19
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
логияларни қўллаган ҳолда тўлиқ
автоматлаштирилган
тартибда амалга оширила бошланди.
Шу билан бирга, 1998 йилда Банк назорати бўйича
Базель қўмитаси тавсиялари ва халқаро тажрибадан
келиб чиққан ҳолда, тижорат банклари фаолиятини
тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар мажмуи қабул
қилинди. Мазкур қонунчилик ҳужжатларини
ишлаб
чиқишда тижорат банкларида муаммоли активлар юзага
келишини олдиндан аниқлаш ҳамда банк капитали ва
ликвидлигининг ёмонлашувини кутмасдан огоҳлантириш
чораларини кўриш муҳим мезон сифатида танланди.
Учинчи босқич 2000–2010 йилларни қамраб ола-
ди. Бу босқичда асосий вазифалар сифатида пул-кредит
тизимини янада ислоҳ қилиш инфляциянинг паст дара-
жасига эришиш, валюта сиёсатини эркинлаштириш, ти-
жорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада
мустаҳкамлаш, ички манбалар ҳисобига узоқ
муддатли
ресурс базасини кўпайтириш ва иқтисодиётнинг муҳим
тармоқларини модернизация қилиш, техник ва техноло-
гик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараён-
ларида банкларнинг ролини кучайтириш ҳамда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўл-
лаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар амалга оширилди.
Таҳлилларга кўра, 2000 йилда банклар кредит портфе-
лининг 50 фоиздан ортиқ қисми ташқи қарзлар эвазига
шакллантирилган бўлса, 2009 йил якунида банклар кре-
дит портфелининг 80 фоизидан зиёди ички манбалар ҳи-
собидан шакллантирилди.
Шунингдек, 2004 йилда Марказий банк қошида фой-
даланувчиларни потенциал қарздорлар тўғрисида ах-
борот билан таъминловчи Кредит ахборотлари миллий
инс титути (КАМИ)ни ташкил этилиши молиявий инти-
зомни мустаҳкамлаш ва кредит операциялари бўйича
таваккалчилик даражасини камайтириш учун пухта асос
бўлиб хизмат қилди.
20
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Ислоҳотларнинг
тўртинчи босқичи 2010–2017 йил-
ларни қамраб олиб, бу даврда банк активлари самара-
дорлигини оширишнинг халқаро
тажрибасини банклар
амалиётига кенг миқёсда татбиқ этиш борасида улкан
ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томо-
нидан 2010 йил 26 ноябрда қабул қилинган “2011–2015
йилларда республика молия-банк тизимини янада ис-
лоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори
халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги 1438-сонли қарорига муво-
фиқ, банк тизими олдига етакчи халқаро рейтинг компа-
ниялари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар,
мезонлар ва стандартларга асосланган ҳамда алоҳида
банклар ва умуман, банк тизимининг бутун дунёда қабул
қилинган янада юксакроқ баҳолаш кўрсаткичлари дара-
жасига чиқиш йўлидан илгари силжиб боришини холи-
сона баҳолаш имконини берадиган тижорат банклари ва
бутун молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил
қилишнинг
замонавий тизимини жорий этиш, тижорат
банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш,
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат
банклари иштирокини янада кенгайтириш, лойиҳаларни
экспертиза қилиш ва хатарни баҳолаш
тизимини тако-
миллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг
ҳосил бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш
чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг
кредит портфели муттасил ўсиши ҳамда сифати яхшила-
нишини таъминлаш каби бир қатор вазифалар қўйилди.
Бундан ташқари, қарорда 2011–2015 йиллар оралиғида
иқтисодиётнинг реал тармоқлари корхоналарини модер-
низациялаш, техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш
борасидаги инвестициявий лойиҳалар ҳажмини 2,8 ма-
ротабага ошириш, 2011–2012 йиллар оралиғида эса ти-
жорат банклари активлари сифати мониторингини тако-
21
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
миллаштириш, банк таваккалчиликларини бошқаришда
чуқур омилли таҳлилни жорий этиш, захиралар яратиш,
кредит портфелини диверсификациялашни йўлга қўйиш-
ни назарда тутувчи пухта механизмни жорий этиш бел-
гиланди
12
.
Do'stlaringiz bilan baham: