Таниб олиш учун суратга туширилганда юз тасвири натурал
катталигининг 1/7 қисмини ташкил қилиши тавсия этилади. Лекин бундай
даражадаги кичкиналаштиришга фақат 6х9, 19х12 ва ундан кўпроқ ҳажмдаги
кадрли фотоаппаратлар ѐрдамида эришиш мумкин.
2.2. Жиноятни очишда криминалистик видеоѐзувдан фойдаланиш.
Криминалистик видеоѐзув криминалистик техниканинг мустақил
соҳасидир. У жиноятларнинг олдини олиш, очиш, тадқиқ қилиш мақсадида
криминалистик маълумот объектини видеомагнитофонда қайд этиш ва тадқиқ
қилишнинг восита, усул, усул ва турлари илмий ишлаб чиқилган махсус
тизимидан иборат.
ЮНЕСКОнинг ахборотига кўра, одам эшитилган маълумотнинг
15%ини хотирасида қолдиради, кўрган нарсаларининг 25%ини эслаб қолади,
бир пайтда ҳам кўриб, ҳам эшитганида такдим этилган маълумотларнинг 65%
эсда қолар экан. Бу борада видеофильмлар шу мақсадга эришишда айни
муддаодир.
Видеотасвир олишнинг принципи. Ёзув мажмуи видеокамера,
видеомагнитофон, ѐзувни назорат килувчи асбоб (монитор ѐки теле- визион
қабул килгич) ва таъминловчи блокдан иборат. Видеокамера фотокамера
сифатида объект тасвири фокусини назорат қилади, телевизор эса бу
маълумотни электр сигналига айлантиради, сигнал эса видеоносител
(ферромагнит тасмаси)да «магнит изли сигнал» сифатида қайд қилинади.
Магнит изли-сигнал видеоносител ҳаракатидан қайтадан электр
сигналга айланиб, телевизор экранида «суратга олинган» объект тасвирига
айланади.
Видеомагнитофон усули фотографияга қараганда суратга олинган
объект ҳақидаги таассуротни ҳақиқатга якинлаштиради, чунки маълумотни
динамикада, ҳаракатда тақдим этади. Бу сифатлар ѐзувни жиноий жараѐнда
далилий маълумотларни қайд этиш ва тадқиқ қилишнинг унумли усуллари
қаторига кутаради.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодексида
фонограммалар, видеоѐзувлар, кинотасвир ва фотосуратлар далилларни қайд
этишда ѐрдамчи усуллар қаторига киритилган (УзР ЖПКнинг 91-моддаси).
Видеоѐзув бирмунча устунликка эга, яъни ѐзиш ва қайта тиклаш- нинг
тезкорлиги, овоз ва видеомаълумотнинг синхронлиги, видеограмма ва
фонограммаларни тергов ҳаракатининг барча катнашчиларига бир вақтнинг
ўзида кўриб эшитишлари ва лозим бўлганда баѐнномага керакли тузатув ва
арзномаларни
киритиш
мумкинлигидир.
Видео-ѐзувнинг
усул
ва
методларини фотографик методларга яқин:
- қайд этувчи видеоѐзувни тадқиқ қилиш усуллари.
Ўз навбатида қайд этувчи видеоѐзувни тадқиқ қилиш; экспертиза ва
тезкор қидирув видеоѐзувларига бўлиш мумкин.
Қайд этиш видеоѐзув усуллари. Видеоѐзувни амалга оширишда суратга
олишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олиш керак. Видеоѐзув асбоб ва
ускуналарини тайѐрлаш, электр қувват ва ѐритиш тизимларини таъминлаш,
суратга олиш тактикасини танлаш керак бўлади. Мўлжалли, умумий
кўринишли, ўлчамли ва батафсил суратга олиш усулларини қўллаш керак
бўлади. Бу усуллар видеоѐзувда умумий, ўрта, йирик ва деталли план номини
олган. Замонавий видео-камералар трансфокатор (фокус масофаси ўзгарувчи
объектив)лар билан таъминланган. Бу объектлар ѐрдамида тасвир нуқтасини
ўзгартирмай, қисқа вақтда умумий режадан деталли ва унинг аксига ўтиш
мумкин.
Фотографиянинг панорама усулига видеоѐзувда панорамалаш усули
мувофиқдир. Бу усул қуйидагича йўллар орқали бажарилиши мумкин:
- туғри чизиқли панорамали;
- айланма панорамалаш;
- йўналишли панорамалаш;
- вертикал панорамалаш.
Видеофильмни яратишдан аввал сценарий режаси тайѐрланиши керак.
Режа тергов ҳаракати баѐнномасидаги аксини топган ҳаракат- ларни худди
уша кетма-кетликда қайд этишни назарда тўтиши керак. Режада тасвир жойи,
вақти ва суратга олиш шароитлари (суратга олиш нўқтаси, ѐруғлик усул ва
йўллари) батафсил кўрсатилади, шунингдек қўлланиладиган ашѐларнинг
техник маълумотлари, сарфлаш хажми ва хоказолар ҳам акс этади.
Режада қандай асосий объектлар кай тартибда тасвирга олиниши
кўрсатилади. Видеофильм тайѐрланиши натижасида:
1) тасвир 300 сек.дан узок булмаслиги лозим. Биринчи ҳолатда объект
пайдо бўладию, ғойиб бўлади, иккинчи ҳолатда эса томошабин объектни
кўздан кечириб чарчайди;
2) кадрларни йирик ва батафсил режада суратга олганда таянч
(штатив)дан фойдаланиш керак, чунки суратга олиш вақтида онераторнинг
қўллари калтираса, кадр ҳам калтирайди;
3) панорамалашда бир объектдан иккинчи объектга ўтиши бир пландан
бошқа планга ўтишдагидек равон бўлиши керак.
Тергов ҳаракатидаги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,
жойда арзномаларни текшириш, тергов эксперименти, таниб олиш учун
такдим этиш, юзлаштириш вақтидаги сўроқ каби амалларни видеотасвир
қилиш кенг тарқалган.
Видеоѐзув жиноий-процессуал маънода қуйидагиларга бўлинади:
- тергов ҳаракатлари жараѐнида олинган видеофильм;
- тергов билан бирга тезкор қидирув жараѐнида олинган ва кейинчалик
жиноий ишга илова қилинган видеофильм;
- криминалистик ва бошқа экспертизалар вақтида тайѐрланган фильм;
- терговчига айрим фўқаро ва идоралар томонидан такдим этилган
фильмлар;
- ҳодиса содир бўлган ѐки тинтув натижасида топилган ва олинган
видеокассета (тасмалар).
Видеоѐзув тайѐр бўлгандан сўнг, уни тергов ҳаракати катнашчиларига
намойиш қилиб, бу ҳақида баѐнномага ѐзиб қуйиш керак. Баѐнномада
видеосуратни амалга оширган шахс, видеокамера ва видеокассета тури, қайси
кадрлар билан бошланиб, қайси кадрлар билан тугаши, унинг тергов ҳаракати
моҳиятига мувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар ѐзилади. Баѐнномага терговчи
ва тергов ҳаракати катнашчилари имзо чекадилар.
Фото-видео ҳужжатларни процессуал расмийлаштириш. Фото-сурат,
видеограмма, фонограммалар суд далиллари бўлиши учун улар процессуал
расмийлаштирилиши керак. Маълумот ва нарсалардан, улардан тергов
ҳаракати баѐнномаси ѐки суд мажлиси баѐнномасида қайд этилганидан
кейингина далил сифатида фойдаланиш мумкин.
Далилларни мустаҳкамлаш учун баѐннома тузиш билан бирга
видеоѐзув, фонограмма ва маълумотларни акс эттирувчи бошқа усуллардан
ҳам фойдаланиш мумкин. Далилларни қувватлаш ҳақида терговчи тергов
ҳаракати баѐнномасида фойдаланилган асбоблар, техник тасвир ҳақида
тегишли ѐзув киритиб қуяди. Ҳар бир иловада тергов ѐки суд ҳаракатининг
номи, ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изохловчи матн бўлиши шарт. Бу
изоҳловчи матнни суриштирувчи ѐки терговчи, холислар ўз имзолари билан
тасдиқлайдилар (УзР ЖПКнинг 91 -моддаси).
Эксперт хулосасида фотожадвал сифатида тақдим этилган фото-
суратлар қуйидаги реквизитларга эга бўлиши шарт:
1) илова - фотожадвал качон ва каерда ўтказилган, қайси тергов
ҳаракатига тегишли, фотосуратнинг тайѐрловчиси ким, унинг имзоси;
2) ҳар бир фотосуратнинг тагида тасвир шароитлари кўрсатилган
изохловчи матн бўлиши шарт, фотожадвалга барча негативлар кушимча
килинади;
3)
ҳар бир фотосурат мастик муҳр билан муҳрланади;
4) ҳар бир фотожадвалда фотосуратни тайѐрлаган шахснинг лавозими
ва унвони кўрсатилиб, унинг имзоси билан тасдикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |