4. Криминалистика фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
Криминалистиканинг мазмуни, қўлланиш соҳаси ва вазифалари бу
фаннинг бошқа фанлар ва илмий билимлар билан алоқаларини ифодалайди.
Криминалистика ҳуқуқшунослик, табиий ва техник фанлар билан узвий
боғлиқдир. Жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни
ўрганувчи фан сифатида криминалистика энг аввало жиноят процесси фани
билан ўзаро боғлиқликка эга. Бу боғланиш тарихий шароитлар
(криминалистика жиноят процессидан ажралиб чиққан) ва мақсад ва тадқиқот
объектларининг ягоналиги билан тушунтирилади. Процессуал фан
жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик тавсияларни қўллаш
шароитлари ва чегараларини, криминалистик восита ва усулларни қўллаш
иштирокчиларининг ваколатларини, тергов ва суд ҳаракатларининг
процессуал тартибини белгилайди. Ўз навбатида, криминалистика ҳам,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эҳтиѐжини қондиришдан иборат бўлган
вазифаларни ифодаловчи процессуал қоидаларни самарали амалга ошириш
учун восита, усул ва таклифларни ишлаб чиқади.
Криминалистиканинг жиноятлар сатистикаси билан боғлиқлиги
шундан иборатки, жиноятлар статистикаси ўзининг маълумотларида
жиноятни очиш ва тергов қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш
жараѐнида криминалистик қоидаларни қўллашни ва ишлаб чиқилган техник-
криминалистик восита, усул ва методларнинг самарадорлигини акс эттиради.
Криминалистика эса жиноятлар статистикасининг маълумотларидан ўзининг
тавсияларини самарадорлигини баҳолаш ҳамда жиноятчиликка қарши
курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини фаолиятини
керакли тарзда йуналтириш учун фойдаланади ва ҳисобга олади.
Криминалистика ва жиноят ҳуқуқи фанлари орасида ҳам узвий
боғлиқлик мавжуд. Жиноятлар таркибининг ҳуқуқий аломатлари асосида
криминалистика алоҳида турдаги жиноятларни очиш ва тергов қилиш
методикаларини ишлаб чиқади.
Криминалистика билан жиноий жазони ижро этиш ҳуқуқи ва маъмурий
ҳуқуқ фанлари узвий боғлиқ. Жиноий жазони ижро этиш ҳуқуқи фанининг
қоидалари криминалистикада жиноятларни очиш ва тергов қилиш
методикаларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Маъмурий ҳуқуқнинг,
айниқса, унинг махсус қисмида кўзда тутилган қоидалари эса, жиноятларни
очиш ва тергов қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш муаммоларини
ишлаб чиқишда эътиборга олинади.
Охирги вақтларда криминалистик тавсияларнинг қўлланиш соҳалари
уларнинг фўқаролик жараѐнларида қўлланилиши натижасида кенгайиб
бормокда.
Криминалистиканинг тезкор-қидирув фаолият назарияси билан
алоқалари жуда катта аҳамиятга эгадир. Ушбу фанларнинг предметлари ўзаро
фарқ қилади, аммо улар ўзаро узвий боғланган. Ушбу алоқалар,
криминалистика томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар тергов ҳаракатлари
билан боғлиқ бўлган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилиши учун энг
маъқул шароитларини яратиши ҳамда ўз навбатида тезкор-қидирув фаолият
назарияси томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар эса мос ҳолдаги тергов
ҳаракатларини ўтказилиши учун энг маъқул шароитларини яратиб бериши
лозим.
Замонавий криминалистиканинг ижтимоий фанлар - фалсафа, этика,
мантиқ, суд-психологияси ва бошқариш назарияси каби фанлар билан ҳам
алоқасини кўзатиш мумкин.
Материалистик
диалектик
фалсафа
криминалистика
методологиясининг асоси ҳисобланади. Фалсафий категориялар асосида
криминалистиканинг умумий назарияси, криминалистиканинг предмети,
методларининг тизими ҳақида фикрлар шаклланади, криминалистик
тавсияларнинг амалий аҳамияти ва самарадорлигини ошириш мақсадларида
эътиборга қилинадиган суд-тадқиқотларини қонуниятлари аниқланади.
Этика фаннинг қоидалари ахлок, одоб, инсонларнинг ўзини тўтиш
қоидалари, жамиятда одамларнинг ўзаро муносабатда бўлишлари нормалари
сифатида, криминалистиканинг - тезкор ходим, терговчи, эксперт ва
судьяларнинг далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш
жараѐнларида ҳаракатларини аниқловчи криминалистик тавсияларнинг
ишлаб чиқилишида ҳисобга олинади.
Мантиқ криминалистиканинг илмий асосларини яратишда иштирок
этади. Мантиқнинг қоидалари тактик усулларни қўллашнинг кетма-кетлиги
ва тергов ҳаракатларини ўтказиш тартибини аниқлашда, далилларни қайд
этишнинг у ѐки бу турларини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш
усулларини танлашда жуда катта аҳамият касб этади.
Суд-психологияси фанининг қоидалари криминалистикада биринчи
навбатда тактик-кримналистик усул ва тавсиялар ишлаб чиқишда
фойдаланилади. Бу қоидалар криминалистикада ишлаб чиқиладиган бир
қатор хусусий назариялар (масалан, криминалистик тусмоллар ҳақида
таълимот) ва бу назариялар асосида ишлаб чиқиладиган, алоҳида тергов
ҳаракатлари тактик усулларининг илмий асоси бўлиб ҳисобланади. Хозирги
вақтда суд-психологиясининг маълумотлари криминалистик техника ва
криминалистик методикада (масалан, суд-хатшунослиги учун рухий
ҳолатларнинг аҳамияти) кенг қўлланилмокда.
Криминалистиканинг тавсиялари асосида, далилларни йиғиш, тадқиқ
этиш ва улардан фойдаланишда амалга ошириладиган ҳаракатларнинг
самарали усуллари ва уларнинг тартиби, ўзини тўтишнинг энг маъқул
қоидаларини танлаб олиш бажарилар экан, бу тавсиялар илмий билишнинг
бошқариш назарияси, билан узвий боғланади.
Криминалистика фани табиий фанларнинг суд-кимѐси, суд-тиббиѐти,
суд-психиатрияси каби махсус соҳалари билан ҳам ўзаро боғлиқ. Бу боғланиш
ушбу фанларнинг маълумотларидан фойдаланиш мақсади - жиноятчиликка
қарши курашиш ҳамда тадқиқот объектларининг бир хиллиги, тадқиқот усул
ва воситаларининг бир-бирини тўлдирилиши билан ифодаланади.
Ҳозирги вақтда криминалистикада физика, математика, биофизика,
кибернетика, компьютер технологиялари фанларнинг илмий методларидан
жуда кенг кўламда фойдаланилмокда. Фаннинг турли соҳаларига оид
билимларнинг криминалистика фанига кириб келиши ягона мақсад -
жиноятчиликка қарши курашиш учун мўлжалланган. Бу ҳолда акс боғлиқлик
ҳам вужудга келади: криминалистиканинг илғор ютуқлари ва унинг
методлари бошқа фан соҳаларида - тарих, археология, археография,
палеопатология, санъат назарияси, адабиѐтшунослик ва ҳоказоларда
қўлланилмокда. Бошқа ҳуқуқшунослик фанлари билан бир қаторда
криминалистика ички ишлар органларининг жиноятларни очиш ва тергов
қилиш, жиноятларни олдини олиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш
борасидаги вазифаларни ҳам ҳал қилади. Ички ишлар органларининг
амалиѐтини илмий умумлаштириш махсус криминалистик восита ва
методларни шаклланишида муҳим манба бўлиб ҳисобланади.
Назорат саволлари:
1. Криминалистика фани тушунчаси.
2. Криминалистика фани предмети.
3. Криминалистиканинг фан сифатида вужудга келиши ва ривожланиш
тарихи.
4. Криминалистиканинг тизими ва вазифалари.
5. Криминалистиканинг методлари.
6. Криминалистика фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
II-БЎЛИМ. КРИМИНАЛИСТИК ТЕХНИКА
2-МАВЗУ
Do'stlaringiz bilan baham: |