиб, суд-тадқиқотларига оид бўлган 
ва жиноятларни очишда ҳақиқатни аниқлаш учун фойдаланиладиган 
объектив воқеликнинг қонуниятлари ҳисобланади. 
Криминалистиканинг предметини жиноятчиликка қарши курашиш учун 
ўрганиладиган ўзига хос қонуниятларнинг муайян гуруҳи ташкил этади. Бу, 
энг аввало, жиноий килмиш ва жиноят механизмининг қонуниятларидир. 
Жиноятчилик - жиноий-ҳуқуқий характери бир қатор фанлар томонидан 
ўрганиладиган мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Бу фанларнинг ҳар бири ушбу 
ҳодисанинг муайян бир гуруҳини ўрганади. Криминалистик нуқтаи назардан 
жиноятчилик ноқонуний фаолият, одамни ўзини тутишининг муайян бир 
ҳаракати сифатида қаралади. 
Криминалистиканинг тадқиқот объекти бўлиб, ноқонуний фаолиятнинг 
функционал томони, муносабатлар ва ҳаракатларнинг жиноят механизми 
мазмунини ташкил этувчи тизими ҳисобланади. Жиноят механизми деганда 
ўзига жиноят субъекти, бу субъектнинг ўз ҳаракатлари ва унинг оқибатлари, 
иштирокчиларга бўлган муносабати; жиноий суиқасд предмети; жиноятни 
содир этиш ва уни яшириш усули; жиноий оқибат; жиноят шароитлари 
(жойи, вақти ва бошқа шароитлар); ҳодисанинг тасодифий иштирокчилари 
бўлган шахсларнинг ўзини тутиши ва ҳаракатларини қамраб олувчи тизим 


тушунилади. 
Бошқа ҳар қандай механизм каби жиноят механизми ҳам муайян 
қонуниятлар таъсирида шаклланади ва амал қилади. 
Криминалистика предметининг биринчи элементига қуйидагилар 
тегишли: 
жиноятни содир этиш усулининг шаклланиши, танлаш ва амалга 
оширишнинг қонуниятлари (содир этиш усулининг жиноятчининг шахс 
билан боғлиқлиги, усулнинг жиноятни содир этишнинг аниқ шароитлари 
билан боғлиқлиги); 
жиноят механизмлари элементлари орасидаги боғлиқликнинг вужудга 
келиши ва ривожланишининг қонуниятлари (ҳаракат ва оқибат орасидаги 
боғлиқлик, ўхшаш ҳолатларда ҳаракатларнинг такрорийлиги, жиноят 
субъектининг ўзини тутишидаги стереотиплик ва бошқалар); 
жиноят билан боғлиқ (жиноят содир этилгунча ва ундан кейинги) ва иш 
бўйича тергов учун аҳамиятга эга бўлган ҳодисаларнинг вужудга келиш ва 
ривожланишидаги 
қонуниятлар 
(жиноятга 
тайѐргарлик 
кўришнинг 
яширинлиги, воситаларининг танланганлиги, жойнинг ва жиноий суиқасд 
предметининг ўрганилганлиги, шунингдек, далилларнинг йўқолиши ѐки 
уларни атайлабдан йўқотилиши ва бошқалар). 
Ушбу кўрсатилган ҳодиса ва жараѐнларни тадқиқ этмасдан, уларнинг 
вужудга келиши ва ривожланишини таъминловчи қонуниятларни 
аниқламасдан ва уларнинг криминалистик моҳиятини очмасдан туриб, 
криминалистика, жиноятчиликка қарши курашишда, инсон билимларининг 
ютуқларидан фойдаланиш усулларини қидириш ишларини бажара олмаган 
бўлар эди. 
Жиноят ва унинг иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг вужудга 
келиши баркарор ва умумий характерга эгадир, бинобарин, улар умумий акс 
этишнинг ҳар қандай жараѐнлари ҳамда фақат жиноятларнинг акс этиши 
жараѐнларига характерли бўлган реал воқелик учун мос бўлган 
қонуниятларни 
ифодалайди. 
Охирги 
қонуниятлар 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish